Press "Enter" to skip to content

Пенсия ҳисоблашда янги тартиб жорий этилмоқда. Кимларнинг пенсияси ошади

— Пенсионер пенсияси билан боғлиқ барча маълумотларни мобиль телефондан ҳам билиш имкони бор экан. Бу хизматдан фойдаланиш учун нима қилиш керак?

Pensiya qanday hisoblanadi

Меҳнат фаолиятини якунлаган ҳар бир инсонни, энг аввало, унга қанча пенсия тайинланиши ўйлантиради. Умуман, ижтимоий таъминотнинг мазкур тури ишлаётган ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Аммо бу борада баъзан тушунмовчиликлар, муаммолар юзага келиб туради. Президент виртуал қабулхонасига келиб тушаётган энг кўп мурожаатларнинг ҳам мазмуни айнан пенсия таъминоти билан боғлиқ. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Пенсия тайинлаш бўлими бошлиғи Зафар Хўжаев фуқароларни ушбу масалада қизиқтирган айрим саволларга жавоб берди:

— Ёшга доир пенсияга чиқиш учун энг кам иш стажи неча йил бўлиши керак?

— Бунинг учун ҳақиқатда ишлаган иш стажи камида 7 йил бўлиши зарур.

— Агар иш стажи умуман бўлмаса ёки 7 йилдан кам бўлса-чи?

— Бундай ҳолларда аёлларга 60 ёшга ва эркакларга 65 ёшга тўлганда ёшга доир нафақа тайинланади.

— Фуқаро пенсияга чиққанда унинг ўртача ойлик иш ҳақи қандай тартибда ҳисобланади?

— Ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги умумий иш ҳақи олиниб, уни 60 га бўлиш орқали ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқарилади.

— Ёшга доир пенсияни ҳисоблаш тартиби-чи?

— Бунда пенсия таянч (тўлиқ) миқдори — пенсия ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоиз миқдори (аёлларга 20 йил, эркакларга 25 йил) олинади. Бироқ унинг миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Талаб қилинадиган иш стажи (аёлларга 20 йил, эркакларга 25 йил) дан ҳар бир ортиқча ва тўлиқ йил учун пенсиянинг таянч миқдори пенсия ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида оширилади.

Масалан, фуқаро (аёл) 55 ёшда, 35 йил иш стажига эга (иш стажи 15 йил ортиғи билан). Ўртача ойлик иш ҳақи 200 минг сўм. У қуйидаги тартибда ҳисобланади:

Пенсиянинг таянч (тўлиқ) миқдори — 110000 сўм (200000х55%), ушбу миқдор ёшга доир энг кам пенсиядан кам бўлгани учун ёшга доир энг кам пенсия миқдори ҳисобга олинади — 292940 сўм. Ортиқча 15 йил иш стажи учун эса қўшимча 30000 сўм (200000х15%) ҳам ҳисобланади. Шунда умумий пенсия миқдори 322940 сўмни (292940+30000) ташкил этади.

Ёки яна бир мисол. Фуқаро (эркак) 60 ёшда, 32 йил иш стажига эга (7 йил ортиғи бор) бўлиб, ўртача ойлик иш ҳақи 900 минг сўм. Буни ҳисоблаш тартиби қуйидагича:

Пенсиянинг таянч (тўлиқ) миқдори — 495000 сўм (900000х55%). Ортиқча 7 йиллик иш стажи учун қўшимча 63000 сўм (900000х7%) қўшилади. Демак, умумий пенсия миқдори 558000 сўм (495000+63000) бўлади.

Кўриниб турибдики, талаб қилинадиган ва ундан ортиқ иш стажига эга фуқаронинг пенсия миқдори, асосан, иш ҳақлари қанча юқори бўлса, шунга мутаносиб равишда ошиб бораверади.

— Чет элда ишлаган давр иш стажига кирадими?

— Агар фуқаро Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали шартнома тузиб, чет элда ёлланган ҳолда ишласа ва Пенсия жамғармасига ўрнатилган тартибда суғурта бадалларини тўласа (ҳар ой учун энг кам иш ҳақи миқдорида), унинг иш стажи ва тўлаган суғурта бадали пенсия тайинланганда ҳисобга олинади.

— Пенсионер пенсияси билан боғлиқ барча маълумотларни мобиль телефондан ҳам билиш имкони бор экан. Бу хизматдан фойдаланиш учун нима қилиш керак?

— Бунинг учун 10711 қисқа рақамига SMS юборилса, фуқарога пенсияси билан боғлиқ барча маълумот келиб тушади. Унга уланиш учун эса аввал ­* фуқаронинг пенсия гувоҳномаси рақами * 1 * uz # дан сўнг чақирув тугмаси босилади. Шундан сўнг хизмат ёқилади. Шу орқали фуқаро ёки пенсионерга ҳар ойлик маълумотлар узатилади. Булар — пенсиясининг миқдори, агар фуқаро пенсияга чиқаётган бўлса унга пенсия тайинлангани, ҳар ой тўлангани, пенсиянинг тўланиш муддати қачон якунланиши (ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик пенсияси назарда тутилмоқда) каби маълумотларни ўз ичига олади.

— Пенсияга чиқаётган фуқаро ўзига қанча миқдорда пенсия тайинланаётганини олдиндан билиши мумкинми?

— Албатта. Бунинг учун Пенсия жамғармасининг расмий pfru.uz сайтида ишга туширилган «Пенсия калькулятори» хизматидан фойдаланса кифоя. Унинг ёрдамида фуқаро ўзининг дастлабки пенсиясини юқорида айтилган амалларни бажариб, ҳисоблаб чиқариши мумкин.

— Дейлик, пенсия жамғармасининг айби билан фуқаронинг пенсиясини тайинлашда хатолик юз бериб, унга кам миқдорда пенсия ҳисобланган. Йиллар ўтиб бу аниқланди. Шундай ҳолда пенсионернинг аввалги йиллардаги ололмай қолган пуллари нима бўлади?

— «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунининг 59-моддасига мувофиқ, фуқаро Пенсия жамғармасининг айби билан олмаган ёки ололмаган пенсия суммасини орадан қанча муддат ўтиб кетганидан қатъи назар, тўлиқлигича олиш ҳуқуқига эга.

— Пенсионер бошқа жойдан қўшимча рағбатлантирувчи пул ёки гонорар олса, қандай ҳолларда унинг пенсияси тўлалигича сақлаб қолинади?

— Қонун ҳужжатларига кўра, агар пенсионернинг олаётган ушбу суммаси ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан ошмаса, у ҳолда фуқаронинг пенсияси тўлиқ миқдорда сақлаб қолинади.

Манба: “Оила даврасида” газетаси

Пенсия ҳисоблашда янги тартиб жорий этилмоқда. Кимларнинг пенсияси ошади?

Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробарига оширилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.

Янги тартибга кўра, пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 240 000 сўмдан юқори бўлган пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади.

Мисол учун, 30 йил иш стаж ва 3 900 000 сўм ўртача ойлик иш ҳақи олган эркак кишига 2022 йилда 1 944 000 сўм ёшга доир пенсия тайинланган.

Пенсия ҳисоби: ўртача ойлик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдори (324 минг сўм)нинг 10 баравари (3 240 000 сўм) дан юқори бўлгани сабабли, пенсия ҳисоблаш учун 3 240 000 сўм инобатга олинган;

Пенсиянинг таянч миқдори – 1 782 000 минг сўм (пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинган ўртача ойлик иш ҳақи – 3 миллион 240 минг сўмнинг 55 фоизи);

Ортиқча иш стажи учун устама – 162 000 сўм (эркакларга талаб этилган 25 йил стаждан ҳар бир ортиқча йиллик иш стаж учун пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида – 3 миллион 240 000 сўм, 5 фоиз).

Жами пенсия миқдори 1 782 000 + 162 000 = 1 944 000 сўм. Ушбу фуқаронинг пенсияси 2023 йил 1 январдан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 2 332 800 сўмни ташкил этади, – дейилади жамғарма ахборотида.

Қайд этилишича, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдори (324 000 сўм)нинг 12 баравари (3 888 000 сўм)дан юқори бўлгани сабабли, пенсия ҳисоблаш учун 3 888 000 сўм инобатга олинади.

Пенсиянинг таянч миқдори 2 138 400 сўм (пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинган ўртача ойлик иш ҳақи – 3 888 000 сўмнинг 55 фоизи);

Ортиқча иш стажи учун устама 194 400 сўм (эркакларга талаб этилган 25 йил стаждан ҳар бир ортиқча йиллик иш стаж учун пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида – 3 888 000 сўм, 5 фоиз). Жами пенсия миқдори 2 138 400 + 194 400 = 2 332 800 сўм. Яъни, фуқаронинг 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсия миқдори амалдагига нисбатан 388 800 сўмга ошади, дея ҳисобни тушунтирган жамғарма.

Жамғарма хабарига кўра, ҳозирда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 240 000 сўмдан юқори бўлган барча пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, пенсияси ошадиган фуқароларга жорий йилнинг декабрь ойида SMS хабар юборилди. Пенсияларнинг миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бунда пенсионерларни Пенсия жамғармасига мурожаат этиш зарурияти йўқ.

1 январдан пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилади

Президент фармонига асосан, 1 январдан пенсия тайинлаш учун ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Бунда, пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн 240 минг сўмдан юқори бўлган нафақахўрларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади.

Жамғарма маълумотларига кўра, бугунги кунда 3,2 млн сўмдан юқори иш ҳақи олувчи барча пенсионерларнинг оладиган пули қайта ҳисоб-китоб қилинган, пенсияси ошадиган фуқароларга декабрь ойида SMS хабар юборилган.

Тизимнинг ўзи автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилади. Шу сабаб пенсионерларнинг ўзи жамғармага мурожаат этиши шарт эмас. Агар тайинланган пенсия миқдори ошганлиги тўғрисида маълумот керак бўлса, pensiyauzbot Telegram-бот орқали уни текшириб кўриш мумкин.

Шу вақтгача 30 йил иш стажи ва 3,9 млн сўм ўртача ойлик иш ҳақи олган эркак кишига 2022 йилда 1 944 000 сўм ёшга доир пенсия тайинланган.

Бунда пенсия қуйидагича ҳисобланади: ўртача ойлик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдори (324 000 сўм)нинг 10 бараваридан юқори бўлганлиги сабабли, пенсия ҳисоблаш учун 3 240 000 сўм инобатга олинган.

Пенсиянинг таянч миқдори — 1 782 000 сўм (пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинган ўртача ойлик иш ҳақи — 3 240 000 сўмнинг 55 фоизи);

Ортиқча иш стажи учун устама — 162 000 сўм (эркакларга талаб этилган 25 йил стаждан ҳар бир ортиқча йиллик иш стаж учун пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида — 3 240 000 сўм * 5%). Жами пенсия миқдори 1 782 000 + 162 000 = 1 944 000 сўм

Ушбу фуқаронинг пенсияси 2023 йил 1 январдан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 2 332 800 сўмни ташкил этади.

  • ўртача ойлик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдори (324 000 сўм)нинг 12 баравари (3 888 000 сўм)дан юқори бўлганлиги сабабли, пенсия ҳисоблаш учун 3 888 000 сўм инобатга олинади;
  • пенсиянинг таянч миқдори — 2 138 400 сўм (пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинган ўртача ойлик иш ҳақи — 3 888 000 сўмнинг 55 фоизи);
  • ортиқча иш стажи учун устама — 194 400 сўм (эркакларга талаб этилган 25 йил стаждан ҳар бир ортиқча йиллик иш стаж учун пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида — 3 888 000 сўм х 5%). Жами пенсия миқдори 2 138 400 + 194 400 = 2 332 800 сўм миқдорида тўланади.

Яъни, фуқаронинг 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсия миқдори амалдагига нисбатан 388 800 сўмга ошади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қонун лойиҳаси жорий йилнинг сентябрь ойида Сенат томонидан маъқулланганди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.