Press "Enter" to skip to content

Qazosi bor kishi nafl namoz o`qishi mumkinmi?

260-FATVO

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Биринчидан: Бу ўринда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқишликдан қайтарган баъзи вақтлар бор. Улар:

1 — Бомдод намозидан кейин қуёш чиқиб, бир найза бўйи кўтарилгунча. Яъни, таҳминан ўн беш дақиқа («Шарҳ ал-Мумтеъ» (4/162)).

2 — Қуёшнинг осмон ўртасига кўтарилган вақти. У пешин намози вақти киришдан олдинги қисқа бир вақтдир. Ўн беш ёки йигирма дақиқага яқин (Шайх Ибн Боз «Фатава» (11/286)). Баъзи уламолар уни бунданда қисқа вақт деган раъйга бордилар. Ибн Қосим роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «У озгина вақт бўлиб, намоз ўқишга етмайди. Бироқ ушбу вақтда (намозни бошлаш учун) такбиротул иҳром рўй бериши мумкин». Сўзлари тугади («Ар-Ровд ал-Мурбиъ» (2/245)га Ибн Қосимнинг ҳошияси).

3 — Аср намозидан кейин қуёш ботгунча.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу вақтларда намоз ўқишдан қайтарадиган кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Ушбу ҳадислардан:

1) Бухорий (586) ва Муслим (728) Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Асрдан кейин то қуёш ботгунча ва бомдоддан кейин то қуёш чиққунча намоз йўқдир».

2) Муслим (832) Амр ибн Абаса ас-Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Мен: «Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Менга Аллоҳ сизга билдирган, мен уни билмайдиган нарса ҳақида хабар беринг. Менга намоз ҳақида хабар беринг», дедим. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқи. Сўнг то қуёш чиқиб, кўтарилгунча намоз ўқишдан тўхта… Сўнг соя найзанинг рўбарўсида (шимол томонга ҳам, мағриб ва машриқ томонга ҳам оғмай) мустақил бўлгунча намоз ўқи. Албатта, намоз гувоҳ бўлинган, ҳозир бўлингандир (яъни, фаришталар унга гувоҳ ва ҳозир бўладилар. У қуёшнинг осмон ўртасида бўлган вақти). Сўнг намоздан тўхта. Чунки ана шу дамда жаҳаннамга ўт ёқилади. Соя яқинлашганда (у пешин намозининг аввалги вақти) асрни ўқигунинггача намоз ўқи. Албатта, намоз гувоҳ бўлинган, ҳозир бўлингандир. Сўнг то қуёш ботгунча намоздан тўхта…».

Иккинчидан: Намознинг қазосини ўқишликдан мурод намозни вақти чиққандан кейин адо қилишликдир. Қазо қилинган намоз ё фарз, ёки нафл бўлади.

Фарзга келсак: Мусулмонга намозларини Аллоҳ таоло унга чеклаб берган вақтида ўқишликка қатъий риоя қилишлиги вожиб бўлади. Аллоҳ таоло шундай деди: «Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди» (Нисо: 103). Яъни, унинг чекланган вақти бор.

Намозни узрсиз ўз вақтидан чиққунигача кечиктиришлик ҳаром ва у гуноҳи кабиралардандир.

Агар мусулмонда уйқу ва унутишлик каби узр рўй берса ва намозни ўз вақтида ўқишликка муваффақ бўлмаса, батаҳқиқ, унга узр кетиши заҳоти намозини адо қилиши вожиб бўлади. Гарчи бу қайтарилган вақтлардан бири бўлсада. Бу жумҳур уламоларнинг қавлидир (Муғний (2/515)га қаранг).

Бунинг далили Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: «Ким намоздан ухлаб қолса ёки уни унутса, бас, уни ёдига тушганда ўқисин» (Бухорий (597) ва Муслим (684)).

Нафлга келсак: Уламолар уни қайтарилган вақтда адо этишлик борасида ихтилоф қилдилар. Саҳиҳи эса у адо этилишидир. У Шофеъий роҳимаҳуллоҳ мазҳаблари («Мажмуъ» (4/170)га қаранг). Уни «Фатава» (23/127)да келганидек Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ ихтиёр қилдилар. Бунга бир неча ҳадислар далолат қилади. Шулардан:

Бухорий (1233) ва Муслим (834) Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилишган ҳадис: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам асрдан кейин икки ракат ўқидилар, у ракатлар ҳақида сўрасам, шундай дедилар: «Ҳузуримга Абдулқойс (қабиласи)дан одамлар келиб, мени пешиндан кейинги икки ракатдан машғул қилиб қўйишди. Бу икки ракат ўшалардир»».

Ибн Можжа (1154) Қойс ибн Амрдан ривоят қилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини бомдод намозидан кейин икки ракат намоз ўқиётганини кўрдилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бомдод намози икки мартами?» — дедилар. У эса у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га шундай деди: «Мен у икки ракат (фарзи)дан олдинги икки ракат (суннати)ни ўқимагандим. Шунга уларни (ҳозир) ўқидим»». (Ровий) айтади: «Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам индамадилар». Албоний «Саҳиҳ Ибн Можжа» (948)да саҳиҳ дедилар. Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сукут сақлашлари жоизликка далолат қилади» (2/532).

Қўшимча равишда қуйида шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳнинг мана шу масалада берган баъзи фатволарини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Савол: Шомдан олдин намоз ўқишлик макруҳми, таҳийятул масжид намози бўлса ҳам?

Жавоб: Ушбу саволда ноаниқлик бўлиб, у вақт ҳамда намознинг тури жиҳатидан тафсилотга эҳтиёж сезади. Чунки аср намозидан кейин қуёш ботгунча қайтарилган вақт деб эътибор қилинади. Ва қайтарилган вақтда намоз ўқишдан қайтарув борасида ворид бўлган ҳадисларга биноан умуман олганда ушбу вақтда намоз ўқилмайди. Ана шулардан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларидир: «Бомдоддан кейин қуёш кўтарилгунча ва асрдан кейин қуёш ғойиб бўлгунча намоз йўқдир». Саҳиҳлигига иттифоқ қилинган. (Бухорий (551), Муслим (1368) ва имом Аҳмад (10921)). Аммо қазоси ўталадиган намоз бўлса илм аҳлининг ижмоси билан бу нарса-(қайтарув) остига дохил бўлмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: «Ким намоздан ухлаб қолса ёки уни унутса, бас, уни ёдига тушганда ўқисин. Уни бундан бошқа каффороти йўқ» (Бухорий (562) ва Муслим (1103)). Ўзининг (хос) сабабига эга бўлган (намоз)ларга келсак, мисол учун: кусуф-(қуёш тутилиши) намози, тиловат саждаси ҳамда инсон масжидга кириб, ўтиришни хоҳлагандаги икки ракат намоз. У «Таҳийятул масжид» номи билан маъруфдир. Шунда илм аҳли қавлларининг рожиҳига кўра қайтарув вақтида жоиз бўлади. Чунки ўзининг сабабларига эга бўлган намозлар ҳақида ворид бўлган ҳадислар барча вақтлар борасида умумий. Қайтарилган вақт ва бошқасида ҳам. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига ўхшаш: «Агар бирортангиз масжидга кирса, бас, икки ракат намоз ўқигунча ўтирмасин» (Бухорий (425), Муслим (166) ва имом Аҳмад (21600)). Аммо қайтарилган вақтларда намоз ўқишдан қайтарган ҳадислар эса қазосини ўташ ва ўзининг сабабларига эга бўлмаган намозларга йўйилади.

Фатво ва турли мақолалар тўплами, ўн биринчи жузъ.

Савол: Киши бомдод намозига ухлаб қолганда уйғонган вақтида намоз ўқийди. Шунда намозини жаҳрий ўқийдими ёки намоз сирли бўладими? Суннатини бундан (фарзидан) олдин ўқийдими ёки кейинми? Бизга ушбу савол ҳақида фатво берсангиз!

Жавоб: Ҳа. Агар қуёш (чиққан)дан кейин уйғонсада (ўз) вақтида қилгани каби суннат ва фарзини ўқийди, ҳамда жаҳрий қилади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айрим сафарларида у киши ва саҳобалар бомдодга ухлаб қолишди. Қуёшнинг иссиғидангина уйғонишди. Уйғонишгач азон айтишга буюрдилар ва муаззин азон айтди. Суннатни ўқидилар, намозга такбир айтилди ва фарзни ўқидилар. Ҳамда ўз вақтида қилганлари каби унда жаҳрий ўқидилар. Ана шу суннатдир. Агар унга (бомдодга) ухлаб қолса ва қуёш (чиққани)дан кейин уйғонса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилган ҳолатда таҳорат олади, суннатни ўқийди, фарзни ўқийди ва (ўз) вақтида қилгани каби жаҳрий қилади.

Савол: Бомдоднинг икки ракат суннатини фарздан олдин ўқишликка қодир бўлмаган киши қандай ўқийди? Ва айтадики: Бу ўринда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис бор: «Бомдоддан кейин қуёш чиққунча намоз йўқ». Ушбу намоз ўқишликдан қайтарув бомдоднинг икки ракат суннатини фарзидан олдин ўқий олмаган кишига татбиқ этиладими?

Жавоб: Кимдан бомдоднинг суннати ўтиб кетса унга уни (суннатини) ундан (фарзидан) кейин адо қилишлиги жорий қилинган. Агар уни қуёш чиқиб, кўтарилгандан кейин ўқиса, ана шу афзалдир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шунга буюрганликлари саҳиҳ бўлган. Агар уни бомдод(нинг фарзи)дан кейин ўқиса бу унга жоиздир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (бомдод) намозидан кейин намоз ўқиётган одамни кўрганликлари собит бўлган. Шунда унга: «Бомдодни тўрт ракат ўқияпсанми?» -дедилар. У эса: «Эй Росулуллоҳ! У бомдоднинг суннати. Уни (бомдод) намозидан олдин ўқимагандим», деди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга индамадилар. Бу эса уни адо қилишликда зарар йўқ эканига далолат қилади. Ва у «Фажрдан кейин намоз йўқдир», «Бомдоддан кейин намоз йўқ» ҳадисларидан мустасно бўлади. Бомдоднинг суннати бомдоддан кейин намоз ўқишликдан қайтарув ҳақидаги умумий ҳадисдан мустасно бўлади. Ва (фарз) намозидан кейин қазоси ўталган бўлади. Агар уни қуёш кўтарилгунча кечиктирса афзал бўлади. Бироқ баъзи одамлар уни агар кечиктирса унутиб қўяди. Агар намоздан кейин ўша заҳоти ўқиса ҳараж-(танглик) йўқ, иншаАллоҳ.

Савол: Мусулмон қуёш чиққандан кейин бомдод намозини адо этишга мажбур бўлганда намоз жаҳрий бўладими ёки сирлими, ҳамда бомдоднинг суннати олдин ўқиладими ёки кейинми?

Жавоб: Намозни ўз вақтидан ўтказиб юборган киши, бомдод намозини назарда тутяпман, уни жаҳрий ўқишлиги ва суннатидан бошлашлиги машруъдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарларининг баъзисида бомдод намозига ухлаб қолганларида қилганлари каби. Шунда у киши уни азон ва иқомат билан ўқиганлари каби. Сўнг суннатини сўнг эса фарзини ўқиганлар… Ана шу машруъдир. Аллоҳнинг ўзи тавфиқ берувчи.

Фатво ва турли мақолалар тўплами, йигирма тўққизинчи мужаллад.

Савол: Мен беш вақт намозга риоя қиламан. Бироқ бомдод намозига туриш учун барча сабабларни олишимга қарамай унга ўз вақтида туриш қўлимдан келмаяпти. Уни қуёш чиққандан кейин адо қиляпман. Ушбу қилмишим куфрми?

Жавоб: Унга намозни ўз вақтида ўқишгача тиришишлиги вожиб бўлади. Агар унга уйқу ғолиб келса, бунинг унга зиёни йўқ. Қасддан қилишлиги эса жоиз эмас. Агар бомдодни қуёш чиқишидан кейинга кечиктиришни қасд қилса, бу жоиз эмас. Аммо унга уйқу ғолиб келса ва қодир бўлмаса унга бирор нарса-(жазо) йўқ. Аммо бомдодни қуёш чиққандан кейин ўқишга қасд қилиши, бу жоиз эмас. Дарҳақиқат, баъзи илм аҳли шундай қилган кимсани кофир деган раъйга борди. Аксарлари эса кофир бўлмайди (дейдилар). Бироқ катта маъсиятни қилган бўлади. Айрим илм аҳли эса у шу билан кофир бўлади деб биладилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: «Бизлар билан уларнинг ўртасидаги битим намоздир. Кимки уни ташласа, дарҳақиқат, куфр келтирибди» (Аҳмад (22428)). Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: «Мусулмон билан ширк ва куфрнинг ораси намозни тарк этишликдир». Муслим ривоятлари. (Муслим (82)). Ва у саҳиҳ ҳадис. Бошқа бир лафзда эса: «Бизлар билан уларнинг ўртасидаги битим намоздир. Кимки уни ташласа, дарҳақиқат, куфр келтирибди». Унга бундан ҳазир бўлиши вожиб бўлади. Унга у (намоз)ни тонг отишигача кечиктиришга қасд қилиши жоиз эмас. Аллоҳдан офият сўраймиз.

Фатво ва турли мақолалар тўплами, йигирма саккизинчи мужаллад.

Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Qazosi bor kishi nafl namoz o`qishi mumkinmi?

241-FATVO

Nafl namozlarida tik turishga qodir bo‘la turib, o‘tirib o‘qishlikning karohiyati yo‘q. Shuningdek, namozni tik turgan holda boshlab, so‘ngra beuzr o‘tirib olsa ham Abu Hanifa (rh.) nazdida zarari yo‘q. Yana, naflni o‘tirgan holda boshlab, so‘ngra tik turib olsa ham karohiyati yo‘q.

«Olamgiriya», «Majmaul-bahrayn», «Muhit»

242-FATVO

Nafl namozini tik turib o‘qishga charchaydigan bo‘lsa, hassaga yoki devorga suyanib o‘qisa ham zarari yo‘q. Nafl namozlarini uzrsiz imo-ishora bilan o‘qishga ruxsat yo‘q.

«Olamgiriya», Hussomiyning «al-Jome as-sag‘ir»i, «Tatarxoniya»

243-FATVO

Nafl yoki farz namozida uzr sababli o‘tirib o‘qimoqchi bo‘lsa, qiroat paytida ikki tizzasini tikkalab, qo‘llari bilan oyoqlarini quchoqlab olgan holda yoki chordana qurib o‘tirgan holda o‘tirishi mumkin. Lekin imkoni boricha “tashahhud” o‘qiyotgan holatidek (cho‘kka tushib) o‘tirgani yaxshidir.

«Olamgiriya», «Tatarxoniya», «Hidoya»

244-FATVO

“Tatavvu'” namozini o‘tirgan holda boshlagach, qiroatdan so‘ng o‘rnidan turib qiyomdan ruku’ qilmoqchi bo‘lsa, qiyomda o‘qish uchun qiroatdan gogina qoldiradi. Lekin bunday qilishi shart emas. Utirib o‘quvchi odam qiyom savobiga qisman bo‘lsa-da eg‘a bo‘lishi uchun turganda qomatini rost tutishi shart.

245-FATVO

Bir masjidda ikki marta taroveh namozining o‘qilishi makruh hisoblanadi. Agar ikkinchi marta o‘qishni xohlasalar, jamoat holatida emas, balki yakka-yakka o‘qiladi.

«Olamgiriya», «Qozixon», «Tatarxoniya»

246-FATVO

Bir kishining ikki masjidda taroveh namoziga to‘liq holda imomlik qilishi joiz emas. Ammo oddiy namozxon ikki masjidga qatnab, tarovehni ikki joydagi imomlarga iqtido qilib o‘qishi mumkin. Bunda vitr namozini birida o‘qigan bo‘lsa, ikkinchisida o‘qimaydi.

«Olamgiriya», «Muhit», «Muzmarot»

247-FATVO

Agar uyida xuftan, taroveh va vitr namozlarini o‘kib olib, boshqa joydagi jamoatga imomlik niyati bilan taroveh o‘qib bersa, bu imom uchun makruh, qavm uchun makruh emas.

248-FATVO

Taroveh namoziga imomlik qilish ikki kishiga to‘g‘ri kelib qolsa, ikki rak’at salomidan keyin emas, balki 4 rak’at salomidan keyin o‘rin almashish mustahabdir,

249-FATVO

Tarovehga kech kelgan kkshi qolgan tarovehining qazosini o‘qib olay desa, vitrga iqtido qilishdan ham qoladi. Bunday holatda oddin vitrni, so‘ngra ulgurmagan taroveh rak’atlarini o‘qiydi.

250-FATVO

Xuftandak keyingi 2 rak’at sunnatni o‘qimay kelib, taroveh imomiga o‘sha sunnat niyati bilan iqtido qilsa, joiz hisoblanadi.

251-FATVO

Tarovehning birinchi rak’ati oldidan qilgan niyati 20 rak’atning oxirigacha kifoya qiladi; har 2 rak’at uchun niyatni yangilash shart emas.

«Olamgiriya», «Qozixon», «Sirojiya»

252-FATVO

Tarovehda “Attahiyyot”dan keyingi salavotlar ham o‘qiladi. Mabodo imom salavotdan keyingi duoni o‘qish qavmga malol kelayotganini sezsa, uni tark etishi mumkin.

253-FATVO

Taroveh va boshqa namozlarda imomning tez qiroat qilishi, arkonlarni shoshilinch bajarishi makruhdir. Qiroatni “tartil” bilan, ya’ni dona-dona qilib o‘qish tavsiya etiladi. Lekin qiroatni uzundan uzoq qilib, qavmni masjiddan bezdirib qo‘ymaslik kerak. Zero, uzun qiroatdan ko‘ra jamoatning ko‘p bo‘lgani afzaldir.

«Olamgiriya», «Sirojiya», «Muhit»

254-FATVO

Taroveh namozida Qur’oni karimni bir marta xatm qilish sunnatdir. Xatmni oyning 27-kechasida, ya’ni “Laylatul-qadr” kechasida tugatish lozim. 21-nchi yoki undan oldingi kechalarda tugatish makruhdir. Zero, mashoyixlarimiz Qur’oni karim oyatlarini 540 ruku’ga taqsimlab chiqqanlar va mushaf sahifalarining hoshiyalariga ruku’ga dalolat qiluvchi belgilarni yozib qo‘yishni joriy qilganlar. Har kecha 20 rak’atdan o‘qilganida 27-kechada 540 marta ruku’ qilingan bo‘ladi.

«Olamgiriya», «Qozixon», «Muhit»

255-FATVO

Qur’oni karim xatmi “Laylatul-qadr” kechasida yoki undan oldin tugatilgan bo‘lsa ham, qolgan kechalarda taroveh o‘qish to‘xtatilmasligi lozim. Aks holda makruh ish qilingan bo‘ladi.

256-FATVO

Bomdod yoki shom namozining farzini yakka holda o‘qiyotganida jamoat namozi barpo bo‘lib qolsa, qaraladi: agar endi bir rak’at o‘qigan bo‘lsa, darhol namozdan chiqib imomga iqtido qiladi. Bordi-yu, ikkinchi rak’atda bo‘lsa, qaraladi: agar sajda qilmagan bo‘lsa. namozini kesib, jamoatga qo‘shiladi. Bordi-yu, sajda qilgan bo‘lsa, namozini oxiriga yetkazaveradi. Lekin imomga nafl niyati bilan iqtido qilmaydi. Zero, bomdoddan keyin nafl o‘qish makruh bo‘lganidek, shomdan keyin ham uch rak’atli nafl o‘qish bid’at hisoblanadi. Mabodo iqtido qilsa, bir rak’at qo‘shib to‘rt rak’at qilib qo‘yadi. Zero, imomga muvofiq bo‘lishdan ko‘ra, sunnatga muvofiq ish qilish yaxshiroqdir.

«Olamgiriya», «Tabyin», «Muhit»

257-FATVO

Agar peshinning farzini yakka holda boshlaganda jamoat barpo bo‘lib qolsa, qaraladi: agar birinchi rak’atda bo‘lib, hali sajda qilmagan bo‘lsa, namozni kelgan joyidan to‘xtatib, imomga iqtido qiladi. Agar sajda qilgan bo‘lsa, yana bir rak’at qo‘shib tugatib, so‘ngra jamoatga qo‘shiladi.

Shuni bilib qo‘yish kerakki, jamoatga takbir (iqomat) aytilgan paytda peshinning farzini endi boshlagan odam darrov namozini kesmasliga lozim. Balki, to imom kelib» tahrima takbirini aytgunga qadar ikki rak’atni tugatib qo‘yishi lozim.

258-FATVO

Peshin farzidan uch rak’at yakka holda o‘qigandan keyin jamoat barpo bo‘lib qolsa, albatta, to‘rtinchi rak’atni ham o‘qib, so‘ngra imomga nafl niyati bilan iqtido qiladi. Faqat asr namozidan keyin bunday qilinmaydi. Ammo uchinchi rak’at sajdasini qilmagan bo‘lsa, xoh darhol o‘tirib salom berib tugatadi, xoh tik turgan joyida tahrima takbirini aytib, imomga iqtido qilaveradi. Tik turgan holda salom bermaydi. Lekin ba’zi fuqaholar bir tomoniga salom beradi, deb ta’kidlaganlari naql qilingan.

«Olamgiriya», «Tabyin», «Muhit»

259-FATVO

Bomdodning ikki rak’at sunnatini o‘qimagan odam imomni farz namozida topsa, qaraydi: agar sunnatni o‘qisa, farzdan bir rak’atga ulguradigan bo‘lsa, safdan uzoqroq joyda sunnatni o‘qib olib, so‘ngra imomga iqtido qiladi. Chamasida bir rak’atga ham ulgurmaydigan bo‘lsa, sunnatni tark etib, farzni o‘qish bilan kifoyalanadi. Sunnatining qazosi o‘qilmaydi. Uning qazosi faqat farzi bilan birga tark etilgan taqdirdagina o‘qiladi. Bomdod sunnatidan boshqa sunnatlarning qazosi aslo o‘qilmaydi.

«Muxtasar», «Olamgiriya», «Hidoya»

260-FATVO

Ulamolar ijmo’ qilganlarki, imomga kech kelib iqtido qilgan kishi tahrim takbirini aytib bo‘lgunicha imom ruku’ga ketsa, u imomdan keyinroq ruku’ qilsa ham shu rak’atni topgan bo‘ladi. Ammo imom ruku’dan boshini ko‘targan paytda (“qavma”da) iqtido qilgan bo‘lsa, shu rak’atni topmagan bo‘ladi.

«Olamgiriya», «al-Bahr ar-roiq»

261-FATVO

O’qilmay tark etilgan farz namozlarining qazosi farz, vojib namozlarining qazosi vojib, sunnat namozlarining qazosi sunnatdir, garchi ular qasddan yoki sahvan yoxud uxlab qolib ado etilmagan bo‘lsa ham, shuningdek, ular oz yoki ko‘p miqdorda bo‘lsa ham. Illo, sunnat namozlarining qazosi o‘qilmasa ham kechirilishi umid qilinadi.

262-FATVO

Majnun bo‘lgan kishi zimmasiga sog‘aygach, majnunligidagi va undan oddingi sog‘ paytidagi tark etgan namozlarining qazosi lozim emas. Shuningdek, murtadlik paytida o‘qimagan namozlari, imon keltirgan, lekin namoz farzligini bilmay o‘gkazgan kunlaridagi namozlar qazosi ham o‘qilmaydi. Yana, behushliqdagi va bir kecha va kunduzdan ortiq imo-ishora bilan ham o‘qiyolmagan namozlarining qazosi ham o‘qilmaydi.

263-FATVO

Safarda o‘qilmay qolgan namozlarning qazosi safardan keyin ham qasr, ya’ni ikki rak’at o‘qiladi, O’z vatanida o‘qilmay qolgan namozlarning qazosi safarda bo‘lsa ham qasrsiz to‘liq o‘qiladi.

264-FATVO

Qazo namozlarini uch vaqtdan tashqari barcha qulay bo‘lgan paytlarda o‘qish mumkin. Uch vaqt – bu Quyoshning chiqish, uning qiyom (tush)ga kelgan va botish payti. Bu paytlarda hech qanday namoz o‘qilishi mumkin emas.

«Olamgiriya», «al-Bahr ar-roiq»

265-FATVO

Qazo namozi jamoat bilan o‘qilsa, uchta jahriya namozlarida (bomdod, shom, xuftanda) imom qiroatni jahriy o‘qiydi. Yakka o‘qigan kishining qiroati xususida uch xil fatvo bor: ixtiyori o‘zida, jahriy o‘qish, maxfiy o‘qish.

«Olamgiriya», «Zahiriya», «Muxtasar»

266-FATVO

Vaqtiya namozlari bilan qazo namozlari o‘rtasida tartib rioyasi shartdir. Ya’ni qazo namozi o‘qilmagunicha vaqtiya namoz o‘qilishi mumkin emas. Shuningdek, 5 vaqt farzi bilan vitr o‘rtasida ham tartib shart. Masalan, vitr namozini o‘qimagani esida turib, bomdod o‘qisa, durust bo‘lmaydi. Unutish uzr hisoblanadi.

«Olamgiriya», «Muhit», «Sharhi Viqoya», «Qozixon»

267-FATVO

Peshin namozini esida yo‘q tahoratsiz o‘qigach, asr namozini tahorat qilib o‘qigandan keyin esiga tushsa, peshinni o‘zini qayta o‘qiydi. Zero, peshin unutish uzridan hisoblanib, tartib soqit bo‘ladi. Lekin Arafotda arafa kuni shunday holat yuz bersa, peshinga qo‘shib asrni ham qayta o‘qiydi. Zero u yerda o‘sha kuni asr peshinga tobedir.

268-FATVO

O’qilmay qolgan namozlar sonining ko‘pligi ularning o‘rtasidagi tartibni soqit qiladi. Masalan, “bir oylik namoz qazosini o‘qishda dastlab 30 ta bomdod, so‘ngra 30 ta peshin va hokazo boshqalarini ham shu kabi o‘qisa joizdir. Kazo namozlar o‘qilib, oxiri 6 tadan kam qolgan taqairda ham tartib tiklanmay turadi. Bu Abu Hafsi Kabir (rh.)ning fatvosidir.

«Olamgiriya», «Muhit», «Xulosa»

269-FATVO

Agar bir oylik namozlarni o‘qimagan bo‘lsa, so‘ngra ularning qazosini o‘qimasdan bir muddat vaqtiyya namozlarni o‘qib yuravergan bo‘lsa, ba’zi fuqaholar joiz emas, desalar, boshqalari joiz, deganlar. Fatvo joizligiga berilgan.

270-FATVO

Asr namozini kech o‘qigan odamga Quyosh botgandan keyin biror kishi iqtido qilsa, qaraladi: agar imom muqim, muqtadiy musofir bo‘lmasa, iqtidosi durust bo‘ladi.

«Olamgiriya», “Yatima”, «Tatarxoniya»

271-FATVO

Shofiiy mazhabiga mansub odam hanafiy mazhabiga o‘tgandan keyin qazosi o‘qilmagan oldingi namozlarini hanafiy mazhabiga muvofiq ravishda o‘qiydi.

272-FATVO

G’ayridin odam o‘z yurtida islomni qabul qilgan bo‘lsa-yu, lekin namoz, ro‘za kabi shariat ko‘rsatmalarini bilmagani uchun bajarmagan holda o‘lib ketsa yoki musulmonlar yashaydigan yurtga ko‘chib kelsa, uning zimmasiga mazkur ibodatlarning qazosi yuklatilmagan bo‘ladi.

Hasan ibn Ziyod (rh.)ning Abu Hanifa (rh.)dan qilgan rivoyatiga ko‘ra, islomni qabul etgan g‘ayridinga musulmonlardan ikki erkak yoki bir erkak bilan ikki ayol kishi shariat ko‘rsatmalaridan xabar bermagunicha uning zimmasiga hech narsa lozim bo‘lmaydi.

«Olamgiriya», «Qozixon», «Muhit»

273-FATVO

Umr bo‘yi o‘qigan farz namozlarini ehtiyot yuzasidan qayta o‘qimoqchi bo‘lsa, ularda kamchilik va makruh amallar bo‘lgani uchun deb niyat qilishi va bomdod bilan asr namozlaridan keyin o‘qimasligi lozim. Zero, mabodo oldingi namozi qabul bo‘lgan bo‘lsa, keyingi o‘qigan namozi nafl hisoblanadi. Mazqur ikki vaqtda esa, nafl namozining o‘qilishi makruh sanaladi. Mazkur niyat bilan ikkinchi marta o‘qilgan namoz naflga aylanib qolish ehtimoli bo‘lgani uchun uning barcha rak’atlarida zamsura o‘qiladi.

«Olamgiriya», «Muzmarot», «Zaxiriya»

274-FATVO

Zimmasida qazo namozlari bo‘lgan kishi nafl namozlari bilan mashg‘ul bo‘lish o‘rniga o‘sha namozlarni o‘qishga harakat qilgani yaxshidir. Lekin sunnat namozlar, choshgoh namozi, tasbih namozi va hadislarda targ‘ib etilgan, ma’lum sura va zikrlarni o‘qish tavsiya qilingan nafl namozlar bundan mustasnodir. Qazo namozlarni masjidda, jamoat joylarida emas, balki o‘z uyida o‘qishga harakat qilishi kerak.

«Olamgiriya», «Muzmarot», «Vajiz»

275-FATVO

Zimmasida qazo namozlari bor kishi o‘limi oldidan namozlari badaliga kafforat (jarima, fidya) berishni merosxo‘rlariga vasiyat qilib ketgan bo‘lsa, har bir namoz uchun yarim so’, ya’ni 2 kg. bug‘doy, bir kunlik ro‘za uchun ham shu mikdorda bug‘doy marhumning qoldirgan merosining uchdan biridan ajratib beriladi. Agar meros qoldirmagan bo‘lsa, hiylai shar’iy yo‘li bilan kafforat ado etilishi mumkin. Bunda merosxo‘rlar bug‘doyni qarz olib, miskinga berishadi. Miskin uni yana ularga qaytarib hadya qiladi. Ular bu ishni yana takrorlaydilar. Shunday qilib, to qazo namoz va ro‘zalarining kafforati to‘la “ado” etilgunicha mazkur “davra”ni davom etdiradilar.

276-FATVO

Zimmasida qazo namozlari bor kishi vasiyat qilmagan bo‘lsa ham merosxo‘rlari o‘z ixtiyorlari bilan fidyani ado etishlari mumkin.

Kafforatning hammasini bitta faqir yoki miskinga berish mumkin. Qasam, zihor (ayolini o‘z onasining a’zolaridan biriga tenglashtirish yo‘li bilan nikohga futur yetkazish) va ro‘za kafforati bir kishiga emas, balki belgilangan adadning hammasiga taqsimlanishi kerak.

277-FATVO

Namozdagi vojib sanalgan amallardan birortasi sahvan, ya’ni unutilib tark etilsa, namoz oxirida bir “tashahhud”, bir salom va ikki sajda qilish bilan nuqson yopiladi. Bu sajda “sajdai sahv” deb ataladi.

Masalan, “Fotiha” surasidan keyin zamsura o‘qishni unutib, ruku’ga ketgan bo‘lsa, darhol qiyomga qaytib, surani o‘qiydi va qayta ruku’ qilish bilan davom etadi hamda namoz oxirida sajdai sahv qiladi.

278-FATVO

“Fotiha” surasidan oldin “Attahiyyot”ni o‘qib qo‘ysa, sajdai sahv qilmaydi. “Fotiha”dan keyin o‘qib qo‘ysa qiladi. Zero, zamsura o‘qish o‘rniga boshqa narsa o‘qish bilan vojib amalni kechiktirgan bo‘ladi. “Fotiha”dan oldin esa, sano o‘qiladigan mahaldir. Farz namozining uchinchi, to‘rtinchi rak’atlarida “Attahiyyot” o‘qib qo‘ysa, sajdai sahv qilmaydi.

«Olamgiriya», «Tabyin», «Muhit»

279-FATVO

“Attahiyot”dan keyin “Fotiha” surasini o‘qib qo‘ysa, sajdai sahv qilmaydi. “Attahiyyot” o‘rniga “Fotiha”ni o‘qib qo‘ysa sajda qiladi. “Fotiha”dan keyin “Attahiyyot”ni o‘qisa ham baribir sajdai sahv qiladi. Bu Abu Hanifa (rh.)dan qilingan rivoyatdir.

«Olamgiriya», «Voqeot an-Notifiy»

280-FATVO

Birinchi qa’dada “Attahiyyot”ni takroran o‘qib qo‘ysa, sajdai sahv qiladi. Zero, bunda rukn, ya’ni qiyom ta’xir bo‘ldi. Oxirgi qa’dada takroran o‘qib qo‘ysa, sajdai sahv qilmaydi. Zero, bu maqom namozning oxiri bo‘lib, namozxon xohishiga qarab har qancha salavot va duolarni o‘qib, so‘ngra o‘z ixtiyori bilan namozdan chiqadigan mahaddir.

«Olamgiriya», «Tabyin», «Muzmarot»

281-FATVO

“Attahiyyot”ni o‘qishni unugib, salom bergandan keyin esiga kelsa, darhol uni o‘qib, sajdai sahv qiladi. Bu Abu Hanifa bilan Abu Yusuf (rh.)larning so‘zlaridir.

282-FATVO

Qiyomga turish kerak paytida o‘tirib olsa yoki aksincha, o‘tirish kerak paytida turib ketsa, sajdai sahv qilish vojib bo‘ladi. Bunda esiga tushgan paytda yerga yoki qiyomga yaqin ekani e’tiborga olinadi. Masalan, qa’daga o‘tirishni unutib, turib ketayotganda esiga tushsa, qaraydi: agar yerga yaqin bo‘lsa, o‘tirib oladi va oxirida sajdai sahv qiladi. Bordi-yu, qiyomga yaqin bo‘lsa, turib ketib, bunda ham sajdai yeahv qiladi.

Yerga yaqin yoki uzoq bo‘lshyani insonning belidan pastki qismiga nisbatan belgilaganlar. Masalan, pastki qismi oyoqlari bilan tik holatda turgan bo‘lsa, qiemga, tik holatda bo‘lmasa yerga yaqin deb hisoblaganlar.

Bir rivoyatda aytilishicha, ikki tizzasi uzra turganda esiga kelsa, qaytib o‘tiradi va oxirida sajdai sahv qiladi. Bunda har ikki qa’da barobardir. Abu Yusuf (rh.)dan qilingan rivoyatga ko‘ra, ikki tizza yerdan ko‘tarilmagan bo‘lsa, qaytib o‘tirib olaveradi, sajdai sahv qilmaydi.

«Olamgiriya», «Qozixon», «Tabyin», «Kofiy»

283-FATVO

Sajdai sahv jum’a, ikki hayit namozlari, farz va nafllarning hammasida qilinishi kerak. Lekin mashoyixlarimiz fitnaga sabab bo‘lmasin degan maqsadda jum’a bilan ikki hayit namozlarida sajdai sahv qilinmasligini lozim topganlar.

«Olamgiriya», «Muzmarot», «Muhit»

284-FATVO

Agar namozda “Auvzu. ” yoki “Bismilloh. ” yoxud “Omin”ni jahriy aytib qo‘ysa, sajdai sahv vojib oo‘lmaydi.

285-FATVO

Bomdod farzining oxiridagi qa’daga o‘tirgach, esida yo‘q uchinchi rak’atga turib ketib sajda qilgandan keyin esiga kelsa, to‘rtinchi rak’atni qo‘shib qo‘ymaydi. Zero, bomdoddan keyin nafl yo‘q. Ammo, ikki rak’atdan keyin o‘tirmay uchinchi rak’at sajdasini qilib qo‘ygan bo‘lsa, namozni qayta o‘qiydi.

«Olamgiriya», «Tabyin», «al Baxr ar-roiq»

286-FATVO

Bomdod farzidan oldin ikki rak’at sunnatdan boshqa nafllar makruh. Lekin asr namozidan oldin nafl o‘qish makruh bo‘lmagani uchun asrning oxirgi qa’dasida o‘tirmay turib ketib, beshinchi rak’atga sajda qilib qo‘ysa, yana bir rak’at qo‘shib olti rak’atli naflga aylantirib qo‘yib, so‘ngra asrni qayta o‘qib oladi.

287-FATVO

Ramazon oyida vitrni jamoat bilan o‘qilayotganda imom qiroatni maxfiy o‘qib qo‘ysa, sajdai sahv qilish vojib bo‘ladi.

288-FATVO

Qur’oni karimda bizning hanafiy mazhabimiz bo‘yicha 14 ta sajda oyati bo‘lib, ulardan qaysi biri tilovat qilinsa, o‘qiganga.ham, eshitganga ham bitta sajda qilib qo‘yish vojib bo‘ladi. O’qiganda o‘zi yoki yakin turgan kishi eshitgan bo‘lishi shart. Lablari qimirlagani bilan ovoz chiqmasa sajda vojib bo‘lmaydi. Shuningdek, musulmon bo‘lmagan odam, majnun, norasidalar, hayz va nifosdagi ayollar o‘qisa ham sajda qilinmaydi.

«Olamgiriya», «Xulosa», «Zohidiy»

Izoh: Sajda oyatini ado etish uchun tahorat bilan qiblaga yuzlangan holda “Allohu akbar” deb qiyomdan sajdaga borshadi. Takbirni qo‘llarini ko‘tarmasdan aytadi. Sajdada uch marta tasbih aytgach, “A’yuhu akbar”deb boshini sajdadan ko‘taradi.

289-FATVO

Sajda oyatini o‘qimay yozgan kishiga sajda qilish vojib bo‘lmaydi.

290-FATVO

Sajda oyatining fors tilidagi garjimasini o‘qiganga ham, eshitganga ham sajda vojib bo‘ladi.

Shamsiddinxon Boboxon, Abdulaziz Mansur

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.