Ел чиқарганда ҳиди сезилса, таҳорат олиш лозим бўлади
Қайт қилиш масаласида рўзадор қасддан қайт қилмаса рўзаси очилмайди. Агар қасддан, ўзини-ўзи қайт қилдирса, рўза очилади.
Рамазонга оид қисқа савол-жавоблар: қандай амаллар рўзани бузади, қайсилари бузмайди?
Кундалик ҳаётимизда тез-тез дуч келадиган қайси амалларимиз рўзани бузади, қайсилари эса йўқ? Қуйида Мусулмонлар идораси Фатво ҳайъатининг расмий саҳифасига таяниб, ушбу саволларга қисқа жавобларни келтириб ўтамиз.
Рамазонда саҳарликда ухлаб қолган одам уйқудан тургач, рўзани бузадиган (яъни, еб-ичиш, эр-хотинлик алоқаси каби) ишларни қилмасдан, шу кунги рўзани тутишни ният қилади. Бундай ниятни токи қуёш тиккага келгунгача қилиш мумкин.
Туфугини йиғиб кейин ютиб юборса, рўза бузилмайди. Қасддан сўлагини оғзида тўплаб ютиш эса макруҳ бўлади. Туфукни қасддан оғизда йиғиб, ютишдан иложи борича сақланиш керак бўлади. Одатдаги ҳолатда эса сўлакни ичга ўтиши макруҳ эмас.
Рўзадор кишининг кундуз кунлари ювиниши. Рўзадор таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиши макруҳдир. Шунингдек, ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қўйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш ҳам макруҳдир. Демак, жиддий зарурат бўлмаганда таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиш, ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қўйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш каби ишлар қилинмаса, бу ишларни ифтордан кейинга қолдириш лозим.
Рўзадор киши тишларини тозалашда тиш пасталаридан фойдаланиши макруҳ саналади. Агар пастадан ҳосил бўлган кўпикларни ютиб юборса, рўзаси очилади. Чунки паста билан тиш тозалаш бирор нарсани татиб кўришга ўхшайди. Рўзадор бирор нарсани татиб кўрса, рўзани очувчи сурат ва моҳият топилмагани учун рўза очилмайди. Лекин бундай қилиш макруҳ ҳисобланади. Чунки бунда рўзани бузувчи омилга яқин келтириш бор. Рамазон ойининг кундузлари тишларни тоза сақлаш учун мисвокдан фойдаланиш ҳам мумкин. Чунки, мисвок ишлатиш билан рўза очилмайди. Бунда, милклар қонаса ёки оғизга сув тўпланса, ютиб юбормаслик шарт қилинади.
Ичга қон ютиш масаласининг бироз тафсилоти бор. Тиш олдирганда ёки милк қонаганда туфук қондан кўп бўлса, ютганда ҳам таъми билинмаса, рўзани бузмайди. Агар қон туфукдан кўп бўлса, рўза бузилади. Агар туфук ва қон баробар бўлса, эҳтиётан, рўза бузилади.
Қайт қилиш масаласида рўзадор қасддан қайт қилмаса рўзаси очилмайди. Агар қасддан, ўзини-ўзи қайт қилдирса, рўза очилади.
Ошқозон касаллиги билан бемор бўлган киши зонт ютса, унинг рўзаси бузиладими? Зонт ютиш жараёнида унга ёғ ёки дори суртилмаган, қуруқ ҳолатда бўлиши лозим. Акс ҳолда рўза очилади. Воқеликда эса ёғ суртилмаган ҳолда зонт ютиш бемор учун катта машаққат туғдиради. Баъзан мослама учидаги тасвирга олиш қурилмасини ошқозонга сув юбориш орқали тозалаб туриш зарурати пайдо бўлади. Сувнинг ичкарига кириши билан шубҳасиз рўза бузилади.
Рўзадор таҳоратда оғиз-бурнини чайиши. Рўзадор ҳам таҳорат қилганда оғиз ва бурнини чайиши жоиз, лекин муболаға қилиб, ғарғара қилмайди, бурнига қаттиқ сув тортмайди. Таҳорат пайтида рўзадорнинг оғзидан ва димоғидан ичига сув ўтиб кетса, рўзаси бузилади.
Оғизни сув билан чайиш. Зарурат бўлса, рўзадор одам оғизини оҳиста чайиши мумкин. Лекин ғарғара қилиб, оғиз чайиш макруҳ бўлади. Чунки бунда сув ютилиб кетиб, рўзани очиб юбориш хавфи бор. Агар қаттиқ чайиш оқибатида ичга сув кетиб қолса, рўзаси бузилади.
Рўзадор иш фаолиятида таъмагирлик, порахўрлик қилса, тутган рўзаси бузиладими? Таъмагирлик ва порахўрлик ниҳоятда оғир гуноҳлардан саналади. Шундай бўлсада рўзанинг очилишига бунинг алоқаси йўқ. Яъни инсон бу ишлар билан қаттиқ гуноҳкор бўлсада лекин рўзаси очилмайди.
Оғизда қолган овқат қолдиғини ютиб юбориш масаласида тишнинг ораларида қолган нарса нўхат миқдоридан кичикроқ бўлиб, уни ютиб юборса зарари йўқ. Лекин оғиздан ташқарига чиқариб сўнг оғизга қайта солиб ютса рўза очилади. Аммо, тишни орасида қолиб кетган нарса нўхат миқдорича ёки ундан каттароқ бўлса, уни ютиб юбориш билан рўза очилади.
Овқатнинг тузини кўришда рўзадор бирор нарсани ичига ютмасдан фақат татиб кўрса, рўза бузилмайди. Лекин заруратсиз бундай қилиш макруҳ ҳисобланади.
Ифторлик вақти оғиз очиш дуосини ўқимасдан нарса еб юборса рўзаси ҳисобга ўтади. Оғиз очиш дуосини ўқиш мустаҳаб амал яъни, ўқиган савоб олади, ўқимаган гуноҳкор бўлмайди. Муҳими, рўзадор киши оғиз очадиган вақтдан олдин оғзини очмаса бас.
Укол олиш билан рўза бузиладими? Замонамиздаги кўпчилик уламолар томирдан укол олиш рўзани бузади, дейишган. Чунки томирдан юборилган дори қон томир орқали жавфга – одамнинг ички аъзоларига тарқалади. Бу эса шариатимиз бўйича рўзани бузуилишига олиб келади. Мушак(мускул)га қилинган укол эса ундай эмас. Яъни, игна орқали юборилган дори жавф – одамнинг ички органига етиб бормайди, балки мушак орқали таъсир қилади. шунинг учун мушакдан қилинган укол рўзани бузмайди. Шундай бўлсада, баъзи уламолар эҳтиёт юзасидан мушак орқали қувват бўлувчи уколлардан тийилиб туриш кераклигини таъкидлайдилар.
“Bugun.uz” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ел чиқарганда ҳиди сезилса, таҳорат олиш лозим бўлади
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар сизлардан биронтангиз масжидда бўлиб, икки бути орасидан бирор ҳид сезса, токи ел овозини эшитмагунича ёки ҳидини пайқамагунича чиқиб кетмасин».
Имом Ан-Нававий бу ҳадис тўғрисида бундай дейди: «Бу ҳақиқий ҳадислардан биридир ва диний қоидалардан улкан бир қоидадир. Дарвоқе, ҳар нарсанинг хилофи (акс ҳоли) аниқ маълум бўлмагунича, асл ҳоли сақланиб қолган, деб ҳукм қилинади ва бу асл (ҳолат) шубҳа- гумон ва иккиланиш билан йўқ бўлмайди. Шу қоидага кўра, таҳорат олганини аниқ билиб тургач, таҳоратига шубҳа қилган киши таҳоратлидир, деб ҳукм қилинади».
Бу бобда Абдуллоҳ ибн Зайд, Али ибн Толқ, Оиша, Ибн Аббос, Ибн Масъуд ва Абу Саъид (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Умоманинг қавли ушбудир: «Фақат ҳадас (ел чиқиши) туфайли таҳорат олиш лозим бўлади, чунончи ел овозини эшитиши ёки ҳидини пайқаши керак». Абдуллоҳ ибн Муборак бундай дейди: «Таҳоратим бузилди, деб шубҳа қилса, унда қасам ичадиган даражада аниқ билмагунича, таҳоратини янгилаши вожиб эмас. Хотин кишининг олдидан ел чиқса, таҳорат олиши вожиб бўлади». Шофиъий ва Исҳоқнинг қавли шудир.
Абу Ҳанифа, аёлнинг олдидан ел чиқса, таҳорат олиши лозим эмас, деб ҳисоблайди. Чунки, бу камдан-кам учрайдиган бир ҳолатдирки, инсон буни билишга қодир эмас. Ибнул-Ҳумом закардан чиққан ел, аслида ел эмас, балки бир ихтилож (андомнинг сакраши) эканини айтиб, «Бу таҳоратни бузмайди» дейди. Шундай қилиб, бу масалада икки хил қавл устида ихтилоф қилинган:
- Хотин кишининг ва эркак кишининг олдидан чиққан ел таҳоратни бузади. Чунки, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: олд ва орқа йўллардан чиққан ҳар қандай нарса таҳоратни бузади, деб уқтирганлар. Сабабнинг хусусиятига эмас, балки лафзнинг умумий маъносига эътибор қилинади. Яъни, ел ҳам бир нарсадир, у ҳам таҳоратни бузади. Шофиъийнинг қавли ана шундай.
- Хотин еки эркак кишининг олдидан чиққан ел таҳоратни бузмайди. Чунки, бу аслида ел эмас, балки бир ихтилождан иборатдир. Абу Ҳанифа ана шу қавлга эга бўлганлар.
Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.