Збекистонда аҳолига деҳқончилик учун 1 гектаргача ер ижарага берилади
Бундан ташқари, қарорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлиги билан биргаликда:
Ўзбекистонда 200 минг гектар ер фуқароларга 10 йилга ижарага берилади
Президент «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ҳужжатда аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:
Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдонларини 2022-2025 йилларда босқичма-босқич захирага қайтариш;
- захирага қайтарилган ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинган.
Шунингдек, қарор билан қуйидагилар белгиланган:
- қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан, деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш, уларни ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш «E-IJARA» ахборот тизими орқали амалга оширилади;
- қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан, деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари «E-Auksion» электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилади, бундан Ер кодексига мувофиқ ер участкаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижарага бериш ҳоллари мустасно;
- деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик берилади.
Бундан ташқари, қарорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлиги билан биргаликда:
- 2021 йил 31 декабрга қадар туманлар (шаҳарлар) ҳисобидаги бўш турган ва захирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини;
- мазкур қарорга ер майдонлари тегишли йилдаги ҳосил йиғиб олингандан кейин туман (шаҳар) ҳокимликларининг захирасига белгиланган тартибда қайтарилиши ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини;
- захирага олинган ер участкаларини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари туман (шаҳар) ҳокимликлари буюртмасига асосан амалга оширилишини ҳамда туман (шаҳар) маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини;
- давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ер майдонларининг 0,10 гектардан 1,0 гектаргача бўлган ҳажмларда лотларга ажратилиб, бир ой ичида очиқ электрон танловга қўйилишини;
- ер тўғрисидаги қонунчилик ва ижара шартномаси талаблари бажарилмаганда, жумладан, ижарага берилган ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда ерга бўлган ҳуқуқ Ер кодекси ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунга асосан бекор қилиниши ҳақида деҳқон хўжаликлари орасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлаши айтилган.
Шунингдек, мазкур топшириқ ижросини ўз вақтида таъминламаган туман (шаҳар) ҳокимлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилиши кераклиги таъкидланган.
Ҳужжатда Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда қуйидаги топшириқларни бажариши қайд этилган:
- Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти;
- Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти;
- Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эса Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «E-Ijara» ахборот тизимини ишга тушириши белгиланган. Давлат активларини бошқариш агентлиги «E-Auksion» электрон савдо платформасида очиқ электрон танловларни ташкил этиш учун зарур техник имкониятларни яратиши айтилган.
Бундан ташқари, «E-Ijara ахборот тизимига интеграция қилиш орқали идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйиладиган вазирлик ва идоралар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқланиши айтилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлигибилан биргаликда бир ҳафта муддатда мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган вазирлик ва идоралар ўртасида тегишли маълумотларни алмашиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаши таъкидланган.
Шунингдек, қарорда Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари:
- ер участкалари ажратилган деҳқон хўжаликлари томонидан боғ ва экинларнинг ўз муддатида экилиши ва парвариш қилинишига кўмаклашиш бўйича ишларни манзилли ташкил этиши;
- ажратилган ер майдонларининг тупроқ шароити, ер балл бонитети, сув билан таъминланганлик даражаси, ҳудуд аҳолисининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда «Бир ҳудуд — бир маҳсулот» тамойили асосида маҳсулот етиштиришга асосий эътибор қаратиши;
- ер майдонларида зарур агротехник тадбирларни бажариш, ўғит ва сув билан таъминлаш, инфратузилма объектларини яратиш учун зарур шарт-шароитларни яратиши;
- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан биргаликда ер майдонларида зараркунандалар ҳамда касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида тизимли кузатувларни ташкил этиб, деҳқон хўжаликларига боғ ва экинларни ҳимоя қилиш ишларини ўз вақтида бажаришда амалий ёрдам кўрсатиши;
- деҳқон хўжаликлари билан агросаноат кластерлари, тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи корхоналар (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) ўртасида кооперация алоқаларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиши;
- деҳқон хўжаликлари ва улар билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектлари ўртасида уруғлик, кўчат, минерал ўғит ва кимёвий воситалар етказиб бериш, зарурий агротехник хизматлар кўрсатиш ишларини ташкил этишда шартномавий муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиши;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишнинг барча босқичларини қамраб олган кичик агрологистика марказлари фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўриши қайд этилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Молия вазирлиги билан биргаликда Халқаро молия институтларидан жалб қилинган қарзнинг 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни тижорат банкларига миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 10 фоиз ставкада жойлаштириш вазифаси берилган.
Шунингдек, қарордан тижорат банкларига жойлаштирилган маблағлар мазкур қарорга асосан ажратиладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида қабул қилиниши белгиланган.
Ҳужжатда кредит маблағлари «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури шартлари асосида тижорат банклари томонидан деҳқон ва фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бошқа корхоналарга ер майдонида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчиликни ривожлантириш, полиз, дуккакли, мойли экинлар ва картошка етиштириш учун қуйидаги шартларда тақдим этилиши белгиланган:
- ҳар бир лойиҳа миллий валютада 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда йиллик 14 фоиз ставкада молиялаштирилади;
- кредитлар кичик интенсив боғдорчилик ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилдан кўп бўлмаган муддатга, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчиликка 6 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача муддатга ажратилади;
- кредит таъминоти сифатида кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта қилиш полиси тақдим этилади;
- кредитлар деҳқон хўжаликларига янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчиларининг ёзма тавсиясига асосан ажратилади.
Мазкур қарорга асосан ажратиладиган кредит маблағлари унинг белгиланган умумий миқдори (100 миллион сўм) доирасида кредит олувчилар томонидан ўз бизнес-режалари асосида, шу жумладан:
- ижарага олинган ёки ўз эгалигида бўлган ер майдонида мазкур қарор билан белгиланган йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросервис оператор» Давлат унитар корхонаси ёки бошқа салоҳиятли ихтисослашган ташкилот билан тузилган шартномаларга мувофиқ «тайёр ҳолда» топшириш тамойили асосида бажарилган ишларга ҳақ тўлаш учун;
- кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчиликда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш, сифатли кўчатлар, уруғликлар, минерал ўғитлар, кимёвий ва биологик препаратлар, қишлоқ хўжалиги техникалари (экиш сеялкалари, ишлов бериш ва йиғиб олиш агрегатлари) харид қилиш учун;
- олинган кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти тўловини амалга ошириш учун фойдаланилиши мумкинлиги белгиланган.
Давлат активларини бошқариш агентлигига тижорат банкларига «E-Auksion» ахборот тизими орқали ижарага берилган ер майдони, танлов ғолибининг лойиҳа бўйича олган мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун техник имкониятлар яратилишини таъминлаш топшириғи берилган.
Деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Республика ишчи гуруҳи) тузилиши ва унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқланиши қайд этилган.
Кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик йўналишларида, шунингдек, очиқ электрон танловда иштирок этиш бўйича малакали тренер-консультантларни тайёрлаб, улар ёрдамида деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш Республика ишчи гуруҳининг асосий вазифаси этиб белгиланган.
Республика ишчи гуруҳи Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
- йигирма кун муддатда ҳар бир ҳудуд учун камида 10 нафардан малакали тренер-консультантларни тайёрлаш бўйича дастур ва уларни танлаб олишга доир талабларни ишлаб чиқсин;
- бир ой муддатда деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсин ва ҳар бир туманда режа-график асосида ушбу ўқув курсларининг ташкил этилишини таъминласин;
- қишлоқ хўжалигидаги янги илмий ёндашувлар, мавжуд халқаро тажриба ва деҳқон хўжаликларининг фаолиятини ўрганиш натижасида аниқланаётган масалаларни инобатга олган ҳолда, уларга яқиндан, шу жумладан, интернет тармоғи орқали доимий тарзда маслаҳат бериб бориш тизимини йўлга қўйиши қайд этилган.
Бундан ташқари, Президентнинг 2021 йил 28 июлдаги «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–5200-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган узумчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари Интенсив боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари (кейинги ўринларда — лойиҳа офислари) деб қайта номланган.
Шунингдек, ҳужжатда қуйидагилар белгиланган:
- лойиҳа офисларининг боғдорчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича фаолияти Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан бошқарилади;
- ҳар бир лойиҳа офисига Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан боғдорчилик ва сабзавотчилик ривожланган давлатлардан малакали мутахассислар жалб қилинади.
Лойиҳа офисларига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилган:
- интенсив усулда, шу жумладан, кластер ва кооперация усулида боғлар, сабзавотчилик майдонларини ташкил этиш;
- ажратилаётган ер майдонларида ташаббускорлар томонидан интенсив боғлар, сабзавотчилик майдонлари барпо этилишини мониторинг қилиш ҳамда кўчатларни экиш бўйича тавсиялар бериш;
- интенсив боғлар барпо этишга яроқли ер участкаларини танлаш, уларнинг очиқ электрон танловга чиқарилишини ташкил этиш;
- интенсив боғлар ва сабзавотчилик майдонларига кўчатлар, минерал ўғитлар етказиб бериш, агрохизматлар кўрсатиш, маҳсулотни сотишни ташкил этишга кўмаклашиш.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда мавжуд штатлар доирасида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлимларини очиш бўйича қарор лойиҳасини киритиши белгиланган.
Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари билан бирга мазкур қарор доирасида ажратилган ер участкалари, кредит ресурслари ҳисобига доимий ва барқарор даромад манбаига эга бўлган фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишда кўмаклашиши таъкидланган.
Молия вазирлиги эса суғурта компаниялари ва тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда:
- қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро суғурта амалиётидан келиб чиқиб, суғурта ташкилоти томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича кредит қайтмаслик хатарини келтириб чиқарувчи барча иқтисодий тенденциялар, бошқарув ва табиат таъсири билан боғлиқ омиллар қамраб олиниши, ушбу омилларни тўлиқ мониторинг қилиш ҳамда мазкур кредитлар бўйича суғурта ҳодисаси рўй берганда тижорат банкларининг биринчи талабига мувофиқ мавжуд қарздорлик (жумладан, ҳосил олинмаган давр учун мавсумий қарздорлик) тўлаб берилишини назарда тутувчи соддалаштирилган тартибни;
- мазкур қарор билан белгиланган йўналишларда ажратилган кредитлар бўйича суғурта қопламалари (товонлари) тўланиши натижасида уларнинг умумий миқдори суғурта компанияси ўз капиталининг муайян миқдоридан ошган тақдирда, суғурта компаниясининг зарарини Молия вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаб бериш механизмини жорий этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини киритиши айтилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда ҳудудларга чиққан ҳолда деҳқон хўжаликларига ажратилаётган ерларга табиий ва техноген офатларнинг эҳтимолий таъсирларини аниқлаш ҳамда ушбу таъсирларни юмшатиш юзасидан фавқулодда ҳаракатлар режасини тасдиқласин ҳамда фавқулодда ҳолатларда экинларни ҳимоя қилиш чораларини кўриш топшириғи берилган.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги эса Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан:
- ички ва ташқи бозорларни доимий равишда ўрганиб борган ҳолда барқарор талабга эга бўлган маҳсулотларнинг рўйхати ва ҳажми юзасидан маълумотлар базасини шакллантириш, ҳар ойда янгилаб бориш ҳамда ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғидан кенг фойдаланган ҳолда аҳолига мунтазам равишда етказиб бориш;
- ҳудудларда деҳқон хўжаликлари томонидан ўзи етиштирган маҳсулотини қайта ишлаш истагида бўлган оилаларга харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий мини-технология ва бошқа ускуналарнинг тақдимотларини ўтказиш ва сотиб олишга кўмаклашиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириши айтилган.
Давлат статистика қўмитаси 2020 йилдан бошлаб «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга очиқ электрон танлов асосида ижарага берилган ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларнинг расмий статистика ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилишини таъминлаши назарда тутилган.
Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда:
- очиқ электрон танлов асосида ажратилган ерларда амалга ошириладиган лойиҳаларни комплекс мониторинг қилиш, шу жумладан, ажратилган ер майдонининг ҳолати, зарур агротехник тадбирлар, экинларни ҳимоя қилиш ва ўғитлаш ишларининг ўтказилиши, маҳаллий ҳокимлик томонидан зарур инфратузилма билан таъминланганлиги, ер балл бонитети, экиладиган маҳсулотнинг униб чиқиши, ҳосилдорлик, табиат омиллари таъсири ва бошқа индикаторларга асосан ижарачиларни таснифлаш («яхши», «ўрта», «ёмон») тартибини назарда тутган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги қарор лойиҳасини;
- қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланган.
Қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири, молия вазири ва иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов белгиланган.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Шуҳрат Ғаниев ва Жамшид Қўчқоров зиммасига юкланган.
Аввалроқ Президент Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни ривожлантиришга оид фармонни имзолаганди.
“Bugun.uz” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ўзбекистонда аҳолига деҳқончилик учун 1 гектаргача ер ижарага берилади
«Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022–2025 йилларда захирага қайтарилади.
Захирага қайтарилган ерлар сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка учун фуқароларга 0,1 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали ижарага берилади.
Ижарага беришда деҳқончиликда яхши натижаларга эришган, мутахассисликка эга, «дафтар»ларга киритилган эҳтиёжманд оилаларга устунлик берилади.
100 миллион доллар пул банкларга миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга 10 фоиз ставкада жойлаштирилади.
- 100 миллион сўмгача 14 фоиз ставкада;
- кичик интенсив боғ ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка ва сабзавотчиликка 3 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача ажратилади.
- Ўзбекистонда 2022 йилда 500 минг гектардан зиёд томорқадан самарали фойдаланиш учун 100 миллион доллар ажратилади
- «Бирорта ҳудуд раҳбарининг бу масалада ўйин қилишга ҳаққи йўқ» — Шавкат Мирзиёев аҳолига бўлиб бериладиган ерлар ҳақида
- Шавкат Мирзиёев: «Ҳар бир вилоят ҳокими эшицин, пул тайёр турибди. Энди уни ақл билан ишлатишни ўрганиш керак»
FUQAROLARGA 1 GЕKTARGACHA YERLAR 10 YILGA IJARAGA BЕRILADI.
Qaror bilan fermerlar va klasterlarning past hosilli paxta va g‘alladan qisqartirilgan 200 ming gektar ekin maydoni 2022−2025 yillarda zaxiraga qaytariladi.
Foto: Eldos Fazilbekov / Spot
“Meva-sabzavotchilik va uzumchilikda oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish, qishloq xo‘jaligi ishlab chiqarishida dehqon ho‘jaliklarining ulushini oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Prezident qarori (PQ-20-son, 23.11.2021 y.) qabul qilindi.
Qaror bilan fermerlar va klasterlarning past hosilli paxta va g‘alladan qisqartirilgan 200 ming gektar ekin maydoni 2022−2025 yillarda zaxiraga qaytariladi.
Zaxiraga qaytarilgan yerlar sabzavotchilik, poliz, dukkakli, moyli ekinlar, kartoshka uchun fuqarolarga 0,10 gektardan 1 gektargacha elektron tanlov orqali ijaraga beriladi.
Ijaraga berishda dehchonchilikda yaxshi natijalarga erishgan, mutaxassislikka ega, “daftar”larga kiritilgan ehtiyojmand oilalarga ustunlik beriladi.
100 mln dollar pul banklarga milliy valyutada 3 yil imtiyozli davr bilan 10 yilga 10 foiz stavkada joylashtiriladi.
Kreditlar dehqon va fermerlarga:
- 100 mln so‘mgacha 14% stavkada;
- kichik intensiv bog‘ va uzumchilikka 3 yilgacha imtiyozli davr bilan 7 yilgacha, poliz, dukkakli, moyli ekinlar, kartoshka va sabzavotchilikka 3 oygacha imtiyozli davr bilan 2 yilgacha ajratiladi.
Kreditlar yangi joriy etilayotgan hokim yordamchilari yozma tavsiyasiga asosan beriladi.
Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.