Press "Enter" to skip to content

Gingivit — xavf omillari, tasnifi, sabablari, tashxislash, davolash, oldini olish

Ko’pincha bolalikda kuzatiladi va og’iz gigienasi buzilishi bilan bog’liq.

Стоматология

Стоматолог ва даволанувчилар учун қисқача маълумотлар блоги

Милк касаллиги

Милк оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг бир қисми бўлиб, тишлар бўйнига жипс ёпишган юмшоқ тўқима. Милк касаллиги тишлар оралиғидаги шиллиқпар даларнинг яллиғланишидир. Шамоллаганда, урилганда, куйганда, кимёвий дорилар таъсирида милкларда хасталиклар пайдо бўлади. Милкнинг ранги қизариб шишади, тил сарғиш юпқа парда билан қопланади, кўп сўлак оқади.

Милкларда яра пайдо бўлиши ҳам мумкин ва оғиздан ёқимсиз ҳид кела бошлайди, тишлар бўшашиб қолади, овқат ва ичимликлар истеъмол қилиш қийинлашади. Бемор чорасини тезда кўрмаса, касаллик оғирлашиб тана ҳарорати кўтарилади, овқат ва ичимликлар едирмай, ичирмай қўяди, оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Даволаш услубига ўтишдан олдин хасталикни келтириб чиқарган сабабларни аниқлаш лозим. Бундай касалликка сабаб беморда иссиқлик ошиб кетишидир. Яъни, иссиклик овқатларни, чунончи, қовурилган таомлар, гўшт-ёғлар, кабоб, тухум, қази ва, айниқса, турли ширинликларни керагидан ортиқча истеъмол қилишидир. Бундай касалликка чалинганлар энг аввало озиқ-овқатни истъемолини тартибга солиши керак: у ҳам совуклик, ҳам иссиклик бўлсин. Масалан, ҳар қандай овқатни, албатта аччиқчучук ва ошкўкларни қўшиб истеъмол қилиш керак. Милк касаллигида оғиз серсув, тил қизил ва милк қонаши юз беради. Давоси асал, сирка, тўқай пиёзи, аччиқтош, қизил гул уруғини милкка суриш фойда беради. Агар организмда С дармондориси (витамин С) етишмаса, милклар хасталаниши таъкидланади. Бунинг олдини олиш учун С дармондорисига бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш зарур. Картошка, карам, булғор қалампири, ошкўклар, қулупнай, лимон, апелсин, наъматакда С дармондориси кўп бўлади.
Оқ туз зеҳнни ўткирлаб, бўшашган, хасталанган тиш милкларини маҳкамлайди. Халқ табобатида хам тиш, милклар шамоллаб оғриганда оғиз тузли қайнатма билан чайилади. Бундай қайнатма тайёрлаш учун 1 ошқошиқ оқ туз, бир чой қошиқ қора чой, ярим литр сув билан обдон қайнатилади, шу қайнатмадан оғизга солиб бир оз турилади, уни ташлаб, яна ҳўплаб олинади, токи милклар лўқилламагунича буни такрорлаш керак. Лўқиллаш милкларда майда қон томирлари кенгайганини билдиради, қон юришиб кетганидан кейин шамоллаш барҳам топади ва алоэ баргини эзиб, шиллиғипи яраланаётган милкка қуйишни тавсия этилади. Муолажа эрталаб ва кечқурун ётиш олдидан бажаралиши лозим. Ялпизнипг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатмаси оғиз оғриши, милк яллиғланишини даволашда тавсия этилади. Ялпизли қайнатма тайёрлаш учун 5-20 грамм қуритилиб, сўнг майдаланган ялпиз сувда паст оловда 10-15 дақиқа қайнатилади, докадан сузиб, кунига бир неча маҳал оғиз чайилади.

Тиш касалликлари сабаблари ва давоси соғлом тишим — соғлиғим

Ҳазм истасанг, шошмай егил, ё майдалаб, муддатин чўз, чайнаб егил кўп марталаб. Чайнашда тишлар ожиз бўлган таомни ютма, Таомнинг ёмони бу — қоринга бўлгай офат.

Маълумки, тишлар овқатни узиб олиш, чайнаш ва тутиб туриш учун хизмат қилади. Уларнинг соғломлиги инсон саломатлиги учун катта аҳамиятга эга. Тиш фақат овқатни майдалаб, ошқозонбоп қилиб берадиган орган эмас, инсоннинг кўрки, гўзаллиги ҳам. Садафдек тишлар оғзимизда ярақлаб турса, қандай чиройли ва яхши. Соғлом ва кўркам тиш инсон ҳуснига ҳусн қўшади. Шунинг учун инсон кексайган чоғида ҳам тишлари соппа-соғ бўлишини истаса, тишларини болалигидан эҳтиёт қилишлари зарур. Доно халқимиз орасида «Овқатни узоқ чайнаб есанг, узоқ яшайсан», деган гап бор. Чиндан ҳам овқат яхши чайналса, у тез ва осон ҳазм бўлади. Бироқ бунинг учун тишлар соғлом ва мустаҳкам бўлмоғи лозим. Чайнаш ҳаракати чайнов мушакларининг қисқариши ҳамда лаб, лунж ва тил мушаклари иштирокида рўй бериб, овқатни иккала томонда чайнаш керак.
Одамда ҳар қайси жағда 16 тадан жами 32 та доимий тиш бўлиб, улар уч турга бўлиниб, ҳар бири маълум вазифани бажаради.
Олдинда саккизта ўткир курак тишлар инсонга ҳусн бериб туради. Нутқ товушларини аниқ талаффуз этишда муҳим рол ўйнайди. Улар тушиб кетса, нутқ ноаниқ ва ғўлдираб эшитилади. Тишнинг йўқлиги кўпинча кишининг ташқи қиёфасига ҳам таъсир этади (юз ифодаси ўзгариб, лаб ва лунжлар ичга ботиб туради, юз қаримсиқ кўринади).
Улардан кейин тўртта қаттиқ қозиқ тиш бўлиб, инсонга бирорта қаттиқ ёки ёпишқоқ нарсани тишлаб, узиб олишга ёрдам беради. Қозиқтишлардан кейин жойлашган саккизта кичкина ва ўн иккита катта илдизли тишларнинг вазифаси эса овқатни эзишдан иборат. Тишлар организмдаги энг қаттиқ жисм бўлиб, улар устига қопланган эмалнинг қаттиқлиги фил суягидан қолишмас экан. Олимларнинг таъкидлашича, ҳомиладорлик вақтида ўсиб бораётган ҳомила она организмидан ҳамма моддаларни, шу жумладан, соғлом тиш учун зарур бўлган калций, фосфор, фтор кабиларни олади.
Ҳомила уч ойлик бўлганида ҳамма аъзолари таркиб топиб тиш куртаклари шакллана бошлайди. Она организми ҳомила учун ташқи муҳит ҳисобланиб, ундаги ҳар хил ўзгаришлар ҳомилага ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун бўлажак она ўз вақтида аёллар консулғтациясига бориши ва стоматолог шифокор кўригидан ўтиши шарт. Ҳомиладор аёл витамин, оқсил, минерал моддаларга, микро ва макро элементларга бой бўлган сут, қатиқ, творог, сариёғ, тухум, балиқ, ёнғоқ, янги сабзавот-меваларни, кўкатларни кўплаб истеъмол қилиб туриши зарур.
Бола эмаётганда унинг бир маромдаги лаб ҳаракатлари жағ суякларининг ўсиши ва ривожланишини таъминланиши исботланган. Сунъий овқатлантирадиган ва сўрғичга ўрганган болаларда эса бу ҳаракатлар етарли даражада бўлмагани туфайли тишлар қийшиқ чиқиши, бузилиши, пастки жағ суяги ўсиш ва ривожланишида юқори жағ суягидан бирмунча орқада қолиши кузатилган.
Бу эса кейинчалик тишламлар (примуслар) аномалияси — юқори ва пастки жағ суякларининг нотўғри жипсланишининг келиб чиқишига сабаб бўлиши таъкидланади. Шунингдек, она сутидан тўлиқ баҳраманд бўлган болалар то 6 ёшигача рахит ва юқумли касалликларга деярли чалинмаслиги аниқланган. Шу боис умуман гўдакни иложи борича 2 ёшгача кўкрак сути билан эмизишга ҳаракат қилиш керак. Шунинг учун ҳам «Соғлом тишим — соғлиғим», деган гапнинг нақадар тўғрилиги тишни асраш, тиш касалланишининг олдини олиш ёки касалланган тишни кечиктирмасдан даволашга боғлиқ. Бироқ ҳар қандай организм ҳам қариши, вақт ўтган сайин касалланиши, тиш эса, масалан, тушиб кетиши ёки чириши туфайли олдирилиши табиий ҳолдир. Тишлар тўғри, тўла-тўкис парвариш қилинмаса, улар оғриши ва тушиб кетиши мумкин.
Тишлар тушган ёки оғриган бўлса, овқат етарли чайналмайди ва натижада озиқ моддаларининг бир қисми ўзлаштирилмайди. Бу эса қўпинча меъда-ичак касалликларига олиб келади. Баъзан ширинликларни, жуда қаттиқ нарсаларни ва тишга зарарли моддаларни (совуқ ва иссиқ ҳолда) ҳаддан зиёд истеъмол этиш, гўшт тановул қилгач, тишларнинг орасида қолган қолдиқларни вақтида тозаламаслик тишнинг касалланишига ва емирилишига олиб келиши иcботланган. Олимларнинг фикрича, тиш касалликларига ташқи муҳитнинг тишга зарарли таъсири, ички органлар ва организм тизимлари, айниқса, меъдаичак йўли касалликлари, моддалар алмашинувининг бузилиши ва бошқалар сабаб бўлади. Тиш касалликларидан — тиш чириши (кариес), флюороз, пулғпит, периодонтит ва бошқа кўп учрайди. Овқат кириб қолган кариес бўшлиғида жуда кўп микроблар йиғилиб, бундай тиш доимий инфекция манбаидир. Бактериялар муртак безларига осонгина ўтиб, тез-тез ангина қўзғатиши аниқланган. Агар бир эмас, балки бир неча тиш чириган бўлса, кўпинча меъдаости безининг фаолияти ва организмда углеводлар алмашинуви ҳам бузилиши кузатилади. Баъзи одамларнинг тиши сарғайиб кетади. Одатда, тамаки, нос чекиш, айрим дори препаратлари, аччиқ чой, кофе, какао таъсирида ҳамда доривор ўсимликлар — мойчечак, маврак, эман пўстлоғи дамламалари билан оғиз чайилганда ҳам тишлар сарғайиб қолиши мумкин. Одамнинг ёши ўтиши билан, шунингдек, ичимлик сувда фтор моддаси ортиқчалигидан юзага келган флюораз касаллиги оқибатида тишлар сарғая бошлаши таъкидланади. Баъзи одамлар сарғайиб қолган тишларини ичимлик сода, туз, водородпероксид билан тозалайдилар. Бундай қилиш зарарли бўлиб, тиш эмалига зиён етказади.
Тишларини вақтида тозалаб турмайдиган, оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилмайдиган одамлар тишларида кўпинча тош йиғилиб, тошларни нина, тўғноғич, сим ва бошқалар билан олиб ташлашга уринмаслик керак. Акс ҳолда тиш эмали бузилиб ёки милк чети яраланиб, натижада бу ерга инфекция тушади. Тиш тошларини фақат тиш шифокори олиб ташлайди ва тошлар олиб ташланганидан кейин оғизни тоза тутиш зарур. Агар оғизда ёқимсиз, ҳид пайдо бўлса, у тиш чириши ёки милкларнинг касаллиги ҳисобланиб, баъзан бодом бези, халқум, бурун шиллиқ пардаси, ошқозон-ичак касалликлари еки айрим умумий касалликлар ҳам ҳид манбаи бўлиши мумкин.
Агар тишлар соғлом ва чиройли бўлсин, десангиз, қуйидаги оддий қоидаларга риоя қилинг:
1. Йилига камида 1-2 марта тишларйнгизнинг аҳволини кўрсатиш учун тиш шифокорига учрашиб қўйинг.
2. Тишларни иложи борича дарҳол овқатдан кейин тозаланг.
3. Тиш чирий бошлаган бўлса, дарҳол тиш шифокорига мурожаат қилинг.
4. Бола икки ёшга тулгач, овқатдан сўнг оғзини илиқ сув билан чайқашга, 3 ёшида уни юмшоқ тиш шчёткадан фойдаланишга ўргатинг.
5. Агар овқатдан кейин ҳар гал бир пиёла кўк чой (памил чой) ичсангиз, тишнинг эмал қатламини кемираётган микроорганизмларнинг кўпайишини ва ўсишини тўхтатишга ёрдам беришини эсда сақланг.
6. Тиш тошлари ҳосил бўлмаслиги учун ҳар куни эрталаб хом сабзи, олма ва бошқа сабзавот, меваларни еб туриш фойдали. Шунда оғзингиз ўз-ўзидан Тозаланади, милклар қон билан яхшироқ таъминланади ва мустаҳкамланади.
7. Болаларни ёшлигидан қотган нон, ноннинг четлари, сабзавотларни, меваларни чайнашга ўргатиб бориш лозим. Шунда уларнинг тишлари ҳеч оғримайди, мустаҳкамланади.
8. Овқат ва ичиладиган нарсанинг меъдада кетма-кет бузилишидан сақланинг.
9. Қусиш, айниқса, нордон қусиш одат бўлса, узоқ вақт давом эттирманг. Акс ҳолда тиш қамашади. Бундай ҳолларда семизўтни чайнаш ва туз жуда фойдали.
10. Ҳар бир ёпишқоқ нарсани — холва, конфет ва ёпишқоқ анжир каби ширин нарсани чайнашдан сақланинг.
11. Қаттиқ нарсаларни (данак, ёнғоқ) тиш билан синдиришдан сақланинг.
12. Тишга жуда совуқ нарсадан, айниқса, уни иссиқ нарсадан кейин теккизишдан ва жуда иссиқ нарсадан, айниқса, уни совуқ нарсадан кейин теккизишдан сакданинг.
13. Ўз хусусияти билан тишларга зарар қиладиган нарсалардан (алкогол, никотин) сакданинг.

Gingivit — xavf omillari, tasnifi, sabablari, tashxislash, davolash, oldini olish

Gingivit, milk yallig’lanishi (lot. gingivitis) — tish-milk birikmalari yaxlitligi buzilmasdan milklarning yallig’lanishi. O’z vaqtida davonlanilmasa gingivit paradont kasalligining destruktiv shakli — parodontitga o’tishi mumkin. Milk yallig’lanishi ko’pincha milklarning shishishi yoki qonashi bilan namoyon bo’ladi.

  • 1 Gingivit etiologiyasi
    • 1.1 Xavf omillari
    • 4.1 O’tkir
    • 4.2 Surunkali
    • 4.3 O’tkir nekrotizatsiyali yarali gingivit

    Gingivit etiologiyasi

    Actinomyces israelii — gingivit sababchilaridan biri bo’lgan mikroorganizm turi

    Gingivit odatda og’iz gigienasiga rioya qilmaslik natijasida tishlarda mikrobli karash to’planishi tufayli yuzaga keladi. Gingivit rivojlanishiga shuningdek noto’g’ri ortodontik davolash ham sabab bo’lishi mumkin, bu og’iz bo’shlig’i va tishlarni yaxshi parvarish qilmaslik bilan birga patogen mikroorganizmlarning intensiv rivojlanishiga turtki bo’ladi. Bakteriyalar (kamroq hollarda viruslar, zamburug’lar) milk yallig’lanishining bevosita sababchisi hisoblanadi (Streptococcus oralis, Bacteroides gingivalis, Porphyromonas gingivalis, Actinomycetes comitans, Prevotella intermedia, Actinomyces israelii).

    Xavf omillari

    • Tamaki chekish;
    • Og’iz gigienasining buzilishi;
    • Immunodepressiv holatlar;
    • Adekvat stomatologik yordamga murojaat qilish imkoni yo’qligi;
    • To’yib ovqatlanmaslik;
    • Tish toshlari;
    • 3 yoshdan 6 yoshgacha bo’lgan bolalar;
    • Qandli diabet;
    • Homiladorlik;
    • Vitamin C yetishmasligi;
    • Depressiyalar;
    • O’RVI, gripp, angina, OITS, sil kasalligi va boshqa kasalliklar;
    • Organimzning og’ir metallar bilan zaharlanishi (simob, vismut, qo’rg’oshin);
    • Og’zaki kontratseptivlaridan foydalanish;
    • Prikus patologiyasi;
    • Muammoli plombalar;
    • Burundan nafas olishning buzilishi.

    Patogenezi

    Bioplyonkalar (asosan Aktinomitset, Tannerella forsythia, Fusobacterium nucleatum, Spiroxetalar, Synergistetes) tish karashi paydo bo’lishi va gingivit rivojlanishi, karies, parodontit rivojlanishi uchun mas’uldir.

    Epidemiologiya

    Gingivit erkaklarda ayollarga qaraganda ko’proq uchraydi. Kasallik noqulay ijtimoiy-iqtisodiy vaziyatda bo’lgan, shuningdek adekvat stomatologik yordam olish imkoni bo’lmagan va ruhiy chekinishlari bo’lgan kishilar guruhida keng tarqalgan.

    Gingivitning alomatlari, belgilari, tasnifi

    O’tkir

    Kataral gingivit kasallikning eng keng tarqalgan shakli hisoblanadi. Asosiy alomatlari — milklarning qizarishi, ozgina shishganligi, ko’pincha tishlarda yumshoq va qattiq qatlamlar hosil bo’lishi. Tishlarni yuvishda milk yallig’langanligi va qon ketishi kuzatilishi mumkin.

    Surunkali

    Surunkali gingivit bemorda og’riq chaqirmasligi, biroq yallig’lanish uzoq va zaif davom etishi bilan ajralib turadi. Shuning uchun surunkali gingivit ko’p hollarda tish shifokorining profilaktik tekshiruvlarida tashxislanadi.

    Surunkali gingivitda vaqti-vaqti bilan tish yuvish paytida qonash, og’izdan noxush hid kelishi, milning qizarganligi va shishganligi qayd qilinadi. Kasallik o’tkirlashganida, milk yorqin tus oladi, shishadi va ​​qonaydi. Tishda qatlam to’planishi qayq qilinadi, ba’zan ular tishning qattiq to’qimalariga zarar yetkazadi.

    Deskvamativ gingivit

    Milk epiteliyining intensiv qizarishi va mo’l deskvamatsiyalanishi (bir qavatining ko’chishi) bilan ajralib turadi.

    Giperplastik gingivit

    Gipertrofik (giperplastik) gingivit kamdan-kam hollarda uchraydi va ko’pincha organizmdagi endokrin o’zgarishlar bilan bog’liq. Ushbu turdagi kasallik o’smirlarda (yuvenil gingivit), homilador ayollar va qandli diabet bilan kasallangan kishilarda kuzatilishi mumkin. Gipertrofik gingivitda tish-milk so’rg’ichlar hajmi oshadi.

    Kasallikda milklar qonashi, yiring ajralishi kuzatiladi, milklar qo’ng’ir-ko’kimtir tusga kiradi, og’izdan noxush hid keladi, tishda qatlam to’planadi, soxta-patologik cho’ntaklar shakllanadi.

    Gipertrofik gingivitning og’irlik darajasi milk giperplaziyasining yaqqolligi bilan aniqlanadi: yengil darajada tish tojining — 1/3 gacha, o’rta darajada — 1/2 gacha, og’ir darajada — 1/2 dan ko’proq qismi.

    Oddiy marginal

    Ko’pincha bolalikda kuzatiladi va og’iz gigienasi buzilishi bilan bog’liq.

    Yarali

    Milkning kuchli qichishi, achishi, qonashi va yara hosil bo’lishi bilan tavsiflanadi.

    Atrofik gingivit

    Milk to’qimasi hajmining kamayishi bilan tavsiflanadi.

    O’tkir nekrotizatsiyali yarali gingivit

    KXT-10 da alohida tasniflanadi. Kasallikning sababchilari bakterial infektsiya hisoblanadi, asosan P. intermedia, fuzobakteriyalar kabi anaeroblar, shuningdek Borrelia va Treponema kabi spriroxetalar. Og’izning shilliq qavati yallig’lanadi, qonashi, yoqimsiz hid kelishi qayd qilinadi, tishlararo so’rg’ichlarning nekrozi paydo bo’ladi. Kasallik yoshlarda (17-30 yosh) og’iz gigienasiga yetarli rioya qilmaslik tufayli kelib chiqadi. O’RVI, gripp, angina, OITS, sil kasalligi va boshqa kasalliklarda paydo bo’lishi mumkin.

    Gingivitni davolash

    Kasallikning kechishidan kelib chiqib, tegishli davolash o’tkaziladi: u og’iz bo’shlig’ini professional tozalash yoki jarrohlik yordamida davolash bo’lishi mumkin. Jiddiy yoki uzoq muddatli gingivitda penitsillin, tetratsiklin, doksitsiklin, metronidazol, siprofloksatsin, klindamitsin kabi antibiotiklardan tizimli foydalanish mumkin. Milkdagi og’riqni qoldirish uchun paratsetamol yoki ibuprofen buyuriladi.

    Yakuni

    Odatda to’liq shifo topishi bilan yakunlanadi, chunki tish-milk birikmasi buzilmaydi.

    Gingivitni oldini olish

    • Og’iz gigienasiga rioya qilish (tish pastalari, gellar, chayqash);
    • Chekishni tashlash;
    • Elektrik tish cho’tkalarini qo’llash;
    • Metronidazolli tish gellari qo’llash, masalan, «Metrogil Denta»;
    • Ambazone, 2,4-dixlorobenzilli spirt, amilmetakrezol kabi tabletkalar shaklida shimish uchun dorilar;
    • Xlorgeksidin, vodorod peroksidi, etanol, timol, sineol, metilsalitsilat, mentol, metilparaben, benzalkoniy xlorid, ftorid yoki ksilit saqlagan eritmalar bilan og’izni chayish. So’nggi yillarda olib borilgan ilmiy tadqiqotlar efir moylar saqlagan og’izni chayish uchun eritmalar foydali ta’sir ko’rsatishini aniqladi;
    • Triklozan saqlagan tish pastalarini qo’llash;
    • Kaltsiy preparatlarini qabul qilish.

    Yuqorida keltirilgan profilaktik choralar milk yallig’lanishini davolash uchun ham qo’llaniladi. Tish iplaridan foydalanish tavsiya etilmaydi.

    Asoratlari

    • Parodontit va keyinchalik tishlarni tushib ketishi;
    • Apikal periodont va jag’ suyaklarining infektsiyalanishi;
    • Kasallikning yarali-nekrotik shakliga o’tishi;
    • Gematogen infektsiyalar — infektsiyali endokardit, glomerulonefrit.

    Differentsial tashxislash

    Gingivitni parodontit va parodontozdan farqlash kerak. Gingivitni parodontning boshqa kasalliklardan ajratib turuvchi asosiy xususiyati bu yallig’lanishi faqat milk to’qimalari ta’sir qilishidir, boshqa tuzilmalar (tishni jag’da ushlab turuvchi periodontal boylamlar, suyak to’qimasi) o’zgarishsiz qoladi. Normada tish-milk birikmasining chuqurligi 1-1,5 mm ni tashkil etadi, tish-milk birikmasining destruktsiyasida parodontal cho’ntaklar (4 mm va undan chuqurroq) kuzatiladi va bu parodontit alomati hisoblanadi. Gingivitda parodontal cho’ntaklar bo’lmaydi, lekin gingivitning gipertrofik shakli va umuman milk yallig’lanishlarida soxa parodontal cho’ntaklar paydo bo’lishi mumkin. Bu belgilar bilan bir qatorda, gingivit uchun parodontal cho’ntaklar, tish bo’yinlarining ochilib qolish, ularning qimirlashi xarakterli emas — bu belgilar suyak apparatining shikastlanganligini ko’rsatadi. Differentsial tashxislash maqsadida rentgenografiya qo’llaniladi — intraalveolyar to’siqlar balandligining o’zgarishi gingivitga xos emas.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.