Press "Enter" to skip to content

Oila, uning jamiyat va davlat hayotidagi ahamiyati

Minglab tasodiflar sinovidan o‘tadigan er-xotin muhabbati kundalik eng oddiy hodisa bo‘lishiga qaramasdan, eng go‘zal mo‘‘jizadir.
F. MARIAK

Мунаввара Усмонова. Тўйлар солган кўйлар

Яқин бир танишимиз қиз узатди. Тўрт фарзанднинг тўнғичи бўлгани учунми, қизи оилага қайишган, ота-онасига меҳрибон эди. Юзидан ибо-ҳаёси балқиб турадиган латофатли қизни суйиб юрак очолмаган, унинг уйи яқинида кун бўйи бир кўришга зор ўтирган йигитларни ҳам доғда қолдириб келган совчиларга давоми…

Ҳусан Мақсуд. Болангизни “бобов”ларга бериб қўйманг!

Сиз тирикчилик ташвиши билан кўпроқ кўча-кўйда юрасиз. Болангиз эса мактабга кетади. Куннинг асосий қисмини уйдан ташқарида – бошқа кишилар орасида ўтказади. Мактабдан уйга қайтгунча нималаргадир чалғиб, ҳар хил жойлардан ўтади. Аммо сиз фарзандингизнинг айнан қайси йўлдан уйга қайтишига ва бу давоми…

Жасур Кенгбоев. Бемаъни “одат”лар қаердан пайдо бўляпти?

Тўй-томошаларимиз ҳақида кўп мулоҳазалар қиламиз. Айрим одатларимизни санаб, хурсанд бўламиз: ўзбекона удум ва тадбирларимиз ростакамига тўйларимизда ҳам ўз ифодасини топиб, одамларни меҳр-оқибатга, аҳил-иноқликка, умуман, яхшиликка ўргатади. Бироқ шундай «одат»ларимиз борки ва шундай янги «урф»лар ҳам пайдо бўляптики, улар тушунган одамларнинг давоми…

Башорат Отажонова. Сархуш заифалар

Дунё қадим-қадимдан Шарқ аёлларининг одоб-ахлоқи, урф-­одатларига ҳавас қилиб келган. Ҳавас қилишганича ҳам бор-да! Ахир, дунё тамаддунининг юксалишига муносиб ҳисса қўшган, ўз закоси ила номи тарихга ёзилган ва ҳануз барчани ҳайратлантириб келаётган не-не алломаларни дунёга келтирган, тарбия қилган зотларга ким ҳам давоми…

Вали Мажидов. Ёшлар тарбияси — ҳаммамизнинг ишимиз (1989)

Ахлоқсизлик охирги йилларда жамият бошига тушган бир фалокат тусини олди. Жамиятимизда, айниқса ёшлар орасида кунданкунга авж олаётган ахлоқсизликнинг олди олинмаса, ёмон оқибатлар келиб чиқиши ва катта фалокатлар юз бериши муқаррар. Сўнгги чорак аср давомида ёшлар орасида ахлоқ меъёрларининг бузилиш ҳоллари давоми…

Бекқул Эгамқулов. Хўрлик ёки аёл нега эрини ўлдирди? (1989)

1988 йилнинг 18 октябри кечаси Самарқанд район, Улуғбек қишлоғидаги хонадонларнинг бирида фожиа юз берди. Ойсара Назарова эри Мирзакарим Назаровни ўлдирди. Воқеадан ҳамма ларзага тушди. Одамлар биринчи бор эшитишганда, йўғ-е, деб ёқаларини ушлашди. Ахир у жуда мулойим, қўй оғзидан чўп олмайдиган давоми…

Маъсума Аҳмедова. Муқаддас хаёл

“… Сиз ҳозир вафо-садоқат ҳақида гапирдингиз. Мен қандай қилиб бир одам билан шунча йил яшадим? Қандай яшадим? Мен умрим бўйи қалбимдаги гўзал хаёл билан яшадим. Мен умр йўлдошимни бари фазилатлар эгаси деб тасаввур қилдим. Унинг қиёфасида ўзим орзу қилган фазилатларни давоми…

Нурилла Чори. Манзилу маслагинг аёнми, эй дўст?!

Кейинги пайтлари турли сайтларда, ижтимоий тармоқларда бот-бот чет элда ишлаб юрган айрим юртдошларимизнинг бирор жиноий ишга аралашиб қолгани ёки уларнинг бошига тушган ташвишлар ҳақидаги хабару мақолаларни ўқияпмиз. Баъзан ҳамманинг диққатини тортадиган салбий ҳодиса юз берса, бу ишнинг марказида юртдошимиз бўлмаса-да, давоми…

Абдунаби Ҳайдаров. Ҳар исмда бир ҳикмат мужассам!

Ёхуд кўнгил ила каломнинг қоғоздаги зоҳирий шаклига эътиборсизлик оқибатлари ҳақида Унутилмас сабоқ Ўшанда 1974 йилнинг кузи, аниқроғи, эндигина мактабни битириб, туман газетасида ишлаётган кезларим эди. Бир сафар илғор механизатор ҳақида мақола ёзиш юзасидан топшириқ олдим. Шунга кўра, йиғим-терим авжига чиққан давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Отанг – бозор, онанг – бозор

Қадим замонларда мурувватли инсонлар етим болаларга ҳунар ўргатиб, йўлга солиб юборишган. Бунинг иложи бўлмаса, бошини силаб юпатишган ва “Ота-онам ўлиб кетишди, энди нима қиламан, деб ўксинма, мана биз бормиз, қўлимиздан келганча қарашиб турамиз, қолаверса, ўзинг ҳам катта бола бўб қолдинг. давоми…

Мақолалар мундарижаси

  • “Қизил диплом” нима беради?
  • “Знакомства”нинг “холис” хизмати
  • “Мунажжим башорати”га кимлар ишонади?
  • “Сотка – ўйинчоқ эмас”
  • «Мунажжимлар башорати»га ишонманг!
  • «Онаси ўпмаган қизлар» қани?
  • 14 февралдан қўлингни торт!
  • Harlem Shake: бемаънилик илдизи қаерда?
  • Абадийлик нима?
  • Абдуғани Абдувалиев. Оғилхонадаги. шиор
  • Абдунаби Ҳайдаров. Ҳар исмда бир ҳикмат мужассам!
  • Абдураззоқ Каримов. Сўзлашув одоби ҳар жойда керак
  • Айбсиз жинлар
  • Алифми ёки калтак?
  • Амалсиз амаллар
  • Анвар Суюнов. От ҳақида ҳақиқат
  • Антиқа келин танлаш ёхуд совчи “маклер”лар
  • Ароқхўрдан ҳамма безор
  • Аччиқ сабоқ
  • Барно Султонова. Қўл телефони яхшими ёки китоб.
  • Барно Султонова. Уйингиздаги кутубхона энг катта бойликдир
  • Бахт калити нимада?
  • Бахтиёр Ризо. Ҳам таҳдид, ҳам таҳқир
  • Баҳодир Мўминов. “Куёв ош емади”
  • Башорат Отажонова. Сархуш заифалар
  • Бекқул Эгамқулов. Хўрлик ёки аёл нега эрини ўлдирди? (1989)
  • Бола ва пул
  • Болалар китоб ўқимай қўйди. ми?
  • Болангиз қоронғуликдан нега қўрқади?
  • Болангизни тажовузлардан асранг!
  • Вали Мажидов. Ёшлар тарбияси — ҳаммамизнинг ишимиз (1989)
  • Вафодорлик
  • Восит Аҳматхонов. Мултфилмлар кимлар учун?
  • Гулчеҳра Жамилова. Яхши сўзнинг қудрати
  • Ғайбулла Ҳожиев. Содиқ бобонинг кетмони
  • Ғалати сценарийли тўй
  • Ғарбчами? Ғарибчами?
  • Даврон Орипов. Баққон тутган қизалоқ
  • Дамин Жумақулов. Алдов дарди
  • Дафтар жилдидаги “маданият”
  • Дискотекага борамизми?
  • Дунё Зода. Аёл бахти. кўчада эмас
  • Ёшингиз нечада?
  • Жазо
  • Жамшид Матёқубов. Меҳр — бир пиёла сув.
  • Жасур Кенгбоев. Бемаъни “одат”лар қаердан пайдо бўляпти?
  • Жаҳонгир Исмоилов. Оралиқдаги масофа
  • Жийроннинг кўз ёшлари
  • Жўра Саъдуллаев. Оқ ажал исканжасида
  • Зуҳриддин Исомиддинов. “Донишмандлардан бири. ”
  • Зуҳриддин Исомиддинов. Сув нафақат тириклик манбаи, балки ҳаётнинг энг улуғ мўжизасидир
  • Изҳор ортидаги хавотир
  • Илм пулга сотиладими?
  • Индиго болалар феномени «келажак давр авлоди»нинг истилоси бошландими?
  • Иномжон Абдиев. Сериаллар ортидаги иллат
  • Инсон табиати имзоларга кўчганда…
  • Инсониятнинг энг буюк ихтироси
  • Инсоф сари барака
  • Интернет “касаллиги”
  • Интернетни нега ёмон кўрасиз?
  • Йўловчи транспорти: хизмат маданиятидан мамнунмисиз?
  • Камола Алибекова. Нега ичасиз?
  • Кел, кўр мани исқ найлади.
  • Келинни келганда кўрдик
  • Кийимларимиз ўзгариб кетаяпти.
  • Кимга тўй, кимга.
  • Киндиги очилмаган қиз.
  • Компютер қуллиги ва бахт дарси
  • Кўзга айлансин кўнгил ёхуд зиддиятнинг кўнгиллардаги тўфони
  • Кўришишнинг ҳам одоби бор
  • Қадам Саид Мурод. Бугун эртак керакми?
  • Қадимий дард
  • Қариндошлар никоҳи нега камаймаяпти?
  • Қачон велосипед минамиз?
  • Қиз боқсанг шундоқ боқ!
  • Қизлар, ҳеч қачон чекманг!
  • Қимор ортидаги қиёмат
  • Қудрат Дўстмуҳаммад. Отанг – бозор, онанг – бозор
  • Қўчқор Норқобил. Одамни нима асрайди?
  • Қўшнингиз тинчми?
  • Либосингиз – «Мода»нинг талаби қандай?
  • Мансурхон Тоиров. Кел, қалдирғоч, кутаман сени
  • Маъмура Ёқубова. Интизом — юксак маънавиятнинг олтин калити
  • Маъсума Аҳмедова. Муқаддас хаёл
  • Менинг бахтим.
  • Менинг муҳаббатим
  • Минг йиллар садоси
  • Миржалол Маҳмудов. Бола бало бўлмасин десангиз
  • Мунаввара Усмонова. Тўйлар солган кўйлар
  • Мунис хилқат
  • Муҳаббат инсон миясини қандай бошқаради?
  • Муҳаббат Ҳамидова. Ҳаёсизда иймон бўлмас
  • На акам бор, на укам ёхуд оиладаги ёлғизликнинг сабабчиси ким?
  • Наргиза Аҳмедова. Машина юваётган аёл
  • Наргиза Пирназарова. Ҳалокатга еткловчи йўл
  • Наргис Қосимова. Бодилар «санъати» ёхуд боди-арт ҳақида мулоҳаза
  • Нафиса Исматуллаева. Уй ўзимизники, кўча-чи?
  • Нафс.
  • Нега дўппи киймай қўйдик?
  • Нурилла Чори. Манзилу маслагинг аёнми, эй дўст?!
  • Одамийлик кўрки ёхуд саломлашиш хусусида
  • Оилага тегишлилик ҳисси: ёхуд иш, ота-она ва фарзанд
  • Оқибат ва андишани асрайлик
  • Оқшом: кимга тўй, кимга аза
  • Олим Тошбоев. Садоқатми ёки хиёнат?
  • Ота
  • Раҳмон Қўчқор. Бирники юзгами? ёхуд миллат шаъни хусусида куюнчак мулоҳазалар
  • Санжар Турсунов. Адабиёт муаллими
  • Сарвар Анвар ўғли. Ўйин ичидаги “ўйинлар”
  • Севги нима ёхуд 12 ёшли боланинг «илк муҳаббат»и
  • Сигарет чекилмайдиган умр
  • Сиз қандай саломлашасиз?
  • СМС самимий изҳорми?
  • Сувлар борми – бир туш айтсак.
  • Сўкиниш ҳам маданиятми?
  • Таназзул.
  • Таржима нега қилинади?
  • Ташқаридан кўринган ўлим
  • Телевизорни ўчириб қўйинг
  • Техника — инсоннинг дўсти. ми?
  • Тилини ҳакка чўқиганлар
  • Толибжон Низомов. Вақтни бўшлиққа жойлаш санъати
  • Тўрсимон бозор таҳдиди
  • Уни кутяпсизми.
  • Ухлаб ётган ор
  • Уят бўлади…
  • Ўлим шоҳмоти
  • Ўн саккизга кирмаган ким бор?
  • Ўн саккиздан ўтган «боғча болалари»
  • Ўнг қўшни – чап қўшни
  • Фаришталар кирадиган хонадон
  • Фароғат қасри
  • Феруза Ҳудойқулова. Сериалсевар болалар
  • Фозил Жабборов. Эҳтиёт бўлинг: «Ғақ-ғақ. »
  • Футурология: тарих, бугун ва келажак
  • Хуршид Нуруллаев. Эзгу хаёллар қудрати
  • Хуршида Сиддиқова. «Ўйинчоғимдан қўрқаман»
  • Ҳавога совурилаётган бойлик
  • Ҳалол.
  • Ҳамид Норқулов. Қалтис ташланган бир қадам
  • Ҳикоя ҳақида ҳикоя
  • Ҳусан Мақсуд. Болангизни “бобов”ларга бериб қўйманг!
  • Чимилдиқсиз ўтаётган тўйлар
  • Чин муҳаббат қайдасан?
  • Шажара: Сиз қайси пиллапоядасиз?
  • Шармандага шаҳар кенг(ми?)
  • Шовқин темирни ҳам синдиради ёхуд кўринмас оғу
  • Шодмон Отабек. Қўшнилар ёхуд одамларнинг меҳр қуёши
  • Шу ҳам инсофданми?
  • Экран қаршисидаги бола
  • Элнинг увоғи тўйдиради.
  • Энди ғийбат қилмайман
  • Эркин Усмонов. Китоб кўтарган одам
  • Эркинликми енгиллик
  • Эҳтиёт бўлинг, велосипедчилар!
  • Юракнинг тўрт санчиғи
  • Юриши арслондан ҳайбатли: У ким?
  • Яқиндаги узоқ одамлар

Oila, uning jamiyat va davlat hayotidagi ahamiyati

O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent Moliya instituti

Oila, uning jamiyat va davlat hayotidagi ahamiyati

3.3. Oila, uning jamiyat va davlat hayotidagi ahamiyati

Oila jamiyatning birlamchi, asosiy bo‘g‘inidir. Oila hayotning
abadiyligini, avlodlarning davomiyligini ta’minlaydigan, muqaddas urf-
odatlarimizni saqlaydigan, kelajak nasllar qanday inson bo‘lib etishi-
shiga bevosita ta’sir ko‘rsatadigan tarbiya o‘chog‘idir. “Oila – bu
jamiyatning negizi. Bizning davlatimizni ham katta bir oila deb tushu-
nish mumkin va lozim. Bunda o‘zaro hurmat va qattiq tartib bo‘lmasa,
oilaning barcha a’zolari o‘z burchlarini ado etmasa, bir-biriga nisbatan
ezgulik bilan mehr-oqibat ko‘rsatmasa, yaxshi va munosib tarzda
yashash mumkin emas. Oila turmush va vijdon qonunlari asosida
quriladi, o‘zining ko‘p asrlik mustahkam va ma’naviy tayanchlariga ega
bo‘ladi, oilada demokratik negizlarga asos solinadi, odamlarning talab-
ehtiyojlari va qadriyatlari shakllanadi. O‘zbeklarning aksariyati o‘zining
shaxsiy farovonligi to‘g‘risida emas, balki oilasining, qarindosh-urug‘-
lari va yaqin odamlarining, qo‘shnilarining omon-esonligi to‘g‘risida
g‘amxo‘rlik qilishni birinchi o‘ringa qo‘yadi. Bu esa eng oliy darajada
ma’naviy qadriyat, inson qalbining gavharidir”.
Oilaning jamiyatdagi nufuzi, e’tibori nihoyatda katta. Jamiyat oila-
dan tashkil topadi. Oila qancha mustahkam bo‘lsa, jamiyat ham shuncha
barqaror bo‘ladi.
Jamiyatning ma’naviy qiyofasi ham oilaning qandayligiga, uning
ma’rifatiga, oilada tarbiyalanib, voyaga etkazilgan har tomonlama etuk
va barkamol avlodga bog‘liqligi tarixda o‘z isbotini topgan haqiqatdir.
Chunki, aynan oila zamirida, sog‘lom oila muhitida xalqimiz va
millatimizning buguni va kelajagi bunyod etiladi.
Kelajak nasllarning qanday insonlar bo‘lib kamolotga etishi oilaga,
oila muhitiga, oilaviy ta’lim-tarbiyaga, oila sardorlari bo‘lgan yer bilan
xotinning o‘zaro ahil va totuvligiga ko‘p jihatdan bog‘liq ekanligini
alohida ta’kidlashga to‘g‘ri keladi. Prezidentimiz tomonidan aytilga-
nidek, “Sharqda qadim-qadimdan oila muqaddas Vatan sanalgan. Agar
oila sog‘lom va mustahkam bo‘lsa, mahallada tinchlik va hamjihatlikka

erishiladi. Binobarin, mahalla, yurt mustahkam bo‘lsagina, davlatda
osoyishtalik va barqarorlik hukm suradi.
Zero oila farovonligi-milliy farovonlik asosidir.
Xalqimiz tarixiga nazar tashlaydigan bo‘lsak, eng qimmatli an’analar:
halollik, rostgo‘ylik, or-nomus, sharmu hayo, mehru-oqibat, meh-
natsevarlik kabi barcha insoniy fazilatlar, eng avvalo, oilada shakllangan.
1
Oilani jamiyatdan, jamiyatni esa oiladan ayricha holda tasavvur
etib bo‘lmaydi, ularning har biri boshqasiga ta’sir ko‘rsatadi. Ana shu
ta’sir va aks ta’sir jarayonida ikkalasi ham rivojlanib, mustahkamlanib
boradi. Bu – cheksiz, uzluksiz jarayondir.
Oilaning mustahkamligi, barqarorligi va kamoloti jamiyatga,
jamiyatning imkoniyatlariga, oila uchun yaratib bergan shart-sharoitlar,
ijtimoiy-iqtisodiy, g‘oyaviy-siyosiy, huquqiy, mafkuraviy, madaniy-
ma’naviy munosabatlar bilan uzviy bog‘liq. Basharti, jamiyat, davlat
ijtimoiy-iqtisodiy jihatdan nochor, siyosiy, madaniy-ma’rifiy, ma’naviy
zaif bo‘lsa, bu narsa albatta oilaviy munosabatlarga o‘z ta’sirini ko‘rsat-
masdan qolmaydi.
Oilaning jamiyat oldidagi nufuzi, e’tibori va ahamiyati, onalik va
bolalik davlat tomonidan muhofaza qilinishi kabi masalalarga O‘zbe-
kiston Konstitutsiyasining XIV bobidagi, to‘rtta modda ajratilgan bo‘lib,
ularda oilaning jamiyatda tutgan o‘rni va davlat tomonidan muhofazala-
nishi, fuqarolarning nikohlanishi, ota-onalarning farzandlar va ota-ona-
siz qolgan bolalarning huquq va majburiyati qonunan quyidagi tarzda
belgilangan:
“63-modda. Oila jamiyatning asosiy bo‘g‘inidir hamda jamiyat va
davlat muhofazasida bo‘lish huquqiga ega.
Nikoh tomonlarning ixtiyoriy roziligi va teng huquqligiga asoslanadi.
64-modda. Ota-onalar o‘z farzandlarini voyaga etgunlariga qadar
boqish va tarbiyalashga majburdirlar.
Davlat va jamiyat etim bolalarni va ota-onalarining vasiyligidan
mahrum bo‘lgan bolalarni boqish, tarbiyalash va o‘qitishni ta’minlaydi,
bolalarga bag‘ishlangan xayriya faoliyatlarni rag‘batlantiradi.
65-modda. Farzandlar ota-onalarining nasl-nasabidan va fuqarolik
holatidan qat’i nazar, qonun oldida tengdirlar.
Onalik va bolalik davlat tomonidan muhofaza qilinadi.
66-modda. Voyaga etgan, mehnatga layoqatli farzandlar o‘z ota-
onalari haqida g‘amxo‘rlik qilishga majburdirlar»

1
Islom Karimov. Xavfsizlik va barqaror taraqqiyot yo‘lida. 6-jild. – T.: “O‘zbekiston” 1998, 400-401-betlar.

Oilani mustahkamlashga oid qonun hujjatlari hamda ularning
vazifalari nimalardan iboratligi 1998 yil aprel oyida qabul qilingan
“O‘zbekiston Respublikasining Oila kodeksi”da mukammal ifodasini
topgan. Bu tarixiy hujjat demokratiya va yuksak insonparvarlik g‘oya-
lari bilan yo‘g‘rilgan bo‘lib o‘z mohiyati va ahamiyati bilan mamlakati-
mizdagi ma’naviy muhitni barqarorlashtirishga, onalik va bolalik huquq-
larini himoya qilishga, ota-onalar va farzandlar o‘rtasidagi munosabat-
larni mustahkamlashga qaratilgan.
“Oila kodeksi”dan ko‘zlangan asosiy maqsad “Oilani mustahkam-
lashdan, oilaviy munosabatlarni o‘zaro muhabbat, ishonch va hurmat,
hamjihatlik, bir-biriga yordam berish hamda oila oldida uning barcha
a’zolarining mas’ulligi hissi asosida qurishdan, biron-bir shaxsning oila
masalalariga o‘zboshimchalik bilan aralashishiga yo‘l qo‘ymaslikdan,
oila a’zolari o‘z huquqlarini to‘sqinliksiz amalga oshirishini hamda hu-
quqlarining himoya qilinishini ta’minlashdan iboratdir”.
1
“Oila kodeksi”ning 2-moddasida oilaviy munosabatlarda ayol va
erkakning teng huquqliligi mazmun-mohiyati nimalardan iboratligi
o‘zining mukammal ifodasini topgan: “Oilaviy munosabatlarni tartibga
solish erkak va ayolning ixtiyoriy ravishda nikohlari tuzilgan ittifoqi, yer
va xotinning shaxsiy hamda mulkiy huquqlari tengligi, ichki oilaviy
masalalarning o‘zaro kelishuv yo‘li bilan hal qilinishi, oilada bolalar
tarbiyasi, ularning farovon hayot kechirish va kamoloti haqida g‘am*-
xo‘rlik qilish, voyaga etmagan va mehnatga layoqatsiz oila a’zolarining
huquq va manfaatlarini himoya qilish ustuvorligi tamoyillari asosida
amalga oshiriladi”.
Oilaning maqomi xususida ushbu Kodeksda o‘z ifodasini topgan
g‘oyalarning hammasi O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga
muvofiqlashtirilgandir. Buni Oila kodeksining barcha bo‘limlari va
moddalari misolida ko‘rsa bo‘ladi. “Nikoh tuzish chog‘ida, – deyiladi
ushbu kodeksning 3-moddasida, – jinsi, irqi, millati, tili, dini, ijtimoiy
kelib chiqishi, e’tiqodi, shaxsiy va ijtimoiy mavqei hamda boshqa
holatlariga qarab, huquqlarni muayyan tarzda bevosita yoki bilvosita
cheklashga, bevosita yoki bilvosita afzalliklar belgilashga hamda oilaviy
munosabatlarga aralashishga yo‘l qo‘yilmaydi”.
Mustaqillik sharofati bilan oilaning jamiyat taraqqiyotidagi roli va
ahamiyati benihoya katta ekanligi qonuniy asoslab berildi. Oilaga bu
qadar e’tibor berilishining bir necha sabablari bor.

1
O‘zbekiston Respublikasining Oila kodeksi. – T.: “Adolat”, 1998, 4-bet.

Birinchidan, oila hayotning abadiyligini, avlodlarning davomiyligini
ta’minlaydi.
Ikkinchidan, oila muqaddas urf-odatlarimiz va an’analarimizni,
milliy qadriyatlarimizni saqlaydigan va rivojlantiradigan maskandir.
Uchinchidan, oila kelajak nasllar qanday insonlar bo‘lib etishishiga
bevosita ta’sir ko‘rsatadigan tarbiya o‘chog‘idir. “Bola tug‘ilgan kuni-
dan boshlab oila muhitida yashaydi. Oilaga xos an’analar, qadriyatlar,
urf-odatlar bola zuvalasini shakllantiradi. Eng muhimi, farzandlar oila-
viy hayot maktabi orqali jamiyat talablarini anglaydi, his etadi”, – deydi
Islom Karimov O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi IX sessiyasida
so‘zlagan nutqida.
Mustaqillik yillarida nainki oilada, oila tarbiyasida, shu bilan bir
qatorda jamiyatimiz ijtimoiy-siyosiy, madaniy-ma’naviy, ma’rifiy hayo-
tida ham ayollarning roli kuchayib borayotganligi diqqatga sazovordir.
“. Insoniyat tarixi shundan guvohlik beradiki, ming yillar davomi-
da har qaysi jamiyatning madaniy darajasi va ma’naviy barkamolligi
ayollarga bo‘lgan munosabat bilan belgilanadi. Ayniqsa, ayollarga shar-
qona ehtirom va e’zoz biz uchun ibratli merosdir. Bejiz emaski, Sharqda
ayolni farishtaga qiyos qilishadi. Chunki farishtalar Alloh taolo yaratgan
eng pok, eng begunoh zotlardir. Ayollarga bo‘lgan cheksiz hurmat-
ehtiromimizni yana bir sababi shundaki, ayol-avvalo har bir insonning
beshigini tebratadigan, oq suti bilan uning yuragiga odamiylik fazilat-
larini singdiradigan, uni hayot bo‘ronlaridan asrab-avaylaydigan fidoyi
insondir”.
1
Tariximizning qaysi bir davriga nazar solmaylik, ayol va ona ha-
misha ezgulik timsoli, murabbiy va komil inson tarbiyachisi bo‘lib kel-
ganini ko‘ramiz. Bilimli va ma’rifatli, oqila ayollardan ulug‘ zotlar,
olim-fuzalolar dunyoga kelganligiga tarix guvohdir. “Tarixdan ma’lum-
ki, deyarli barcha buyuk bobolarimizning onalari o‘qimishli bo‘lishgan.
Ibn Sinoning onalari Sitorabonu ham, Mirzo Ulug‘bekning onalari
Gavharshodbegim ham, Navoiy bobomizning volidalari ham, Bobur
Mirzoning onalari Qutlug‘ Nigorxonim ham etuk bilim egalari edilar”.
2

Farzand ko‘rishdan ko‘ra ularni el-yurt havas qilsa arziydigan
ma’naviy etuk va jismonan baquvvat insonlar qilib etishtirish anchagina
og‘irroqdir. Ana shu murakkab va mas’uliyatli, ayni paytda sharafli
vazifa ijrosi oiladagilarga, bobo va buvilarga, ota bilan ona zimmasiga
yuklatiladi. Bolalarni bilimli qilish, mehnat va kasb-hunar o‘rgatish ularni

1
Islom Karimov. Biz kelajagimizni o‘z qo‘limiz bilan quramiz. 7-jild. – T.: “O‘zbekiston”, 1999, 255-256-betlar.
2
Abduqahhor Ibrohimov, Xayriddin Sultonov, Narzulla Jo‘raev. Vatan tuyg‘usi. – T.: “O‘zbekiston”, 1996, 89-bet.

baxtli qilish demakdir. Yoshligidanoq mehnatda chiniqqan, halollikka
o‘rgangan, zamonaviy bilim va texnika asoslarini o‘zlashtirib olgan farzand-
lar hamma vaqt o‘zlariga to‘g‘ri yo‘l topa oladi, hayotda qoqilmaydilar.

O‘zbekistonda davlat mustaqilligining dastlabki yillaridan boshlab
sog‘lom avlod tarbiyasi ustuvor vazifa deb belgilandi. Barkamol avlodni
tarbiyalash masalasi davlat siyosati darajasiga ko‘tarildi. Prezidentimiz
Islom Karimov imzo chekkan farmonlardan biri “Sog‘lom avlod uchun”
deb atalgan orden ekanligi, “Sog‘lom avlod uchun” xalqaro jamg‘armasi
tuzilgani buning amaliy isbotidir.
1998 yil mamlakatimizda Oila yili, 1999 yil – Ayollar yili deb
atalgan bo‘lsa, 2000 yil esa ezgu maqsadlar, yaxshi niyatlar bilan
“Cog‘lom avlod yili” deb nomlandi.
Sog‘lom avlod – millat va xalqning, davlatning kuch-qudrati,
ravnaqi va taraqqiyotining bosh omilidir. Chunki, har tomonlama sog‘-
lom avlodga ega bo‘lgan xalqni hech qachon engib bo‘lmaydi. Farzand-
lari sog‘lom yurt qudratli bo‘ladi. Sog‘lom farzand oila quvonchi, el-
yurt tayanchidir. Farzandlarini Alpomishday bardam-baquvvat, g‘ururi-
oriyati o‘ta kuchli, irodasi temirdek mustahkam bo‘lishini orzu-niyat
qilmaydigan ota-ona topilmasa kerak.
Sog‘lom avlodni tarbiyalab, voyaga etkazish masalasi shuning uchun
ham Prezident Islom Karimovning diqqat markazida bo‘lib kelmoqda.
Yurtboshimiz O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining etti
yilligiga bag‘ishlangan tantanali marosimda so‘zlagan nutqida sog‘lom
avlod deganda nimani tasavvur qilamiz, sog‘lom avlod g‘oyasi orqali biz
oldimizga qanday maqsadlarni qo‘yamiz, degan savollarga quyidagicha
javob berdi: “Sog‘lom avlod deganda, shaxsan men, eng avvalo,
sog‘lom naslni, nafaqat jismonan baquvvat, shu bilan birga, ruhi, fikri
sog‘lom, iymon-e’tiqodi butun bilimli, ma’naviyati yuksak, mard va
jasur, vatanparvar avlodni tushunaman. Buyuk davlatni faqat sog‘lom
millat, sog‘lom avlodgina qura oladi.
Hech shubha yo‘q: sog‘lom avlod orzusi ajdodlarimizdan bizga
o‘tib kelayotgan, qon-qonimizga singib ketgan muqaddas intilishdir.
Agar ota-bobolarimizning turmush tarziga nazar solsak, ular nasl-nasab,
etti pushtning tozaligiga, avlodning sog‘lig‘iga juda katta e’tibor
berganligini ko‘ramiz”.
Sog‘lom avlodni, sog‘lom naslni tarbiyalab, voyaga etkazish
haqida fikr yuritganda bir-biri bilan uzviy bog‘lanishda bo‘lgan ikki
muhim masalaga alohida e’tibor berishga to‘g‘ri keladi.
Birinchidan, har bir oila, har bir ota-ona eng avvalo, umrining
davomchisi bo‘ladigan farzandlarining sihat-salomatligini e’tibordan
chetda qoldirmasligi, unga birinchi darajali ahamiyat berishi zarur. Shu
o‘rinda Prezidentimizning ushbu so‘zlarini eslatib o‘tishni joiz deb

hisoblaymiz: “Baraka topkur, ertaga boshing yostiqqa tegsa yoki farzan-
ding dardmand bo‘lsa, molu dunyong, boyliging kimga kerak? Odam-
ning salomatligi, farzand sog‘lig‘i oldida har qancha boylik ikki pulga
qimmat emasmi?
Aziz birodarlar, o‘zingiz o‘ylab ko‘ring, bu yorug‘ dunyoda inson-
dan nima qoladi? Yiqqan-terganing bir kun tugaydi. Sendan yodgorlik
bo‘lib, chirog‘ingni yoqadigan farzand qoladi. Agar farzand sog‘lom,
oqil, iymon-e’tiqodli bo‘lsa, ota-onasiga faqat rahmat keltiradi, odamlar-
ga naf keltiradi, el-yurt nazaridan hech qachon qolmaydi” (yuqorida
aytilgan nutqdan).
Oila, onalik, otalik va bolalik davlat tomonidan muhofaza qilinadi.
Oila kodeksining 4-moddasida belgilab qo‘yilganidek, “O‘zbekiston
Respublikasida oila, onalik, otalik va bolalik davlat himoyasidadir.
O‘zbekiston Respublikasida onalik va otalik-izzat ikromga hamda
hurmatga sazovordir. Ona va bola mafaatlarini muhofaza qilish, ayollar-
ning mehnati va sog‘lig‘ini saqlashga doir maxsus tadbirlar ko‘rish,
mehnatni onalik bilan qo‘shib olib borish uchun ayollarga sharoit yara-
tish, onalik va bolalikni huquqiy himoya qilish, moddiy va ma’naviy jihat-
dan qo‘llab-quvvatlash yo‘li bilan ta’minlanadi”.
Oilaning mustahkam bo‘lishi, farzandlar tarbiyasining yaxshi
yo‘lga qo‘yilishi ko‘p jihatdan yer va xotin o‘rtasidagi nikohining
mustahkamligiga bevosita bog‘liq. Nikoh qanchalik puxta o‘ylanib, sof
muhabbat asosida tuzilgan bo‘lsa, oila shunchalik mustahkam bo‘ladi.
Nikoh oila asosidir. Nikoh masalasining to‘g‘ri hal qilinishi ham jamiyat,
ham davlat uchun muhim ahamiyatga ega. Shuning uchun ham “Nikoh
fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish organlarida tuziladi. Diniy
rasm-rusumlarga binoan tuzilgan nikoh huquqiy ahamiyatga ega emas.
Nikoh tuzish nikohlanuvchilarning fuqarolik holati dalolatnomala-
rini qayd etish organlariga ariza berganlaridan keyin bir oy o‘tgach,
shaxsan ularning ishtirokida amalga oshiriladi.
Uzrli sabablar bo‘lganda fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd
etish organi bir oy o‘tgunga qadar nikoh tuzishga ruxsat berishi mumkin.
Alohida hollar (homiladorlik, bola tug‘ilishi, bir tarafning kasalligi
va boshqalar) da nikoh ariza berilgan kuni tuzilishi mumkin.
Nikoh tuzish ixtiyoriydir.
Nikoh tuzish uchun bo‘lajak yer-xotin roziligini erkin ifoda etish
qobiliyatiga ega bo‘lishi kerak. Nikoh tuzishga majbur qilish taqiqlanadi”.
1

1
O‘zbekiston Respublikasining Oila kodeksi. – T.: “Adolat”, 1998, 10-11-bet.

Ikkinchidan, oilada sog‘lom bolaning tug‘ilishi, avvalambor, ona-
ning sog‘lig‘iga bog‘liq. Sog‘lig‘i nochor, xo‘rlangan iztirob chekkan
onadan sog‘lom farzand tug‘ilmasligi ma’lum. Ota haqida ham shu fikr-
ni aytsa bo‘ladi, zero, nosog‘lom otadan sog‘lom farzand dunyoga ke-
maydi. Yurtboshimiz aytganlaridek, “sog‘lom bolaning dunyoga kelishi
otaning ham qoni toza, tani, ruhi sog‘lom bo‘lishiga bog‘liq. Boshqacha
aytganda, oilada sog‘lom go‘dak kulgusi yangrashi uchun ona ham, ota
ham sog‘lom va ahil bo‘lishi kerak.
Bir so‘z bilan aytganda, sog‘lom farzand faqat sog‘lom oilada
tug‘iladi. Oilaning sog‘lomligini undagi muhit, ota-onaning totuvligi, bir-
birini tushunishi, qo‘llab-quvvatlashi o‘zaro izzat-hurmati belgilaydi”.
1
O‘zbekistonda onalik va bolalikni muhofaza qilish, sog‘lom avlod-
ni tarbiyalashni amalga oshirish, o‘sib kelayotgan yosh avlodni zararli
ta’sirlardan, buzg‘unchi g‘oyalardan asrash maqsadida davlat miqyosida
mahsus dastur ishlab chiqildi. Respublika Vazirlar Mahkamasi tomoni-
dan qabul qilingan “Sog‘lom avlod Davlat dasturi” bunga misol bo‘ladi.
Prezidentimiz ta’kidlaganidek, oila qurish faqat ikki inson o‘rtasi-
dagi shaxsiy munosabat emas, balki jamiyatning asosini, aytish mumkin-
ki, eng muhim bo‘g‘inini belgilaydigan dolzarb vazifalardan biridir.
Hamonki shunday ekan, har bir yigit va qiz oila qurib, Alloh taolo nasib
etadigan farzandlarini sog‘lom qilib o‘stirishi ham shaxsiy, ham ijtimoiy
ahamiyat kasb etishini tushunib etishlari, zarur.
Xulosa qilib aytadigan bo‘lsak, bo‘y-basti kelishgan, botir va
polvon o‘g‘lonlaru, qilichdek yigitlarni, eng go‘zal, latofatli va nafosatli,
oqila, suluv va dilbar qizlarni tarbiyalab, voyaga etkazish davlatimiz
siyosatining uzviy qismidir. Oila sog‘lom, totuv, fayzu barokatli bo‘lsa,
farzandlar oilada zamonga mos, Vatanimizga, xalqimizga munosib
ravishda ta’lim-tarbiya olib ulg‘ayishgan bo‘lishsa, o‘shanda jamiyat
sog‘lom, mamlakat qudratli, yurt tinch-osoyishta bo‘ladi. “. XXI asrda
qaysi davlat qudratli, qaysi xalq kuchli bo‘ladi? Bu savolga, aholisi
intellektual nuqtai nazardan barkamol, yoshlari bilimli, or-nomusli,
vatanparvar bo‘lib unib-o‘sayotgan davlat deb javob qaytarish mumkin.
Yangi asrda dunyo taraqqiyotini, insoniyatning qay yo‘ldan borishini
komil insonlar belgilashiga shubha yo‘q. Chunki XXI asr intellektual
avlod asri bo‘ladi”, – deydi Islom Karimov.
Oilaning mustahkam bo‘lishi, sog‘lom avlodning dunyoga kelishi
uchun jamiyat va davlatning qayg‘urishi, shunga moddiy-ma’naviy

1
Islom Karimov. Ozod va obod Vatan, erkin va farovon hayot-pirovard maqsadimiz. 8-jild. – T.: “O‘zbekiston”,
2000, 97-bet.

zamin yaratib berishining hal qiluvchi ahamiyat kasb etishi o‘z-o‘zidan
tushunarli albatta. Lekin bu borada yana bir muhim masala bor. U ham
bo‘lsa, oilaning taqdiri, farzandlarning kelajakda qanday insonlar bo‘lib
shakllanishi, jamiyatda o‘ziga munosib o‘rin tutishi ota bilan onaga ham
ko‘p jihatdan bog‘liq ekanligidadir. Qaysiki ota-ona farzandi taqdiriga
befarq qarab, kelajakni o‘ylab harakat qilmasa, keyin pushaymon bo‘lib
qoladi. Keyingi afsus-nadomatlarning foydasi tegmaydi. Buni bo‘lg‘usi
ota-onalar, ya’ni yigit va qizlar eslaridan chiqarmasliklari zarur.
Davlatning rivojlanishida, obro‘-e’tiborga ega bo‘lishida har bir oila-
ning o‘rni juda katta. Ana shu sababdan ham oila davlat himoyasidadir.
Oila kodeksida nikoh yoshi erkaklar uchun o‘n sakkiz, ayollar
uchun o‘n etti yosh etib belgilangan. Tegishli tuman, shahar hokimligi
nikoh yoshini ko‘pi bilan bir yilga kamaytirishi mumkin.
Oila kodeksining 17-moddasida belgilab qo‘yilganidek, “Nikohla-
nuvchi shaxslarni tibbiy ko‘rikdan o‘tkazish, shuningdek, tibbiy-irsiy
hamda oilani rejalashtirish masalalari bo‘yicha maslahat berish
nikohlanuvchi shaxslarning roziligi bilan davlat sog‘liqni saqlash tizimi
muassasalari tomonidan amalga oshiriladi.
Nikohlanuvchi shaxsni ko‘rikdan o‘tkazish natijalari shifokor siri
hisoblanadi va u nikohlanuvchi shaxsga faqat ko‘rikdan o‘tgan shaxs-
ning roziligi bilan bildirilishi mumkin.
Basharti, nikohlanuvchi shaxslardan biri tanosil kasalligi yoki
odam immuniteti taqchilligi virusi (OITS infektsiyasi) borligini boshqa-
sidan yashirgan bo‘lsa, shu shaxs nikohni haqiqiy emas deb topishni ta-
lab qilib, sudga murojat qilishga haqlidir”.
Bundan tashqari, “Soxta nikoh, ya’ni yer-xotin yoki ulardan biri
oila qurish maqsadini ko‘zlamay tuzgan nikoh haqiqiy emas deb topi-
ladi” (49-modda).
“Nikohni haqiqiy emas deb topish faqat sud tartibida amalga
oshiriladi” (50-modda).
Darhaqiqat, “nikoh yoshiga etmagan shaxs bilan tuzilgan nikoh
hali nikoh yoshiga etmay, nikohga kirgan shaxsning manfaatlarini talab
qilgan hollarda haqiqiy emas deb topilishi mumkin, –deb ko‘rsatiladi
Oila kodeksining 51-moddasida. Bunday nikohni haqiqiy emas deb
topishni nikoh yoshiga etmay, nikohga kirgan shaxs, uning ota-onasi
yoki homiysi, shuningdek, vasiylik va homiylik organi hamda prokuror
talab qilishga haqlidir”.
O‘zbekiston Respublikasi Oila kodeksida yer va xotinning mulkiy
huquq va majburiyatlari ham o‘zining qonuniy ifodasini topgan. “Yer va

xotinning nikoh davomida orttirgan mol-mulklari, shuningdek, nikoh
qayd etilgunga qadar, bo‘lajak yer-xotinning umumiy mablag‘lari
hisobiga olingan mol-mulklari, agar qonun yoki nikoh shartnomasida
boshqacha hol ko‘rsatilmagan bo‘lsa, ularning birgalikdagi umumiy
mulki hisoblanadi” (23-modda).
Oila kodeksining 24-28-moddalarida yer va xotinning umumiy
mol-mulkka egalik qilishi, undan foydalanishi va uni tasarruf etishi, yer
va xotinning umumiy mol-mulkini bo‘lish, yer va xotinning umumiy
mol-mulkini bo‘lishda ulushlarni aniqlashning mazmun-mohiyati,
yo‘llari, tartib-qoidalari belgilangan.
“Jamiyatning asosiy bo‘g‘ini bo‘lgan oilaning mustahkam va
baqaror bo‘lishi, ravnaqi va kamoli ko‘p jihatdan yer va xotinning odob-
ahloqiga, o‘zaro mehr-muhabbat va sadoqatiga, shirinso‘zlik, samimiy-
lik, bir-birlariga ishonch va fidoiylik, inoqlik va sharm-hayosiga bog‘liq.
Oila va bolalarning baxti va shodonligi ham ana shunda.
Ona-ahli ayolning pokizaligi, oqilaligi, mehru muruvvati, sadoqati
va vafodorligidir.
Inson tabiati, fe’l-atvori go‘dakligidan shakllanar ekan, milliy dunyo-
qarash ham bola vujudiga ona suti bilan kiradi.
1

Darhaqiqat, insonni inson qiladigan ham, mayib-majruh, baxti qaro
qiladigan ham oiladir, oiladagi ta’lim-tarbiyadir.
Oilani ham, jamiyatimizni ham birlashtirib, unga fayzu barakat
kiritadigan, xonadonlarimizni mehr-muhabbat, nafosat, ezgulik nuri bi-
lan munavvar qiladigan zotlar aslida yer bilan xotin, bobo va buvilardir.

Oila va jamiyat

Oila tabiatning shoh asarlaridan biridir.
J. SANTAYANA

Minglab tasodiflar sinovidan o‘tadigan er-xotin muhabbati kundalik eng oddiy hodisa bo‘lishiga qaramasdan, eng go‘zal mo‘‘jizadir.
F. MARIAK

Oilani buzishga mo‘ljallangan har qanday ijtimoiy nazariyalar yaroqsiz, shu bilan birga nomaqbuldir. Oila — jamiyatning durru gavhari.
V. GYUGO

Oila mo‘‘jazgina bir jamiyatchadir, butun insoniyat jamiyatining daxlsizligi ham uning jipsligiga bog‘liq.
F. ADLER

Oilaviy muhabbat odamlar orasida keng tarqalgan, eng mustahkam muhabbatdir, shuning uchun ham u kishilar hayotiga ta’sir ko‘rsatish jihatidan odamning eng muhim va eng hayotbaxsh tuyg‘usidir.
N. G. CHERNISHEVSKIY

Oila inson hayotiga to‘kislik bag‘ishlaydi, oila baxt keltiradi, lekin har bir oila, ayniqsa jamiyatdagi oila, eng avvalo, davlat ahamiyatiga ega bo‘lgan qutlug‘ ishdir.
A. S. MAKARENKO

Faqatgina oila g‘amini yeb yashash hayvoniy ochko‘zlikdir, bir kishi uchun yashash — tubanlik, faqat o‘zi uchun yashamoqlik esa sharmandalikdir.
N. A. OSTROVSKIY

Birgina qalb xoxishicha uy solaman degan odam uni bamisoli vulqon otilib turgan tog‘ ustiga qurayotganday. O‘z baxtu saodatini faqat oilaviy hayotdan kutgan kishi esa bu uyni qum ustiga quradi.
A.I. GERTSEN

Tanho odam hayoti, qanchalik ta’minlanganidan qat’i nazar, qashshoqlikdan iboratdir.
A. I. GERTSEN

Faqatgina bir kishiga tikilgan, hayotning jamiki quvonchlarini uning siymosida deb bilib, qolgan hamma ishlarni azob-uqubatga aylantirgan muhabbat o‘ziga ham, ikkinchi kishiga ham og‘u tutqazadi.
F. E. DZERJINSKIY

Aql-idroki erta to‘lishgan odam o‘zini faqat oilaviy hayotga bag‘ishlay olmaydi, umum manfaatlari yo‘lida undan voz ham kecholmaydi.
A. I. GERTSEN

Oilaviy manfaatlar deyarli hammavaqt ijtimoiy manfaatlarni xarob etadi.
F. BEKON

Oilaviy hayot inqilobchining g‘ayrat-shijoatini susaytiradi.
M. GORKIY

Agar hayotimizning barcha maqsad-mazmuni shaxsiy baxti-mizdan iborat bo‘lganda, shaxsiy baxtimiz esa birgina muhabbatda o‘z ifodasini topganda edi, unda hayot deganlari chindan ham zudmat sahro bo‘lib qolar edi. Ammo abadiy tafakkurga, ma’rifatchilik kasbiga shonu sharaflar! Inson uchun yurakning ma’naviy olamidan tashqari hayotning yana boshqa buyuk olami ham — tarixan mulohaza-mushohada yuritish va ijtimoiy faollik olami ham bor.
V. G. BELINSKIY

Muhabbatdan to‘la-to‘kis qoniqib bo‘lmaydi, sevgidan to‘la qoniqish yo‘lini topolgan kishi esa ayanchli bo‘lur edi: bundan kelib chiqadigan yagona xulosa shuki, hech qanday bitta narsa insonning ko‘p istak va matlablarini qondira olmaydi.
V. G. BELINSKIY

Faqat eri va o‘z bolalarinigina sevishni biladigan, qolgan biror narsa haqida tushunchasi yo‘q va boshqa bir narsaga intilmaydigan ayol kulgili, ayanchli va erkak zoti muhabbatiga munosib bo‘lmaganidek, o‘z xotini va bolalaridan boshqani bilmaydigan erkak ham xuddi shunday kulgili, ayanchli va nomunosib odamdir.
V. G. BELINSKIY

Men o‘z hayotimni poralanishi mumkin bo‘lgan yurakka ham, o‘tmaslashib qoladigan his-tuyg‘ularga ham emas, balki hech qachon eskirmaydigan va hamma narsaga bardosh bera oladigan miyaga jamlaganman.
O. BALZAK

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.