Press "Enter" to skip to content

Farzand ko‘rish niyatida bo‘lgan juftliklar uchun shifokor maslahatlari

Мавжуд прогнозлаш усулларининг аксарияти тавсия ўрнида саналади ва аёл организмининг физиологик эусусиятларига асосланади. Бунда асосан қуйидагиларга этибор берилади:

Эгизак фарзанд кўриш — суперовулятсия, овқатланиш, махсус воситалар

Эгизак фарзанд кўриш учун нима қилиш керак, буни олдиндан режалаштириш мумкинми. Қуйида кўпчиликни қизиқтирадиган ушбу савол ва ҳомиладорликни режалаштиришнинг мавжуд усуллари ҳақида батафсил.

Уруғлантириш механизми

Дастлаб эмбриология асосларига мурожаат қилиб, егизаклар уруғлантирилиши қай тарзда содир бўлиши ва унинг қандай турлари мавжудлигини билиб олиш керак. Шундай қилиб, уруғлантириш жараёнида нечта тухум ҳужайра иштирок этганига қараб, қуйидагилар фарқланади:

  1. Битта тухум ҳужайрдан ривожланадиган эгизаклар (гомозиготали);
    Турли тухум ҳужайралардан ривожланадиган эгизаклар (гетерозиготали).

Уруғлантириш механизми қуйидагича бўлади:

  1. Гомозиготали. Бу ҳолда эмбрионларнинг онанинг битта тухум ҳужайрасидан ривожланади. Бунда кўп ядроли тухум ҳужайрани бир нечта сперматозоид уруғлантиради. Бундан ташқари, худди шундай эгизаклар ҳомилалик тухумнинг икки қисмга бўлиниши натижасида ҳам шаклланиши мумкин. Натижада, ривожланиш жараёнида ҳар бир бўлакдан алоҳида ембрион ҳосил бўлади. Гомозиготали егизаклар биргаликда ўсади. Улар умумий ташқи қобиқ ва битта йўлдош билан бирлашган бўлади. Бундан ташқари, бундай ҳомилаларда қон айланиши ҳам умумий саналади. Генларнинг ўхшашлиги туфайли чақалоқлар кўпинча бир жинсда ва ташқи кўринишдаги бир-бирига ўхшаш бўлишади.
  2. Гетерозиготали. Турли сперматозоидлар билан бир неча тухум ҳужайрани бир вақтда уруғлантириш натижасида дунёга келади. Бундан ташқари, ҳар бир ҳомиланинг ўз қобиғи, қон айланиш тизими, алоҳида йўлдоши мавжуд. Хромосомалар мажмуасидаги фарқлар туфайли болалар одатда турли жинсда бўлишади (бир жинсда бўлишлари ҳам мумкин) ва уларнинг ташқи кўриниши турлича бўлади.

Бази ҳолларда аёл организмида суперовулятсия содир бўлиб, бир вақтнинг ўзида бир неча тухум ҳужайра етилади ва фолликуллардан чиқади. Уларнинг бир вақтнинг ўзида уруғлантирилиши ва муваффақиятли имплантатсияланишида кўп ҳомилали ҳомиладорлик ривожланади. Бу жараёнлар натижасида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ ембрион ривожлана бошлайди.

Эҳтимоллик

Аёлнинг эгизак билан ҳомиладор бўлиш эҳтимоли ҳақидаги саволига ҳеч бир шифокор аниқ жавоб бера олмайди. Шунга қарамай, бу ҳолатга тасир этадиган омиллар борлигини аниқланган. Уларнинг биринчиси бу онанинг ёши. 35 ёшдан кейин аёллар организмида суперовулятсия кўпроқ содир бўлиши кузатилади. Бу ҳолат жинсий гормонлар синтезининг ошиши билан боғлиқ. Шунинг учун бу тоифа аёлларда егизаклар билан ҳомиладор бўлиш эҳтимоли юқорироқдир.

Бундан ташқари, ирсий омил жуда муҳим ўрин тутади. Статистикага кўра, эгизаклар туғилиши эҳтимоли 1:85 ни ташкил етади. Агар авлодда егизаклар туғилиши кузатилган бўлса, кейинги авлодларда бу эҳтимоллик юқорироқ бўлади. Шуни есда тутиш керакки, бу хусусият фақат аёл чизиғи орқали насл суради.

Бугунги кунда замонавий технологиялар мавжудлиги туфайли тиббий муассасага ташриф буюриб, она батафсил кўрикдан ўтгач бирваракайига икки ёки ундан ортиқ фарзандли бўлиш еҳтимолини аниқроқ билиб олиши мумкин. Бундан ташқари, ЭКО муолажаси ўтказиш масаласини муҳокама қилиш имкони бўлади.

Табиий равишда эгизакларга ҳомиладор бўлиш

Эгизакларни орзу қилаётган оналар бунга эришишнинг кафолатланган ва самарали усулларини излашади. Бундай ҳолатда улар дугоналарининг тажрибаси, кўпгина форумлардан олинган малумотларни асос қилиб олишади. Шунга қарамасдан, ҳар бир организмнинг индивидуал эканлигини ҳисобга олиш лозим, шунинг учун фақатгина олинган малумотларнинг ўзи етарли бўлмайди.

Эгизакларнинг уруглантирилиши учун генетикларнинг ёрдамига мурожаат қилиш керак. Ихтисослашган марказларда текширувлар эгизак фарзанд кўриш мумкинлигига ойдинлик киритади ва аниқ тавсиялар беради. Одатда, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Витамин комплексларини қабул қилиш;
  2. Зарарли одатлардан воз кечиш;
  3. Оқсилга бой ва сут маҳсулотларини кўпроқ истемол қилиш.

Овулятсияни рағбатлантириш

Овулятсияни рағбатлантириш ёкҳуд стимулятсия қилиш — бу менструал сиклда бир нечта тухум ҳужайра етиштиришга мўлжалланган чора-тадбирлар мажмуидир. Бундай ҳаракатлар натижасида тухумдонларда икки ёки ундан ортиқ тухум ҳужайра этилади ва фолликуллардан ажралиб чиқади. Натижада, эгизак ҳомиладорлик эҳтимоли анча ошади.

Манипулятсия организмга репродуктив тизимда овулятсия жараёнларини рағбатлантирадиган гормонал воситаларни киритишни назарда тутади.

Махсус воситалар

Одатда кўп ҳомилали ҳомиладорликни режалаштириш гормонал терапия курсини ўз ичига олади. Бунда шифокорлар аёлларга прогестерон ва фолликул стимулятсияловчи гормонлар буюрадилар. Ушбу бирикмалар кўп миқдорда тухум ҳужайраларнинг фаол пишиб этилишига ҳисса қўшади, имплантатсия жараёнини рағбатлантиради.

Терапияни бошлашдан аввал аёлга қондаги гормонлар консентратсиясини аниқлаш учун қон таҳлили белгиланади. Олинган малумотларга асосланиб, даволаниш курси, доза, давомийлиги кўрсатиб ўтилади. Фойдаланиладиган препаратлар орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

  1. Клостилбегит;
  2. Пурегон;
  3. Меногон.

Халқона усуллар

Мавжуд прогнозлаш усулларининг аксарияти тавсия ўрнида саналади ва аёл организмининг физиологик эусусиятларига асосланади. Бунда асосан қуйидагиларга этибор берилади:

  1. Танадаги жинсий гормонлар контсентратсияси ортиши кун узунлиги билан ортади. Шунга кўра, эгизак фарзандли бўлиш учун қулай вақт ёз фаслининг бошлари саналади.
  2. Оқсил жинсий гормонлар консентратсиясини оширади. Ушбу хусусиятни ҳисобга олган ҳолда, аёлларга ҳомиладорликни режалаштириш даврида таомномага кўпроқ гўшт ва сут маҳсулотлари киритиш тавсия етилади.

Жинсий алоқа позалари

Айрим аёлларнинг фикрига кўра, егизаклар ривожланиши еҳтимолини ошириш учун макҳсус позалар мавжуд. Албатта улар битта тукҳум ҳужайра ривожланганида бесамар саналади, бироқ тукҳум ҳужайралар бирдан ортиқ бўлган ҳолларда еркак уруғ суюқлигининг бачадон бўйнига яқинроқ тушиши ва уларнинг «сафарини» тезлаштиришга кўмаклашади. Бу аёл юқоридан келган ва миссионерлик позалари саналади.

Овқатланиш тартиби

Ратсионни оқсил билан бойитиш. Юқорида айтилганидек, оқсил аёл гормонларининг синтезини фаоллаштиради. Ёғсиз гўшт (мол, қўй гўшти), балиқ организмни оқсил билан бойитишга ёрдам беради.
Мевалар. Нок, киви, олма, ананас, нектаринлар, шафтоли организмни витамин ва микроелементлар билан тўйдиради.
Сут ва сут маҳсулотлари. Қатиқ, ёгурт, творог, қаттиқ пишлоқлар нафақат оқсил, балки бошқа фойдали моддаларнинг конидир.

Бугунги кунда энг замонавий ва муваффаққиятлик эҳтимоли юқори бўлган муолажа ЭКО ёхуд суний уруғлантириш саналади. Бу муолажа бир вақтнинг ўзида бир, икки ва ҳатто учта уруғлантирилган тухум ҳужайрани киритишни назарда тутади. Аксарият ҳолларда имплантатсия муваффаққиятли ўтади.

Ухшаш саволлар.

Sohib

  • Facebook
  • Google +

Farzand ko‘rish niyatida bo‘lgan juftliklar uchun shifokor maslahatlari

Juftliklar tug‘ilajak zurriyodlarining hayoti, salomatligi oldida mas’uliyatlari juda katta. Homiladorlik o‘z vaqtida yuz berishi, eng asosiysi, me’yorda kechishi uchun unga tayyorgarlik ko‘rish shart. Buning uchun er-xotinlar sog‘lom turmush tarziga rioya qilishi maqsadga muvofiq.

Mundarija
  1. Ayollar uchun maslahatlar
    1. Tibbiy ko‘rikdan o‘ting
    2. Darmondorilar yordamiga tayaning
    3. Taomnomaga e’tibor bering
    4. O‘zingizni asrang
    5. Dam olishni unutmang
    6. Vaznga e’tibor bering
    7. Ko‘p dori ichmang
    8. Immunitetni oshiring
    1. Zararli odatlardan voz keching
    2. Ovqatning sarasini emas, foydalisini iste’mol qiling
    3. Sauna va sportni cheklang
    4. Kasalliklarni vaqtida davolang
    5. Telefonni cho‘ntakda olib yurmang
    6. Stresslarga chap bering
    7. Darmondorilar qabul qiling

    Photo: www.istockphoto.com

    Ayollar uchun maslahatlar

    Tibbiy ko‘rikdan o‘ting

    Bu borada, allaqachon, qadam tashlagansiz. Chunki nikohdan oldin tibbiy ko‘rikdan o‘tib, tahlillar topshirgan, mavjud kasalliklarga qarshi davo choralarini ko‘rgansiz. Ammo siz ikkinchi yoki uchinchi bor farzand ko‘rishni rejalashtirayotgan bo‘lsangiz, albatta, shifokorga murojaat qilishingiz kerak.

    Darmondorilar yordamiga tayaning

    Hozir vitaminlar qabul qilishning ayni vaqti. Ularning ba’zilari bolani nasliy xastaliklardan himoya qilish hamda tashqi ta’sirlardan saqlash xususiyatiga ega. Ayniqsa, foliy kislotasini qabul qilishga e’tibor bering. U homiladorlikning tezroq yuzaga kelishiga yordam berib, homila rivojlanayotganda uni nuqsonlardan himoyalaydi. Ushbu vositani homilador bo‘lishdan 3-6 oy avval qabul qilishni boshlab, homiladorlikning 2-3-oyida to‘xtatishingiz mumkin.

    Taomnomaga e’tibor bering

    Bo‘lajak onaning taomnomasi vitamin, mineral, oqsil va yog‘larga to‘yingan bo‘lishi kerak. Ayni damda qizil va sariq tusdagi meva-sabzavotlarni imkon qadar ko‘proq iste’mol qilishi tavsiya qilinadi. Ular tarkibidagi A, E va B guruh vitaminlari tezroq homilador bo‘lishingizga ko‘maklashadi. Bundan tashqari, bo‘lajak ona haftada bir marta bo‘lsa ham, baliq, kurka go‘shtidan tayyorlangan taomlarni tanovul qilishi lozim. Ular yog‘li kislotalar va oqsilga boy bo‘lgani uchun organizmga quvvat bag‘ishlaydi. Shuningdek, Ye vitamini (loviya, zaytun moyi)va K vitaminiga (ismaloq, oshqovoq, pomidor, baqlajon, yashil no‘xat, tuxum sarig‘i) boy mahsulotlar bu davrda organizm uchun bebaho hisoblanadi. Sog‘lom homiladorlikning garovi hisoblangan foliy kislotasini oziq-ovqat mahsulotlaridan ham topish mumkin. Ko‘katlar (ayniqsa salat bargi, sarsabil, kashnich), qora non, gulkaram, banan, olma, lavlagi, qizil sabzi, grechixa yormasi, xandon pista va bodom, jigar va tuxumda bu vitamin bisyor bo‘ladi.

    O‘zingizni asrang

    Asabiylashish, tushkunlik ovulyatsiyaga ta’sir qilishi mumkin. O‘zingizni qo‘lga ololmay, arzimas narsalarga ham asabiylashaversangiz, ruhshunos qabuliga yozilishga uyalmang.

    Dam olishni unutmang

    Uzukkun bir joyda o‘tirib ishlash jinsiy a’zolarda qon aylanishini sekinlashtiradi. Bu esa yallig‘lanishlar uchun imkon yaratib, homilador bo‘lish orzungizni ortga suradi. Ish payti har 40 daqiqada turib, xonada yurish, yengil gimnastik mashqlarni bajarish kerak. Bundan tashqari, ish va uyda o‘zini zo‘riqtirish, vaqtida uxlamaslik natijasida ayol organizmi holdan toyadi. Bu holatda miyadagi homilador bo‘lish istagi organizm tomonidan rad etiladi. Shuning uchun ayol o‘zini ehtiyotlashi, barcha muammolarni nari surib, vaqtida dam olishi muhim.

    Vaznga e’tibor bering

    Vazn kam bo‘lsa, ayol organizmida estrogen gormoni kam ishlab chiqiladi. Bu esa follikulalarning yaxshi rivojlanmasligiga olib keladi. Organizmdagi ortiqcha yog‘lar esa tuxum hujayrani yetiltirmaydi.

    Ko‘p dori ichmang

    Antibiotik, uyqudori, gijjaga qarshi vositalar tuxum hujayraning yetilishiga to‘sqinlik qiladi. Jinsiy aloqa paytida har xil intim kremlardan foydalanmang. Ular spermatozoidlarni nobud qiladi.

    Agar ma’lum muddat homiladorlikdan saqlovchi dorilar qabul qilgan bo‘lsangiz, ularni to‘xtatish va homilador bo‘lish orasida kamida 3 oy o‘tishi kerak. Bu oraliq yaqin bo‘lsa, homilador bo‘lishingiz mumkin, ammo keyin ovulyatsiya vaqtini aniqlash qiyin kechadi. Spiralni oldirganingizdan keyin ham organizm tiklanishi uchun kamida 3-6 oy talab etiladi. Aks holda homila tushishi mumkin.

    Immunitetni oshiring

    Piyoda yurish, ertalablari issiq suvda dush qabul qilish, badantarbiya mashqlarini muntazam bajarish immun tizimni kuchaytirib, homiladorlik paytida ayolni yuqumli kasalliklar va shamollashlardan asraydi. Himoya tizimingizni quvvatlash uchun ko‘proq tabassum qiling. Hatto bunga xohishingiz bo‘lmasa-da, 2-3 daqiqa davomida jilmayishga urining. Yuz mushaklari bu harakat orqali bosh miyaga xursand bo‘lish haqida buyruq boradi va qonda baxt gormoni (serotonin) ko‘payadi. Qarabsiz-ki, kayfiyatingiz ko‘tarilib, o‘zingizni baxtli seza boshlaysiz. Homilador bo‘lish istagida bo‘lgan ayol uchun bundan yaxshi chora bormi?

    Erkaklar uchun maslahatlar

    Zararli odatlardan voz keching

    Farzand ko‘rish istagida bo‘lgan erkak kamida 3 oy oldin spirtli ichimliklardan voz kechishi shart. Negaki, sperma miqdorining to‘laqonli almashinishi uchun 72 kun kerak bo‘ladi. Alkogolni xatto, kichik miqdorda qabul qilish sperma sifatiga ta’sir qiladi, jinsiy maylni pasaytiradi. Jinsiy yaqinlik kunlarida esa spirtli ichimliklar ichish umuman xavfli. Bu bolaning nuqson bilan tug‘ilishiga olib kelishi hech gapmas. Tamaki chekishni ham kamida 2 oy oldin tashlash kerak. Negaki, ayolingiz tamaki hididan nafas olishga majbur bo‘lgani uchun undagi follikulalar vaqtida yorilmasligi mumkin.

    Ovqatning sarasini emas, foydalisini iste’mol qiling

    To‘g‘ri, yog‘li, qovurma go‘shtli shohona taomlarga o‘rgangansiz. Ammo ayni shu odatingiz bu davrda sizga pand bermasligi kerak. Sababi, bu taomlar qorningizni to‘ydirsa-da, organizmga foydasi yo‘q hisob. Oldingizda turgan maqsadni amalga oshirish uchun biroz parhez qilishga to‘g‘ri keladi. Yengil hazm bo‘ladigan, bug‘da pishirilgan taomlar, baliq, yog‘siz go‘sht mahsulotlari (faqat kolbasa, sosiska, qazi-qarta emas) tarkibidan topasiz. Shuningdek, gazli va har xil energetik ichimliklardan voz kechish muhim.

    Sauna va sportni cheklang

    Saunadagi issiq muolajalar ta’sirida erlik urug‘i kamharakat bo‘lib qoladi. Tos sohasida issiqlikning oshishiga zavod-fabrika sexlarida ishlash, avtomobil o‘rindig‘iga isituvchi moslama o‘rnatish, tor ichki kiyim kiyish ham ta’sir qiladi. Sport bilan shug‘ullangan paytda erkak o‘zini ortiqcha zo‘riqtirib qo‘yishi mumkin. Bundan tashqari, mushak massasini ko‘paytiradigan har xil vositalar qabul qilish urug‘ miqdorining kamayishiga olib keladi.

    Kasalliklarni vaqtida davolang

    Gaymorit, zararlangan tishlardan tortib jinsiy shamollashlargacha bo‘lgan barcha holatlarni izchillik bilan davolash muhim. Aks holda, barcha urinishlaringiz zoye ketishi mumkin.

    Telefonni cho‘ntakda olib yurmang

    Bu odatingiz sizga qimmatga tushishi mumkin. Kompyuter yonida iloji boricha kamroq o‘tiring yoki vaqti-vaqti bilan tanaffus qiling. Uyali aloqa vositasi hamda kompyuter monitoridan taralayotgan radioaktiv nur jinsiy faoliyatingizni susaytirib, spermaga ta’sir qiladi.

    Stresslarga chap bering

    Jig‘ibiyron bo‘laversangiz, organizmingiz bu vaziyat otalik uchun to‘g‘ri kelmaydi, deb baholaydi va erlik urug‘i ishlab chiqilishi o‘z-o‘zidan susayadi. Shuningdek, qanchalik band bo‘lmang, tunda 8 soat uxlashga, haftada bir kunni faqat dam olishga sarflash zarur. Negaki, doimiy stresslar aslida zo‘riqish va charchoqning alomati hisoblanadi.

    Darmondorilar qabul qiling

    Ko‘pchilik erkaklar buni mutlaqo keraksiz hisoblashishadi. Ammo darmondori tarkibidagi Ye vitamini va ruh moddasi spermani ko‘paytiradi, karnitin esa spermatozoidlarning harakatchanligini oshirib, ayolning tezroq homilador bo‘lishiga xizmat qiladi. Taomnomangizda doim sut mahsulotlari, tuxum, yong‘oq, sitrus mevalar, o‘simlik yog‘lari, jigar, baliq bo‘lishi vitamin yetishmasligidan asrab, organizmga kerakli darajada quvvat bag‘ishlaydi. Shunday ekan, barcha imkoniyatlardan foydalanib qoling.

    Ginekolog: Xulkar RAVSHANOVA
    Androlog: Zarifjon MURODOV
    Jurnalist: Barno HOJIMIRZAYEVA
    Manba: “Sug‘diyona” gazaetasi.

    Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida “Fikr bildirish” qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

    Добавить комментарий Отменить ответ

    Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

    Farzand ko`rishni niyat qilgan er‒xotinlar uchun 15 muhim tavsiya

    Juftliklar tug`ilajak zurriyodlarining hayoti, salomatligi oldida mas`uliyatlari juda katta. Homiladorlik o`z vaqtida yuz berishi, eng asosiysi, me`yorda kechishi uchun unga tayyorgarlik ko`rish shart. Buning uchun er-xotinlar sog`lom turmush tarziga rioya qilishi maqsadga muvofiq.

    1-tavsiya: Tibbiy ko`rikdan o`ting. Bu borada, allaqachon, qadam tashlagansiz. Chunki nikohdan oldin tibbiy ko`rikdan o`tib, tahlillar topshirgan, mavjud kasalliklarga qarshi davo choralarini ko`rgansiz. Ammo siz ikkinchi yoki uchinchi bor farzand ko`rishni rejalashtirayotgan bo`lsangiz, albatta, shifokorga murojaat qilishingiz kerak.

    2-tavsiya: Darmondorilar yordamiga tayaning. Hozir vitaminlar qabul qilishning ayni vaqti. Ularning ba`zilari bolani nasliy xastaliklardan himoya qilish hamda tashqi ta`sirlardan saqlash xususiyatiga ega. Ayniqsa, foliy kislotasini qabul qilishga e`tibor bering. U homiladorlikning tezroq yuzaga kelishiga yordam berib, homila rivojlanayotganda uni nuqsonlardan himoyalaydi. Ushbu vositani homilador bo`lishdan 3-6 oy avval qabul qilishni boshlab, homiladorlikning 2-3-oyida to`xtatishingiz mumkin.

    3-tavsiya: Taomnomaga e`tibor bering. Bo`lajak onaning taomnomasi vitamin, mineral, oqsil va yog`larga to`yingan bo`lishi kerak. Ayni damda qizil va sariq tusdagi meva-sabzavotlarni imkon qadar ko`proq iste`mol qilishi tavsiya qilinadi. Ular tarkibidagi A, E va V guruh vitaminlari tezroq homilador bo`lishingizga ko`maklashadi. Bundan tashqari, bo`lajak ona haftada bir marta bo`lsa ham, baliq, kurka go`shtidan tayyorlangan taomlarni tanovul qilishi lozim. Ular yog`li kislotalar va oqsilga boy bo`lgani uchun organizmga quvvat bag`ishlaydi. Shuningdek, E vitamini (loviya, zaytun moyi)va K vitaminiga (ismaloq, oshqovoq, pomidor, baqlajon, yashil no`xat, tuxum sarig`i) boy mahsulotlar bu davrda organizm uchun bebaho hisoblanadi. Sog`lom homiladorlikning garovi hisoblangan foliy kislotasini oziq-ovqat mahsulotlaridan ham topish mumkin. Ko`katlar (ayniqsa salat bargi, sarsabil, kashnich), qora non, gulkaram, banan, olma, lavlagi, qizil sabzi, grechixa yormasi, xandon pista va bodom, jigar va tuxumda bu vitamin bisyor bo`ladi.

    4-tavsiya: O`zingizni asrang. Asabiylashish, tushkunlik ovulyasiyaga ta`sir qilishi mumkin. O`zingizni qo`lga ololmay, arzimas narsalarga ham asabiylashaversangiz, ruhshunos qabuliga yozilishga uyalmang.

    5-tavsiya: Dam olishni unutmang. Uzukkun bir joyda o`tirib ishlash jinsiy a`zolarda qon aylanishini sekinlashtiradi. Bu esa yallig`lanishlar uchun imkon yaratib, homilador bo`lish orzungizni ortga suradi. Ish payti har 40 daqiqada turib, xonada yurish, engil gimnastik mashqlarni bajarish kerak. Bundan tashqari, ish va uyda o`zini zo`riqtirish, vaqtida uxlamaslik natijasida ayol organizmi holdan toyadi. Bu holatda miyadagi homilador bo`lish istagi organizm tomonidan rad etiladi. Shuning uchun ayol o`zini ehtiyotlashi, barcha muammolarni nari surib, vaqtida dam olishi muhim.

    6-tavsiya: Vaznga e`tibor bering. Vazn kam bo`lsa, ayol organizmida estrogen gormoni kam ishlab chiqiladi. Bu esa follikulalarning yaxshi rivojlanmasligiga olib keladi. Organizmdagi ortiqcha yog`lar esa tuxum hujayrani etiltirmaydi.

    7-tavsiya: Ko`p dori ichmang. Antibiotik, uyqudori, gijjaga qarshi vositalar tuxum hujayraning etilishiga to`sqinlik qiladi. Jinsiy aloqa paytida har xil intim kremlardan foydalanmang. Ular spermatozoidlarni nobud qiladi.

    Agar ma`lum muddat homiladorlikdan saqlovchi dorilar qabul qilgan bo`lsangiz, ularni to`xtatish va homilador bo`lish orasida kamida 3 oy o`tishi kerak. Bu oraliq yaqin bo`lsa, homilador bo`lishingiz mumkin, ammo keyin ovulyasiya vaqtini aniqlash qiyin kechadi. Spiralni oldirganingizdan keyin ham organizm tiklanishi uchun kamida 3-6 oy talab etiladi. Aks holda homila tushishi mumkin.

    8-tavsiya: Immunitetni oshiring. Piyoda yurish, ertalablari issiq suvda dush qabul qilish, badantarbiya mashqlarini muntazam bajarish immun tizimni kuchaytirib, homiladorlik paytida ayolni yuqumli kasalliklar va shamollashlardan asraydi. Himoya tizimingizni quvvatlash uchun ko`proq tabassum qiling. Hatto bunga xohishingiz bo`lmasa-da, 2-3 daqiqa davomida jilmayishga urining. Yuz mushaklari bu harakat orqali bosh miyaga xursand bo`lish haqida buyruq boradi va qonda baxt gormoni (serotonin) ko`payadi. Qarabsiz-ki, kayfiyatingiz ko`tarilib, o`zingizni baxtli seza boshlaysiz. Homilador bo`lish istagida bo`lgan ayol uchun bundan yaxshi chora bormi?

    ERKAKLAR UChUN!

    1-tavsiya: Zararli odatlardan voz keching. Farzand ko`rish istagida bo`lgan erkak kamida 3 oy oldin spirtli ichimliklardan voz kechishi shart. Negaki, sperma miqdorining to`laqonli almashinishi uchun 72 kun kerak bo`ladi. Alkogolni xatto, kichik miqdorda qabul qilish sperma sifatiga ta`sir qiladi, jinsiy maylni pasaytiradi. Jinsiy yaqinlik kunlarida esa spirtli ichimliklar ichish umuman xavfli. Bu bolaning nuqson bilan tug`ilishiga olib kelishi hech gapmas. Tamaki chekishni ham kamida 2 oy oldin tashlash kerak. Negaki, ayolingiz tamaki hididan nafas olishga majbur bo`lgani uchun undagi follikulalar vaqtida yorilmasligi mumkin.

    2-tavsiya: Ovqatning sarasini emas, foydalisini iste`mol qiling. To`g`ri, yog`li, qovurma go`shtli shohona taomlarga o`rgangansiz. Ammo ayni shu odatingiz bu davrda sizga pand bermasligi kerak. Sababi, bu taomlar qorningizni to`ydirsa-da, organizmga foydasi yo`q hisob. Oldingizda turgan maqsadni amalga oshirish uchun biroz parhez qilishga to`g`ri keladi. Engil hazm bo`ladigan, bug`da pishirilgan taomlar, baliq, yog`siz go`sht mahsulotlari (faqat kolbasa, sosiska, qazi-qarta emas) tarkibidan topasiz. Shuningdek, gazli va har xil energetik ichimliklardan voz kechish muhim.

    3-tavsiya: Sauna va sportni cheklang. Saunadagi issiq muolajalar ta`sirida erlik urug`i kamharakat bo`lib qoladi. Tos sohasida issiqlikning oshishiga zavod-fabrika sexlarida ishlash, avtomobil o`rindig`iga isituvchi moslama o`rnatish, tor ichki kiyim kiyish ham ta`sir qiladi. Sport bilan shug`ullangan paytda erkak o`zini ortiqcha zo`riqtirib qo`yishi mumkin. Bundan tashqari, mushak massasini ko`paytiradigan har xil vositalar qabul qilish urug` miqdorining kamayishiga olib keladi.

    4-tavsiya: Kasalliklarni vaqtida davolang. Gaymorit, zararlangan tishlardan tortib jinsiy shamollashlargacha bo`lgan barcha holatlarni izchillik bilan davolash muhim. Aks holda, barcha urinishlaringiz zoe ketishi mumkin.

    5-tavsiya: Telefonni cho`ntakda olib yurmang. Bu odatingiz sizga qimmatga tushishi mumkin. Kompyuter yonida iloji boricha kamroq o`tiring yoki vaqti-vaqti bilan tanaffus qiling. Uyali aloqa vositasi hamda kompyuter monitoridan taralayotgan radioaktiv nur jinsiy faoliyatingizni susaytirib, spermaga ta`sir qiladi.

    6-tavsiya: Stresslarga chap bering. Jig`ibiyron bo`laversangiz, organizmingiz bu vaziyat otalik uchun to`g`ri kelmaydi, deb baholaydi va erlik urug`i ishlab chiqilishi o`z-o`zidan susayadi. Shuningdek, qanchalik band bo`lmang, tunda 8 soat uxlashga, haftada bir kunni faqat dam olishga sarflash zarur. Negaki, doimiy stresslar aslida zo`riqish va charchoqning alomati hisoblanadi.

    7-tavsiya: Darmondorilar qabul qiling. Ko`pchilik erkaklar buni mutlaqo keraksiz hisoblashishadi. Ammo darmondori tarkibidagi E vitamini va ruh moddasi spermani ko`paytiradi, karnitin esa spermatozoidlarning harakatchanligini oshirib, ayolning tezroq homilador bo`lishiga xizmat qiladi. Taomnomangizda doim sut mahsulotlari, tuxum, yong`oq, sitrus mevalar, o`simlik yog`lari, jigar, baliq bo`lishi vitamin etishmasligidan asrab, organizmga kerakli darajada quvvat bag`ishlaydi. Shunday ekan, barcha imkoniyatlardan foydalanib qoling.

    Shifokor-ginekolog Xulkar RAVShANOVA hamda shifokor-androlog Zarifjon MURODOV bergan tavsiyalar asosida Barno HOJIMIRZAEVA tayyorladi.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.