Зувчи Мамадали Маҳмудов 79 ёшида вафот этди
Хабарда марҳуминг оила аъзоларига таъзия билдирилган, унинг вафоти сабабига эса аниқлик киритилмаган.
Ўзбекистонда таниқли адиб Эврил Турон вафот этди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Эврил Турон – Мамадали Маҳмудов вафот этди.
Мамадали Маҳмудов 1940 йилнинг 12 декабрида Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги Боғдон қишлоғида туғилган. Отаси Маҳмуд Аҳмад ўғли Тоғ бегиси (Тоғдаги ўрмон ва ҳайвонларга қаровчи) 1943 йилда урушга кетиб, бедарак кетган. Онаси Саодат опа битта фарзанд билан қолган. Ёзувчининг ҳикоя қилишича, шўроларга қарши қуролли курашда иштирок этган бобоси Аҳмад Бек 1936 йилда осиб ўлдирилган.
1966 йилда Тошкент Давлат Университети филология факультетининг журналистика бўлимига ўқишга кирган. Сўнгги курсларни сиртдан ўқиб, «Саодат» журналида ишлаган.
1974 йилда биринчи китоби — „Тоғ оҳуси“ очерклар тўплами нашр қилинган.
1975 йилда чоп этилган “Боғдон қашқири” қиссасида ёзувчи биринчи марта босмачилик ҳаракати иштирокчиларини миллий-озодлик курашчилари сифатида тасвирлаган. Адиб ўзининг 1981 йилда “Шарқ Юлдузи” журналида чоп этилган „Ўлмас қоялар“ романида айни мавзуни давом эттириб, Ўрта Осиёга рус босқинини қоралайди. Москвадаги муҳокамалар ортидан тақиқланган роман Туркия ва Ғарбий Олмония журналларида чоп этилади.
Ёзувчилар уюшмасидаги маслаҳатчилик лавозимидан ишдан олиниб, ДХҚ (КГБ) томонидан сўроқ қилинган Мамадали Маҳмудовнинг ўзи айтишича, ўша пайтдаги Ўзбекистон раҳбари Шароф Рашидов қамоқдан асраб қолган.
Асар тўлалигича фақат мустақилликдан сўнг, 1991 йилда китоб ҳолида дунё юзини кўрган ва Чўлпон мукофотига сазовор бўлган.
Мамадали Маҳмудов ижод билан бирга жамоатчилик ишлари билан ҳам фаол шуғулланган. У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби, Маданият Жамғармаси раиси лавозимларида ишлаган.
Ёзувчи Мамадали Маҳмудов 79 ёшида вафот этди
Таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудов 79 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати
Эврил Турон тахаллуси билан ижод қилган Мамадали Маҳмудов 1940 йил 12 декабрда Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетининг журналистика бўлимини битирган.
Мамадали Маҳмудов «Олтин ўлка» номли эссесида пойтахтни Тошкентдан Жиззахга кўчириш таклифини билдирган, шунингдек, «пойтахт» сўзини «бошкент»га ўзгартириш лозим деб ҳисоблаган.
Ёзувчи 2017 йил баҳорида, 17 йиллик маҳбусликдан сўнг озодликка чиқарилган эди. Қамалишидан олдин Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси котиби, Ўзбекистон маданият жамғармаси раиси лавозимларида ишлаган. «Боғдон қашқири», «Туманли кунлар», «Ўлмас қоялар», «Қора дўлана» каби китоблари нашр қилинган. Хорижда «Бўз бўри», «Оқ гул» ва «Ой нури» романлари чоп этилган. 2018 йил ноябрида у Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта тикланган.
Хабарда марҳуминг оила аъзоларига таъзия билдирилган, унинг вафоти сабабига эса аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ Шароф Рашидовнинг укаси, Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли педагог олим, адабиёцҳунос ва таржимон Асил Рашидов 90 ёшида, адабиёцҳунос олим, филология фанлари доктори, профессор Санжар Содиқов 80 ёшида, ёзувчи, драматург, публицист, Ўзбекистон санъат арбоби Абдуқаҳҳор Иброҳимов 79 ёшида оламдан ўтгани тўғрисида хабар берилганди.
В Ташкенте умер известный писатель и диссидент Мамадали Махмудов
В Ташкенте на 80 году жизни скончался известный писатель и бывший политзаключенный Мамадали Махмудов (псевдоним — Эврил Турон). Об этом «Фергане» сообщила президент Ассоциации прав человека в Центральной Азии Надежда Атаева.
Мамадали Махмудов в свое время возглавлял Фонд культуры Узбекистана и движение «Туркестан», которое было создано группой узбекской интеллигенции и существовало с 1989 по 1993 годы. В августе 1999 года Махмудов был приговорен к 14 годам лишения свободы по обвинению в посягательстве на конституционный строй, создании запрещенных общественных объединений и религиозных организаций. Его освобождения в течение многих лет добивались местные и международные правозащитники.
Срок заключения истек 16 февраля 2013 года, но Махмудова не выпустили, а 8 апреля того же года Газалкентский суд Ташкентской области приговорил писателя еще к трем годам лишения свободы — по статье 221 («Неповиновение законным требованиям администрации учреждения по исполнению наказания») Уголовного кодекса Узбекистана. На стадии обжалования последнего приговора писателя Махмудова неожиданно освободили.
Находясь в заключении, Махмудов стал лауреатом премии Хеллмана–Хаммета, присуждаемой писателям-жертвам преследований по политическим мотивам, и премии «Чолпан», учрежденной в память жертв сталинских чисток, которую он получил за свой роман «Бессмертные скалы», изданный во Франции в 2008 году.
Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.