СЎРАНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
So’rang javob beramiz
“O‘zavtosanoat” AJ avtomobilsozlik sanoatining barcha yo‘nalishlarini ta’minlovchi 60dan ortiq tashkilotlar, jumladan, ishlab chiqarish va mahalliylashtirish korxonalari, dilerlik tashkilotlari va boshqalar manfaatlarini ifodalovchi vertikal integratsiyalashgan uch bosqichli kompaniya.
Kompaniya
- Kompaniya haqida
- Ijro apparati tuzilmasi
- Rahbariyat
- Muhim sanalar
- Sohaga oid normativ-huquqiy hujjatlar
- Karyera
- Statistik axborotlar va tahlillar
- Asosiy ko’rsatkichlar
- Hamkorlar
- Mulkdor
- Bo’sh ish o’rinlari
Matbuot markazi
- Yangiliklar
- Ko’p beriladigan savol
- Matbuot xizmati bilan bog’lanish
- Brandbook
- Sayt xaritasi
- Forum
Biz bilan aloqa
- place O’zbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, 100000, Mirobod tumani, Amir Temur ko’chasi, 13
- phone+99878 141-77-77
- emailinfo@uzavtosanoat.uz
СЎРАНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ!
— Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисидаги 133-сонли қарорининг 6-иловасига асосан, таътиллар вақтига ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик нафақасини тўлаш, шунингдек олий таълим тизимида ўқиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даври учун ўртача ойлик иш ҳақи биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чиқариб кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар), ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради (коронавирус пандемияси даврида ходимларга бериладиган барча қўшимча рағбатлантириш тўловлари, жумладан махсус тўловлар, кунлик қўшимчалар, бир йўла бериладиган тўловлар ва зарарлиги учун қўшимча устамалардан ташқари).
2. Йил охирида ортиқча бажарилган соатлар учун ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ ушбу соатлар бажарилаётган вақтда амалда бўлган ставкалар бўйича тўланади.
3. Ходимларнинг саломатлигига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши иш берувчи томонидан қопланиши учун суммалар ҳисоб-китоби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
4. Меҳнатга яроқсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш варақалари бўйича тўловлар (нафақалар ҳисоблаш) ҳисоб-китоби Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
5. Бошқа барча ҳолларда (1-4-бандларда кўрсатиб ўтилганлардан ташқари) ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади.
6. Ходим меҳнат таътилида бўлганда, давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш, икки ойгача бўлган муддатда иш қидириш (меҳнат бўйича маҳаллий орган томонидан берилган маълумотномага мувофиқ уч ой), шунингдек, касаллик даврида тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларидаги корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг ишлаган кунларига тўғри келган иш кунларининг амалдаги сони учун тўловлар қайта ҳисобланади.
— Мехнат хақидан қандай холларда ушлаб қолиниши мумкин?
— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
Қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:
1) Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
2) суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
3) иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун. Бундай ҳолларда иш берувчи авансни қайтариш ёки қарзни тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан ёхуд ҳақ тўлаш нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан аванс ёки қарзни ушлаб қолиш ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёхуд бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган аванснинг ушлаб қолинишини асоссиз ёки миқдорини нотўғри деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади;
4) ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, — таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун. Ана шу кунлар учун ҳақ меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 89-моддасининг тўртинчи қисмида, 100-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандлари, 106-моддасининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган асосларга кўра, шунингдек ўқишга кирганлиги ёки пенсияга чиққанлиги муносабати билан бекор қилинганда ушлаб қолинмайди;
5) ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;
6) ушбу Кодекснинг 181-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган жаримани ундириш учун.
Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда жазо ва алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлик учун ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.
— Боқувчининг вафот этганлиги муносабати билан тўланадиган зарар миқдори қандай белгиланади?
— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 193-моддасига асосан, Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва унинг вафоти муносабати билан зарарни ундиришга ҳақли бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга тўланадиган зарар миқдори марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида, унинг ўзига ва унинг қарамоғида бўлган, лекин зарарни ундиришга ҳақли бўлмаган меҳнатга қобилиятсиз шахсларнинг улушини чегириб ташлаган ҳолда белгиланади.
Зарар тўловини олишга ҳақли бўлган шахсларнинг ҳар бирига тегишли бўлган зарар миқдорини аниқлаш учун боқувчи иш ҳақининг мазкур шахсларнинг ҳаммасига тўғри келадиган қисми улар сонига тақсимланади.
Вафот этган шахснинг қарамоғида бўлмаган, аммо зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахслар учун зарар тўлови миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:
агар таъминот маблағи суд тартибида ундирилган бўлса, у ҳолда зарар тўловлари суд томонидан тайинланган сумма миқдорида белгиланади;
агар таъминот маблағи суд тартибида ундирилмаган бўлса, у ҳолда зарар тўловлари уларнинг моддий аҳволи ҳамда вафот этган шахснинг ҳаётлик вақтида уларга ёрдам кўрсатиш имкониятини ҳисобга олиб белгиланади.
Агар вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган шахслар ҳам, унинг қарамоғида бўлмаган шахслар ҳам айни бир вақтда зарар тўловини олишга ҳақли бўлсалар, бундай ҳолда зарар тўловлари миқдори аввало марҳумнинг қарамоғида бўлмаган шахслар учун белгиланади. Улар учун белгиланган зарар тўлови суммаси боқувчининг иш ҳақидан чегириб ташланади, сўнгра иш ҳақининг қолган миқдоридан келиб чиқиб ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тартибда марҳумнинг қарамоғида бўлган шахслар учун қопланадиган зарар миқдори белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси, худди шунингдек бошқа пенсия, иш ҳақи, стипендия ва бошқа даромадлар қопланадиган зарар тўлови ҳисобига киритилмайди. Бунда қарамоқдаги ҳар бир шахсга тегишли бўлган зарарни қоплаш суммаси қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 17,6 фоизидан оз бўлиши мумкин эмас.
Давлатбек МУХТАРОВ, Шаҳрихон тумани
юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти .
Сўранг жавоб берамиз.
Сўранг жавоб берамиз.
Савол: Бир келишмовчилик туфайли ҳамкасбимни ҳақорат қилдим у эса мени устимдан ИИБ ходимларига шикоят қилди, ҳақорат қилганлик учун мени жавобгарликка тортишадими?
Жавоб: Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида ҳақорат қилган шахсга нисбатан 4 460 000 сўмдан
8 920 000 сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.
Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.
Жиноят кодекснинг 140-моддасига асосан ҳақорат қилган шахсга:
44 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима;
Ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
Ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.
Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:
44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача жарима;
Ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
Ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.
Агарда ҳақорат қилиш:
•жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
•хавфли рецидивист томонидан;
•туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:
89 млн 200 минг сўмдан 133 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима;
Ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
Ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш;
Ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Davlat resurslari
© 2009-2023 O’zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Matnda xatolik ko’sangiz, uni belgilab Ctrl+Enter ni bosing
Saytdan olingan ma’lumotlarni chop etilganda veb-saytga havola qilish majburiy
180100, Qarshi shahri, O‘zbekiston ko‘chasi 55-uy
O‘zbekiston ko‘chasidan 1-2-6-son avtobuslarning yo‘nalishlaridan hamda 1-6-21-24-32-37-son marshrut yo‘nalishlaridan, “Tibbiyot diagnostika markazi” bekati.
Saytni ishlab chiquvchi Sarkor Solutions
Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.