Press "Enter" to skip to content

Нортўхта Қилич (1947)

Нортўхта Қилич. Байрам: Қиссалар ва ҳикоялар — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1991. Одамзод умр бўйи ёруғ кунларга талпиниб, риёзатлар чекиб яшайди. Таажжубки, етдим деганида, бандаси ногаҳоний бир балога гирифтор бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас экан. Тўғри, сув ё давоми…

Ўзбекистон арбоблари

«Ўзбекистон арбоблари» веб-сайти Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшган таниқли инсонлар ҳақида маълумот беради. Ушбу сайт илмий-оммабоп, маърифий ва таълимий ресурсдир.

Нортўхта Қилич

Таваллуд топган сана: 7 Феврал 1946 йил

Туғилган жой: Бухоро

Таржимаи ҳол

Нортўхта Қилич 60-йиллардан ўз ижодини бошлаган. Нортўхта Қиличнинг «Байрам» тўпламига кирган қисса ва ҳикоялари адиб ижодининг сараси бўлиб, унда муаллиф инсон тақдири ва ҳаёт маъноси ҳақида фалсафий мушоҳада юритади.

Нортўхта Қилич 1946 йили Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган.

1971 йилда Тошкент Давлат университетини тугатгач, «Бухоро ҳақиқати», «Хоразм ҳақиқати», «Тошкент оқшоми» газеталарида, «Шарқ юлдузи» журналида, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида ишлаган. Нортўхта Қиличнинг илк ҳикоялари 60-йиллари туман газетасида босилиб чиққан.

«Байрам» номли асар марказига қўйилган воқеалар кўп ҳолларда драматик ўткирлиги, теранлиги билан китобхонни ўзига жалб этади. Айниқса, ундаги қаҳрамонлар ўзларининғ маънавий-ахлоқий поклиги билан ўқувчига маънавий озиқ беради, эстетик завқ бағишлайди.

Унинг «Оппоқ тонг» номли биринчи ҳикоялар тўплами 1981 йилда нашр қилинган. Ўшандан бери унинг «Ёронгул» (1981), «Мўъжиза» (1984), «Чиғириқ» (1988), «Байрам» (1991), «Илтижо» (1992) номли ҳикоя ва қиссалар тўпламлари нашр этилган.

Ёзувчининг «Виждон ҳукми» номли қисса ва ҳикоялар тўплами 1993 йилда қорақалпоқ тилида чоп этилган.

www.ziyouz.uz

Нортўхта Қилич 1947 йил 7 февралда Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани Ғишти қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини битирган (1971). Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Оппоқ тонг» (1981). Шундан сўнг ёзувчининг «Ёронгул» (1981), «Мўжиза» (1984), «Чиғириқ» (1988), «505» (1992), «Байрам» (1991), «Илтижо» (1992) номли ҳикоя ва қиссалар тўплами нашр этилган.

Нортўхта Қилич. Осмон йиғлаган кун (ҳикоя)

Энажоним, йилама-ё, йилама… Қўшиқдан I Бешинчи май. Ё пирай, эслаганингиз ҳамоно, ажабтовур энтиктирадиган, тобора олис ўтмишга айланаётган бир замонларда ушбу кун байрам ҳисобланар эди. Лекин, асли ҳаётда байрамнинг оти бор-у, ўзи йўқ шекилли. Юзаки қаралганда анави рақамлар ҳам ўз-ўзича ҳеч давоми…

Нортўхта Қилич. Байрам (қиссалар ва ҳикоялар)

Нортўхта Қилич. Байрам: Қиссалар ва ҳикоялар — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1991. Одамзод умр бўйи ёруғ кунларга талпиниб, риёзатлар чекиб яшайди. Таажжубки, етдим деганида, бандаси ногаҳоний бир балога гирифтор бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас экан. Тўғри, сув ё давоми…

Нортўхта Қилич. Чиғириқ (қисса)

Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.

Нортўхта Қилич. Зилзила (ҳикоя)

Эрта тонг маҳали, ҳали Баҳром чол қотиб ухлаётган эди. Ногаҳон каравотнинг қаттиқ силкинишидан чўчиб уйғонаётгани ҳамоно, вассажуфт шифтдан шувиллаб тупроқ тўкилаётганлигини эшитди.Уй анча эски эди.…томни ўйиб биров тушди-ёв! – Беихтиёр шундай бир гумон хаёлидан кечар-кечмас, Баҳром чол кўзларини катта-катта очди, давоми…

Нортўхта Қилич. Жумбоқ (ҳикоя)

Ўқиган хабарига ишониб-ишонолмай, Шоир, кўлида газета, бир мудцат ҳайронсираб қолди: бунга ишонмаслик — ғирт мутаассиблик бўлар… Шу асно, хаёлида ўтмиш бир хотирот ҳам ғужғон ўйнайвериб, баттар донг қотди: ёпирай. Демак, ҳаммаси рост экан-да. Кейин, тўшакка чўзилиб, такроран хабарга кўз югуртира давоми…

Нортўхта Қилич. Ошиқдара тутқунлари (ҳикоя)

Уйқуси бузилди. Кўзларини очмади, лекин негадир бемаҳалда уйғонганига таажжубланди… Шу аснода аллақандай англаб бўлмас товушлар қулоғига чалина бошлади, кимлардир уввос солиб йиғлаётгандекми-эй, кимлардир қаҳқаҳа уриб кулаётгандегу, тағин кимлардир тинмай балабону сурнай чалаётгандекми-эй. Кўзларини очмай, баттар таажжубланди.… қизиқ, туш кўраяпманми-ё? Уйғоқ ҳолда-я. давоми…

Мақолалар мундарижаси

  • Нортўхта Қилич. Байрам (қиссалар ва ҳикоялар)
  • Нортўхта Қилич. Жумбоқ (ҳикоя)
  • Нортўхта Қилич. Зилзила (ҳикоя)
  • Нортўхта Қилич. Осмон йиғлаган кун (ҳикоя)
  • Нортўхта Қилич. Ошиқдара тутқунлари (ҳикоя)
  • Нортўхта Қилич. Чиғириқ (қисса)

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.