Press "Enter" to skip to content

Аввобин намози qanday o’qiladi

Барчасини бир салом билан ёки икки ракатда бир салом билан ўқиш мумкин. Ҳар икки шаклда ҳам илк икки ракати шом намозининг суннати ўрнига ўтади. Бу намозни суннатни ўқиб бўлгандан кейин ҳам ўқиса бўлади. Икки ҳадиси шариф маоли:

Аввобин намози qanday o’qiladi

Савол: Аввобин деганлари қайси намоз ва қандай ўқилади?

Жавоб: Шом намозидан кейин ўқиладиган нофила намозга “Аввобин намози” дейилади. Бу намозни ўқиш мустаҳабдир. Олти ракат ўқилади.

Барчасини бир салом билан ёки икки ракатда бир салом билан ўқиш мумкин. Ҳар икки шаклда ҳам илк икки ракати шом намозининг суннати ўрнига ўтади. Бу намозни суннатни ўқиб бўлгандан кейин ҳам ўқиса бўлади. Икки ҳадиси шариф маоли:

“Шом намозидан кейин олти ракат намоз ўқиган кишининг гуноҳлари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам авф этилади.” (Табароний)

“Шом намозидан кейин орада ёмон гап гапирмасдан олти ракат намоз ўқиш, ўн йиллик ибодатга тенгдир.” (Термизий)

Аввобин намозини ўқиётганда қазога ният қилинса, улкан савобларга эришиш билан бирга қазодан ҳам қутулган бўлади. Қазо қарзи бор киши қазога ният қилмай нофила бўлган аввобин намозини ўқиса, бу савобларга эриша олмайди. Чунки ҳазрати Али нақл қилган бир ҳадиси шариф қуйидагича:

“Фарз намоздан қарзи бор одамнинг нофила ўқиши туғиши яқинлашганда ҳомиласини тушириб олган хотинга ўхшайди. Энди бу аёлга ҳомиладор ҳам, она ҳам дейилмайди. Худди шу сингари бир одам фарз намозлари қарзидан қутулмагунча Аллоҳу таоло унинг нофила намозларини қабул қилмайди.” (Зоҳира-и фиқҳ, Футуҳ-ул-ғайб, 48)

Кўп ўқилганлар

  • Турли савол-жавоблар
  • Сеҳр-жоду ва жиндан сақланиш учун
  • Ихлос сурасининг фазилатлари
  • Тилак ва мурод дуолари билан ҳожат намози
  • Намоздан кейинги дуо ва тасбиҳ

Аввобин намози qanday o’qiladi

САВОЛ: Тасбеҳ намозини ўқиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Тасбеҳ намози тўрт ракатли нафл намози бўлиб, уни намоз ўқиш макруҳ бўлмаган исталган пайтда ўқиш мумкин. Адо этилиши тартиби қўийдагича: ният қилиб, “Аллоҳу акбар” дея намоз бошланади. “Сано”дан кейин 15 марта “Субҳоналлоҳи, валҳамду лиллоҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар” ўқилади. Аъузу ва басмала айтилиб, Фотиҳадан кеиин бир зам сура ўқилгач, 10 марта яна ўша тасбеҳ ўқилади. Рукуда 3 бор “Субҳона Роббиял азим”дан Кейин 10 марта, “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” дея туриб, қовмада 10 марта ўша тасбеҳ ўқилади. Саждада 3 бор “Субҳона Роббиял аъло”дан Кейин 10 марта, саждадан туриб, жалса ҳолатида яна 10 марта; иккинчи саждада ҳам 3 марта “Субҳона Роббиял аъло”дан кейин 10 марта ўша тасбеҳ айтилади. Шу тариқа, бу тасбеҳ бир ракатда жами 75 марта ўқилган бўлади. Кейин иккинчи ракатга турилади. “Сано”дан сўнг 15 марта, Фотиҳа ва зам сура ўқилгач, яна 10 марта ўша тасбеҳ айтилади. Рукуда 3 бор “Субҳона Роббиял азим”дан Кейин 10 марта, “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” дея турилиб, қовмада 10 марта ўша тасбеҳ ўқилади. Саждада 3 бор “Субҳона Роббиял аъло”дан Кейин 10 марта, саждадан туриб жалса ҳолатида 10 марта, иккинчи саждада ҳам 3 марта “Субҳона Роббиял аъло”дан Кейин 10 марта ўша тасбеҳ айтилади. Қолган ракатлар ҳам худди шу тартибда ўқилади. Шу тарзда турт ракатда ўқилган тасбеҳлар сони 300 тага етади.

Ибн АБу Саиф Яманий “Ал­Ламаъ” китобида келтиришича, Имом Термизий бундай деган: “Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракатда “Фотиҳа”дан кейин “Такосур” сурасини ўқийди. Иккинчисида “Аср”ни, учинчисида “Кофирун”, туртинчи ракатда “Ихлос”ни ўқийди”.

Тасбеҳ намозининг фазилати улуғлигига қуйидаги ҳадиси шариф далолат қилади. Жаноби Фахри коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари ҳазрат Аббос розииаллоҳу анҳуга: “Амаки, сизга бир яхшилик қилайинми?” – дедилар ва тасбеҳ намозининг ўқилишини ўргатдилар. Бу намозни ўқиган кишининг аввалги ва кейинги, катта­кичик, ошкора­махфий, билиб­билмай қилган гуноҳларининг барчасини Аллоҳ таоло кечиришини айтдилар ҳамда: “Қодир бўлсангиз, бу намозни ҳар куни бир марта ўқинг. Ҳар куни ўқиёлмасангиз, ҳар жума куни бир марта ўқинг. Бунга кучингиз етмаса, ҳар ойда бир марта ўқинг. Бунга ҳам қодир бўлмасангиз, ҳеч бўлмаганда бир йилда бир марта ўқинг. Буни ҳам бажаролмасангиз, умрингизда бир марта бўлса­да, бу намозни ўқинг”, дедилар (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.