Press "Enter" to skip to content

35 ёшдан кейин оналик бахтига сазовор бўлган ўзбекистонлик машҳурлар (видео)

— Тўққиз йил фарзандсизлик аламини чекканман. Узоқ вақт ҳомиладор бўлолмаганман. «Опа-сингиллар» сериалининг туғуруқхонада тасвирга олинадиган саҳнасида режиссёр Замира Бегимқулова «Феруза, бу ер чиллахона, яхши ниятлар қилаверинг. Худо етказади», деб кўп айтганди. Қўлимга чақалоқларни олиб, менга ҳам бир куни ўз боламни бағримга босиш насиб этсин, деб ният қилгандим. Минг бор шукр, Аллоҳ нолаларимни эшитиб, 2013 йил ўғил фарзанд ато этди, — дейди актриса Феруза Собитова.

Хосият Хусанова Биографияси Эри Оиласи Фарзандлари Уйи Хаёти Ёшлиги

Music — Youtube audio library
#Хосият #Хусанова #Биографияси эри оиласи фарзандлари уйи хаёти ёшлиги хосият хусанова вафоти хосият хусанова кинолари хосият хусанова келин салом хосият хусанова оиласи хосият хусанова интервью хосият хусанова биография хосият хусанова хафа булиш йук хосият хусанова вафоти хосият хусанова куёви хосият хусанова жанжали хосият хусанова омон омон хосият хусанова фарзандлари хосият хусанова каерда тугилган

Most recent Taniqli channel videos

  • Фуркат Мирзаев Биографияси Вафоти Оиласи Аёли Фарзандлари Уйи Хаёти
  • Гиёс Бойтоев Биографияси Аёли Оиласи Фарзандлари Уйи Хаёти Ёшлиги
  • Нуриддин Хайдаров Биографияси Аёли Фарзандлари Уйи Хаёти Ёшлиги

Useful links from this video

Subscribe to our Telegram channel! @thewikihow_en subscribe Stay tuned on round-the-clock video trends selection!

Explore more videos from Taniqli

Video Views Date
9 558 20.12.2022
Хусниддин Холиков Биографияси Аёли Фарзандлари Оиласи Уйт Хаёти Ёшлиги – Music — Youtube audio library #Хусниддин #Холиков #Биографияси аёли фарзандлари оиласи уйт хаёти ёшлиги
23 708 13.12.2022
Мухриддин Холиков Биографияси Аёли Уйи Фарзандлари Ёшлиги Хаёти Вафоти – Music — Youtube audio library #Мухриддин #Холиков #Биографияси аёли уйи фарзандлари ёшлиги хаёти вафоти
20 077 08.12.2022
Дилором Каримова Биографияси Оиласи Эри Фарзандлари Уйи Хаёти Ёшлиги – Music — Youtube audio library #Дилором #Каримова #Биографияси оиласи эри фарзандлари уйи хаёти ёшлиги

Поделиться с друзьями:

Скопировать ссылку Добавить временную метку Включение данной опции позволит добавить к ссылке время начала воспроизведения видео, где H:M:S – часы:минуты:секунды

35 ёшдан кейин оналик бахтига сазовор бўлган ўзбекистонлик машҳурлар (видео)

Аёл киши учун она бўлишдан-да ортиқроқ бахт йўқ. Бу бахт кимгадир эрта, кимгадир бироз кечроқ насиб қилади. Айрим аёллар эса ўғил-қизлари улғайганида гўдак исини соғиниб қолади. Ўзбек санъати вакиллари орасида ҳам 35 ёшдан кейин фарзанд кўрганлар талайгина. Қуйида улар ҳақида маълумот берилади.

Хосият ХусановаАктриса Хосият Хусанова ўғли Имронбекни 47 ёшида дунёга келтирган. Имронбек бу йил 7 ёшни қаршилайди.

Фото: Instagram / @xosiyat_xusanova

— Шифокорлар ўғлимни дунёга келтиришимга жиддий қаршилик қилишган. Таваккал — пешонада борини кўраман, деганман. Қўрқитишларнинг асосий сабаби фақатгина ёшим билан боғлиқ эмас, балки 2008 йил даҳшатли автофалокатга учраганим бўлган. Аварияда тос суякларим буткул майдаланиб, оёқ сонларим иккига бўлиниб, юзимнинг ярми йўқ бўлиб кетганди. Икки йил тўшакка михланиб, ўз ҳожатимга ҳам ярамай қолгандим. Хуллас, шу сабаб шифокорлар ҳомиладор бўлишимга қарши бўлишган.Тўшакка михланиб қолганимда қизимнинг ёлғизлигини ҳис қилганман. Барибир инсонга жигар керак экан, деб Аллоҳдан Имронбекни тилаб олганман, — дейди актриса Хосият Хусанова.

Наргиз Яндашева

Хонанда Наргиз Яндашева эса 41 ёшида оналик мақомига эришган. У туғуруқдан кейинги интервьюсида, фарзандли бўлишни 12 йил кутганини маълум қилган. Ҳозирда унинг 4 ёшлик Алибек исмли ўғли бор.

Фото: Instagram / @nargiz_singer

— Ўғлим ҳаётимга нур олиб кирди. Яшашга, ижод қилишга бўлган иштиёқим янада ошди. Илгари одамларнинг гап сўзи ҳам юрагимни оғритарди. Худди ҳамма менинг бефарзандлигим ҳақида гапираётгандек бўларди. Фарзанд митти бўлса-да, оилани мустаҳкамлайди. Мен бунга ҳаётимда кўп бор амин бўлдим, — дейди хонанда Наргиз Яндашева.

Севара Назархон

Хонанда Севара Назархон 2016 йили қизи Имон Анварни дунёга келтирган. Ўшанда хонанда 40 ёшда эди. Унинг қизидан ташқари, Денгиз исмли ўғли ҳам бор.

Фото: Instagram / @sevara_nazarkhan

«Ҳамма болаларимни менга ўхшатишади, аммо мен кўпроқ улардек бўлишни истайман. Ҳамиша улардек меҳрибон, самимий ва шўх бўлишни истайман», — деб ёзади у Instagram саҳифасида.

Лейли

Собиқ «Сетора» гуруҳининг вакили Лейли 40 ёшида иккинчи бор она бўлган. У 2018 йили қизи Салмани дунёга келтирган. Ижодкорнинг Амир исмли ўғли ҳам бор.

Фото: Instagram / @leyli_setora

У «Мйдай ТВ»нинг YouTube каналига берган интервьюсида ўғлини дунёга келтирган вақтларда иши кўплиги сабаб, унга етарлича эътибор беролмагани ва уни катта қилишда онаси кўмаклашганини таъкидлаб ўтганди.«Салмада оналик гаштини ҳис қилдим, Амир чақалоқлигида бунинг қандай эканини билмаган эканман», — деди хонанда Лейла.

Феруза Латипова

Собиқ «Сетора» гуруҳининг яна бир аъзоси Феруза Латипова 2014 йил 38 ёшида қизи Лейлани дунёга келтирди. Хонанданинг Далер исмли ўғли ҳам бор.

Фото: Instagram / @feruza_latipova

«Мен ҳар куни орзу қилишни, яратишни, севишни, завқланишни, табассум қилишни, қўшиқ айтишни, ҳаёл қилишни, мўъжизаларга ишонишни ва бахтли бўлишни хоҳлайман. Қизим, касал бўлманг ва хафа бўлманг. Ва сизни олдинда кўплаб буюк кашфиётлар ва ютуқлар кутмоқда. Барчамиз сизни яхши кўрамиз», — деб Instagram саҳифасида пост қолдирган хонанда.

Huvaydo Жумаева

Ўзбекистон давлат Сатира театрининг актрисаси Huvaydo Жумаева 38 ёшида тўртинчи фарзандини дунёга келтирди.

Фото: Huvaydo Жумаева архивидан

— 2020 йили кичик ўғлим Муҳаммадаминни дунёга келтиргандим. Шундай кейин менга шерик йўқ, деб қизим бироз ўксиди. Шундай кейин унга ҳам шерик керак деб Худодан қиз фарзанд сўрадим. Яқинда кенжа қизим дунёга келди, — дейди актриса Huvaydo Жумаева.

Феруза Собитова

Актриса Феруза Собитова ҳам 38 ёшида оналик бахтига эришган. У ўғли Имронни 2013 йилда дунёга келтирган.

Фото: Феруза Жумаеванинг архивидан

— Тўққиз йил фарзандсизлик аламини чекканман. Узоқ вақт ҳомиладор бўлолмаганман. «Опа-сингиллар» сериалининг туғуруқхонада тасвирга олинадиган саҳнасида режиссёр Замира Бегимқулова «Феруза, бу ер чиллахона, яхши ниятлар қилаверинг. Худо етказади», деб кўп айтганди. Қўлимга чақалоқларни олиб, менга ҳам бир куни ўз боламни бағримга босиш насиб этсин, деб ният қилгандим. Минг бор шукр, Аллоҳ нолаларимни эшитиб, 2013 йил ўғил фарзанд ато этди, — дейди актриса Феруза Собитова.

Феруза Мелибоева

Актриса Феруза Мелибоева 2021 йили учинчи бор она бўлди. У кенжа ўғлини 38 ёшида дунёга келтирди.

Фото: Феруза Мелибоеванинг архивидан

— Оналаримиз «Боланинг кўпи яхши», деб бежиз айтишмайди. Ўғил қизимга ука олиб келишни ният қилгандим, бир йил аввал шу ниятимга эришдим. Ҳомиладорликда ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Аммо болани қўлга олганда, ҳаммаси унутилди, — дейди актриса Феруза Мелибоева.

Гулчеҳра Эшонқулова

Айни кунларда оиласи билан АҚШда исте’қомат қилаётган актриса Гулчеҳра Эшонқулова қизи Сумайяни 37 ёшида дунёга келтирган.

Фото: Instagram / @gulchehra_eshonqulova

«Жоним қизим сени бизга берган Аллоҳимга беҳисоб шукрлар бўлсин», — деб Instagram саҳифасига қизи билан тушган суратини жойлаган актриса.

Райҳон

Хонанда Райҳон Ғаниева 36 ёшида Ислом ва Имрон исмли эгизакларини дунёга келтирган. Аммо маълум муддат фарзандли бўлгани билан боғлиқ маълумотни сир тутганди.

«Бу янгиликни ҳеч кимга айтмагандик, фақат қариндошлар биларди. Икки ўғлимдан бири кичикроқ туғилгани боис, ҳозир униси барокамерада ва мен жудаям хавотирдаман. Ўғилларимни Ислом ва Имрон дея ном қўйдик!» — деб кейинроқ хабар берганди хонанда.

Татяна Зайцeва

Фото: Instagram / @sharq_tatyana

«Виа Шарқ» гуруҳи аъзоси Татяна Зайцeва 35 ёшида кенжа ўғли Матинни дунёга келтирган. Ҳозирда унинг Алихон, Марям ва Матин исмли фарзандлари бор.

Жамила Ғофурова

Актриса Жамила Ғофурова икки қиз фарзандидан сўнг 36 ёшида ўғил фарзандли бўлган. У ўғлига Муҳаммадмустафо деб исм қўйган.

Фото: Жамила Ғофурованинг шахсий архивидан

— Ўғилли бўлганимни овоза қилмаганман. Чунки у пайтлар карантин вақтига тўғри келган. Туғуруқхонадан ҳам оддийгина либос ва махсус пардоз-андозсиз чиқишимизга тўғри келган. Маросимларни ҳам оила даврасида, камтарона қилиб ўтказишга қарор қилдик. Шу боис бу хабарни эълон қилишга ҳам зарурат туғилмади», — дейди актриса.

Лола

Фото: Instagram / @lolaofficial_

Турмуш ўртоғи ва уч фарзанди билан Москва шаҳрида яшаётган хонанда Лола эса кенжа қизи Аишани 35 ёшида дунёга келтирган.

  • Бритни Спирс, Мария Шарапова ва 35 ёшдан кейин она бўлишга қарор қилган бошқа машҳур аёллар (фото)
  • Ҳечдан кўра кеч: 40 ёшдан кейин она бўлган Голливуд юлдузлари
  • Оналик бахтини ҳис қилиш учун турли қийинчиликлардан ўтган машҳур аёллар (фото)

«Куз олдимда вафот этгандим». Актриса Хосият Хусанова мудхиш автохалокатга учраб, тирик колгани хакида гапириб берди (видео)

Таникли кино ва театр актрисаси, Узбекистонда хизмат курсатган артист Хосият Хусанова UzReport телеканалининг «Уйларим» курсатувига берган интервьюсида 13 йил аввал мудхиш автохалокатга учраб, омон колгани хакида сузлаб берди.

Фото: YouTube скриншот

«2008 йил айни гуллаб келаётган даврим, унвон олишга номзодим куйилаётган пайт эди. Май ойида уйимнинг олдида, Мевазорда автохалокатга учрадим. Ушанда жуда каттик авария булиб, узимнинг куз олдимда узим улдим. Damas автомашинаси Nexia‘га урилиб, ундан кочиб, дарахтзорга кириб кетдик ва катта чинор дарахтига айнан мен утирган жой тегганидан сунг Damas йигилиб колган. Мен уша пайтда йулидан тухтаб, бизга ёрдам берган хайдовчиларни халигача дуо киламан. Уларни курмаганман, танимайман, аммо овозини эшитганман.

…Уртада коронгилик, битта кадр йук. Шундан кейин менга кимнингдир жуда узокдан каттик инграётгани эшитилди. Коронгиликда уша инграётган одамга ёрдам беришга шошиляпман, уни кидиряпман, кидиряпман, аммо хаммаёк коронги булгани учун тополмаяпман. Кейин овоз менга секин-секин якинлашди. Охири овоз узимнинг овозим эканлигини билдим. Кузимни очсам, хайдовчилар менга караб югуриб келаётган экан. Нафас оламан десам, машинага кисилиб колган эканман. Нафас ололмасдан, уша ерда улиб колдим, ростдан улдим. Чунки одам бир, икки дакика нафас олмаса, улади-ку, тугрими?!

Кейинрок айтиб беришларича, уша пайт Damas’ни купчилик булиб синдириб, очишган. Куп эркакларинг кучи куч экан-да. Белимдан тепаси кисилиб колгани учун купчилик булиб мени машина ичидан тортиб олишган. Уларнинг ёрдами билан нафас ола бошлаганман. Сунгра мени кайсидир машинага солишиб, зудлик билан 16-горболница (Тошкент шахридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази – тахр.)га етказишган. У ердагилар санъаткорлигимни куриб, дархол ёрдам курсатишган», дейди актриса.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.